4.2. Нуклеин кислоталарнинг тузилиши
Нуклеин кислота молекулалари нуклеотидларнинг полимерланиши натижасида ҳосил бўлган полинуклеотидлар занжиридан иборат. Нуклеотидлар қолдиғи бир-бири билан фосфат кислота ёрдамида бирикади. Фосфат кислота ҳар доим бир нуклеотид таркибидаги рибоза (дезоксирибоза)нинг учинчи С-атоми билан, иккинчи нуклеотид таркибидаги рибоза (дезоксирибоза)нинг бешинчи С-атоми билан мураккаб эфир боғлари орқали боғланадилар. Буни қуйидаги чизмада кўриш мумкин.
Юқоридаги полинуклеотидларнинг ўзаро боғланиш тизимига асосан улар қутбланган бўлиб, бир томони 5/-0-Фн гуруҳи бўлса, иккинчи томони эса 3/-ОН гуруҳи бўлади.
4.2. Дезоксирибонуклеин кислотасининг структура ва вазифаси (ДНК)
Оқсилларга ўхшаш ДНК ҳам бирламчи, иккиламчи ва учламчи структурага эга.
ДНК нинг бирламчи структураси
Дезоксирибонуклеин кислота барча тирик организмларда ва айрим вирусларда мавжуд. У генетик (ирсий) ахборотларни ўзида сақлаб, уни авлоддан-авлодга узатишда бевосита иштирок этади. ДНК молекуласининг бирламчи структурасида ирсий белгилар режалаштирилган, улар бирин-кетин жойлашган дезоксирибонуклеотидлар қаторидан иборат. ДНК таркибида тўрт хил дезоксирибонуклеотид бўлиб, оқсилдаги аминокислоталар сонидан кам бўлса ҳам уларнинг кетма-кет қатор сони оқсилдан узун бўлади.
ДНК нуклеотид қаторини яъни, бирламчи структурасини аниқлаш (секвенирлаш) охирги йилларда жуда яхши йўлга қўйилиб, фақат алоҳида генлар эмас, балки бутун хромосома генларидаги нуклеотид қатори аниқланган. Жумладан, одам геноми ҳам секвенирланиб, бошқа жонзотлар геноми қаторида компютерга жойлаштирилиб, банк ахбороти сифатида сақланади.
Бактерифаглар ДНК сининг нуклеотид қатори уникал, яъни бир марта учраб, бошқа қайтарилмайди. Айрим организмларда ДНКдаги нуклеотидларнинг кетма-кетлиги уникал бўлса ҳам, айрим қисмларида қайтариладиган нуклеотид қатори бир неча марта учрайди (т-РНК ва u-РНКларнинг кодловчи қисмлари) жумладан, батерияларда. Эукариот геномларда ДНКнинг 60%ни структурали, яъни оқсил синтезини белгиловчи қисмлар ташкил қилади. Ҳайвон ДНКсининг 10-25%ини ташкил қилувчи бўлимлар қайтариладиган нуклеотид қаторидан иборат бўлиб, улар рибосом, т-РНК, гистонлар, иммуноглобулинларнинг генларидан иборат. Улар ДНК молекуласида бир ген иккинчиси билан кетма-кет жойлашиб, уларни қайтарилувчи тандемлар дейилади. Яъни бир ген иккинчи гендан спейсер (инглизча spасеr-оралиқ) орқали ажраладилар. Қайтариладиган нуклеотид қаторлари, уларни сателит (кичик-сайёр) қисмларидир, булар хромосоманинг центромер қисмида жойлашиб, унинг бўлинишида ва ўзаро боғланишида иштирок этади.
Табиий манбалардан ажратиб олинган ДНКларнинг нуклеотид тартибини ўрганиш натижасида АҚШ олими Чаргафф ва рус академиги А.Н.Белозерскийлар қатор миқдорий қонуниятларни аниқладилар. Бу қонуниятлар қуйидагича ифодаланади:
1. ДНК молекуласидаги пурин асослари, аденин ва гуанин моляр концентрациясини йиғиндиси пиримидин асослари-цитозин ва тиминнинг моляр концентрацияси йиғиндисига тенг:
Пур=Пир ёки
Do'stlaringiz bilan baham: |