Нуридцин исмоилов Саргузашт-детектив роман



Download 8,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana08.06.2022
Hajmi8,76 Mb.
#643562
1   2   3   4   5
Bog'liq
Baxtning olis manzili (Nuriddin Ismoilov)

Муаллиф.
332


нинг гуноҳи олдида унинг қилмиши нима бўпти? Боши- 
да бутун дунёга жар солиш ди, гўёки бу давлат раҳбари 
биологик қурол билан қўшниларига зуғум қилмоқчи. Л е­
кин натижаси нима бўлди? Ўша қуролдан бир дона \ам
топилмади-ку. Ҳеч нарса йўқ экан-ку!.. Мақсад аслида 
бошқача — Ироқдаги нефтга эга чиқиб, нафсни қонди- 
риш бўлган. Лекин юҳонинг нафси бу билан қонмайди. 
Қўйиб берса, дунёдаги жамики бойликка кўз олайтиради 
бу ажда\о. Хуллас, биттагина сенинг ёки менинг қўлим- 
дан \еч вақо келмайди. “Теодорони — бутун бошли дав- 
латнинг подшосини бир давлатдан иккинчи давлатга бе­
малол олиб ўтдим” , деяпсан. Ҳозирги қуроллар билан 
биргина ортиқча ҳаракат қилсанг ўша заҳотиёқ йўқ қилиб 
юборишлари мумкин эди. Лекин шундай қилишмаган, 
сабаби, сен ўзинг билмаган ҳолда уларга ёрдам бериб 
юборгансан.
Собир ака қўли титраган ҳолда қадаҳини ароққа тўлди- 
риб, бир кўтаришда ҳаммасини сипқорди.
— Сенга ўхшаш йигитларнинг кўп бўлгани яхши. Аммо 
билимни, акд-идрок ва кучни фақат керакли жойга сар- 
флаган маъқул. Сени Худонинг ўзи қўллабди. Ш унинг 
учун ҳам тирик қолгансан. Ўша оқсоқолга дуч бўлга- 
нинг, Рубеннинг тузоғига тушиб яна ом он-эсон чиқиб 
кетганинг — бариси Оллоҳнинг иши... Бу ерда, ука, ишинг 
тугабди. Бўлди энди, шунча санқиганинг етади. Энди 
Рена билан Ёдгорни олиб қишлоғингга — юртга қайт.
— Ўзимниям ниятим шу. Лекин Таиландга қандай бо- 
раман?
— Бу ёғини менга қўйиб бер. Эртагаёқ самолётга чип- 
та олиб бераман. Ҳа, бирга борамиз, отангнинг қўлига 
ўзим топшираман сени, йўқса, яна улоқиб кетасан.
Эртасига Собир ака Оля билан бирга чиқиб кетди. 
Улар қайтиб келгунча мен эшитган гапларимнинг мағзи- 
ни бирма-бир чакдим. Албатта, акдим етганча.
Оля ўз давлатининг элчихонасида қолибди.
— Х айрият-э, қутулибман, — дедим Собир акага, — 
сиз бўлмаганингизда, бир умр ортмоқпаб юрармидим?
333


Собир ака кулди ва қўлидаги чипталарни кўрсатиб:
— Самолёт уч соатдан кейин учади, тайёрлан, аэро- 
портга кетамиз, — деди.
* * *
...Рена Ёдгорни ўйнатиб ўтирган экан, мени кўрди-ю, 
ҳайкалдек қотиб қолди. Лаблари титради ва югуриб кел- 
ганча бўйнимга осилиб йиғлаб юборди. Мен унинг юз- 
кўзларидан ўпдим.
— Бўлди, йиғлама, мана қайтиб келдим. О ртиқ бу ерда 
турмаймиз, бугуноқ кетамиз, хўпми... хўпми?! — дедим 
сочларидан силаб.
У “ хўп” дегандек бошини қимирлатди.
Кечгача ижарачи хотин, Собир ака ва менинг оилам 
роса байрам қилдик. Сўнг йўлга отландик. Ижарачи кам- 
пир Ёдгорга жуда богланиб қолган экан. Уни маҳкам 
багрига босиб, анча вақг йиглаб ўгирди. “ С изни кўргани 
ҳали кўп келамиз” , дея ваъда берганимдан кейингина 
ўглимни берди.
Самолёт Тош кент аэропортига қўнаётганида, юрагим 
ҳаприқиб кетди. Ҳаяжон босди. Қайтганимга ишонгим 
келмайди. Гўё ҳозир бошқа юртга қўнамиз-у, мени яна 
кимлардир таъқиб қила бошлайди.
Аэропортдалигимдаёқ кўзимдан дув-дув ёш қуйилиб 
кетаверди. Буни кўрган Собир ака елкамга қўлини қўйиб:
— Бўлди қил, йиги эркак киш ига ярашмайди, — деди.
Шу биргина гапдан кейин сал ўзимга келдим. Тўғри-
роғи, Ёдгорни Ренанинг қўлидан олиб, юзимни бағрига 
босиб бекитдим.
Қиш лоққа кириб бордик. Тўғриси, ёнимда Собир ака 
бўлмаганида қай аҳволга тушардим, худо билади. Уйга 
кириб бориш имни 
тасвирлаб 
беролмайман. Уйимиз 
бошқатдан қурилибди, дарров таниёлмадим. Лекин сўри 
остидаги чорпоя ўш а-ўш а. Ч орпояда отам ўтирибди. 
Тўғрироғи, кўкрагига тушиб турган соқоли оппоқ бир 
чол. Агар Рена вақтида болани олмаганида, қўлимдан 
тушиб кетиши тайин эди.
— Ота! — дедим. Менга қараб турган чол қилт этмади.
334


амамда, овозим чиқмади. — Ота!!! — дея бу сафар ба- 
қирдим.
Чол ўтирган жойида қалқиб кетди.
— A-а! НодирИ Болагинам!!! Болагинамнинг овози! Ҳо- 
о-ой, ким бо-о-р! Но-ди-ир-р!!! — дея отам ўрнидан ту­
ри ш га ҳаракат қилиб типирчилар, бироқ ҳеч бунинг уд- 
дасидан чиқолмасди.
— Ота! Отажон!!! — деб югуриб келдим-да, маҳкам 
қучокдадим.
— Болагинам! Ҳамма сени ўлдига чиқарди! Тирикли- 
гингни билайдим! Тирик!
Мен отамнинг юзларидан тиним сиз ўпарканман, унинг 
киприклари кўтарилмаётганини кўриб қолдим. Отам кўзи- 
ни очолмаётганди. Ўша пайтда мен отамнинг кўр бўлиб 
қолганлигини билмасдим!..
* * *
Узоқларга бахтимни излаб кетган эдим. Аслида синф- 
дошим, мендан кўнгил узолмай, н ақ олти йил тунларини 
бедор ўтказган, ум иди бутунлай сўнгач, шу қиш лоқнинг 
бир йигитига турмушга чиқиб, икки боланинг онаси 
бўлган Н озиманинг мен туфайли ғоз юриб магрурлани- 
ши учунгина кетгандим. Уни ростакамига бахтли қил- 
моқчийдим. Пул топсам, маш ина минсам — бахт ўша, 
деб ўйлардим. Б ироқ узоқлабман, бутунлай, ҳамма нар- 
садан... Рена — олисдан топилган умидим чироги. Аммо 
қишлоғимга келгачгина ростмана бахтни туйдим. Лекин 
бу бахтнинг йўли жуда олис бўлди... Олис!..


Адабий-бадиий нашр 
Ў зб е к т и ли да
Нуриддин И см оилов
Б А Х Т Н И Н Г О Л И С М А Н З И Л И
Саргузашт-детектив роман
М уҳ а р р и р
Аҳмад Отабой 
Д и за й н е р
Акбар Исмоилов 
Техник м у ҳ а р р и р
Зокирж он Алибеков 
М у са ҳ ҳ и ҳ
Замира Гул матова 
С аҳи ф аловч и
Ғафуржон Мадалов
Б ос и ш га 25.01.2008 йи лда рухсат эти лди . 
Б и ч и м и 84x108 1/32. Ш артли б о см а таб 
Download 8,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish