31
Митохондриялар нейроннинг энергетик эҳтиѐжини таъминлайди.
Улар жужайра
ичи нафасида муҳим аҳамият касб қилади. Нейронлар зўр бериб ишлаганда уларнинг
миқдори ортади.
Нейротрубкалар-
нейрон сомасига кириб туриб, ахборотларни сақлашда ва
узатишда иштирок этади.
Нейрон ядроси-тешикли, икки қаватли мембрана билан ўралган бўлади. Тешиклар
орқали нуклеоплазма ва цитоплазмалар ўртасида моддалар алмашинуви рўѐбга чиқади.
Ядрода генетик материал бўлиб, бу аппарат ҳужайранинг
шаклланишини, бошқа
ҳужайралар билан алоқасини таъминлайди.
Ядрочада-кўп миқдорда РНК бўлади ва юпқа қават ДНК билан қопланган бўлади.
Дендритлар- нейроннинг асосий қабул қилувчи майдони бўлиб, дендрит
мембранаси ва ҳужайра танасининг синаптик қисми, электр потенциали ўзгариши билан
кечадиган нерв охиридан ажраладиган медиаторларга сезгирдир. Одатда, нейронда бир
мунча шохланган дендритлар бўлади. Бундай шохланишнинг ахамияти шундан иборатки,
нейрон ахборот тизим бўлганлиги учун ахборотлар кириши кўпроқ бўлишини
таъминлайди.
Аксон-нейроннинг ўсимтаси бўлиб, унинг энг муҳим
функцияси дендритлар
томонидан йиғилган, танасида қайта ишланган ва аксон бўртиғи орқали ўтказиладиган
ахборотларни ишчи аъзоларга ўтказиб беришдан иборатдир. Ҳар бир нейронда аксон
диаметри доимийдир, аксон охири тармоқланган бўлиб, бу
жойда митохондрия ва
секретор бирикмалар кўп бўлади.
Нейрон кўринишлари:- Нейроннингтузилиши унинг қандай вазифани бажаришига
боғлиқ бўлади. Нейрон тузилишига кўра уч кўринишга бўлинади: униполяр,
биполяр ва
мултиполяр.
Хақиқий униполяр нейронлар учшохлик нервнинг мезенцефал ядросида
жойлашади. Бу нейронлар чайнов мускулларининг проприорецептив сезувчанлигини
таъминлайди.
Бундан ташқари, псевдоуниполяр нейронларни ҳам эътироф этадилар.
Аслини
олганда, бундай нейроннинг иккита ўсимтаси бўлади (биттаси перифериядан, яъни
рецептордан келса, иккинчиси марказий нерв тизимида бўлади). Иккала ўсимта ҳужайра
танасининг олдида бирлашиб, битта ўсимтани ҳосил қилади. Улар оғриқ, ҳарорат, ташқи
проприорецептив, барорецептив сигналларни қабул қилишни таъминлайди.
Биполяр нейронларда битта аксон ва битта дендрит бўлади. Бундай нейронлар
асосан, курув, эшитув ва ҳид билув тузилмаларининг периферик қисмларида учрайди.
Мултиполяр нейронларда бир нечта дендрит ва битта аксон бўлади. Ҳозирги кунда
60 дан ортиқ, мултиполяр нейронлар турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: