Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Силлиқ мускулнинг қисқариши. Силлиқ мускулга берилган якка таъсирот кучи катта 
бўлганда силлиқ мускул қисқариши мумкин. Бу мускулнинг якка қисқариш яширин даври 
скелет мускулникига қараганда каттароқ бўлади, масалан, қуѐннинг ичак мускулларида 
0,25-1 сониягача етади. Мускулнинг қисқариш даври ҳам узоқроқ бўлади, масалан, бақа 
ошқозонида 1 дақиқагача етади. 
Силлиқ мускулларда қисқариш секин кетади, бироқ кам берилаѐтган стимулларга 
ҳам (бақа ошқозони учун минутига 10-12 таъсирот етарли) узоқ муддат турғун қисқариб 
тура олади, скелет мускулдаги тетанусни эслатади. Мускулнинг бундай узоқ турғун 
қисқариб туриш чоғида жуда кам энергия сарфланади, бу скелет мускулда юз берадиган 
тетанусдан асосий характерли фарқидир. 
Силлиқ мускулнинг қисқариш механизми скелет мускулнинг қисқариш 
механизмидан фарқ қилади. Бу фарқ шунда кўринадики, силлиқ мускул миозини АТФ аза 
фаоллигини намоѐн қила олиши учун у фосфорланган ҳолатида бўлиши керак. 
Миозиннинг фосфорланиши ва дефосфорланиши скелет мускулида ҳам рўй 
беради, лекин бу мускулда миозиннинг АТФ аза фаоллигини намойиш қилиши учун 
фосфорланиш муҳим эмас. Силлиқ мускулларда миозин фосфорланиш механизми 
қуйидагича амалга ошади: Са
+2 
иони калмодулин билан бирикади (калмодулин –Са
+2 
иони 
учун рецептор оқсили). Ҳосил бўлган комплекс миозин занжиридаги фермент киназани 
фаоллайди, бу ўз навбатида миозиннинг фосфорланиш жараѐнини катализлайди. Кейин 
актин миозин томон сирпанади. Шуни айтиш керакки, силлиқ мускулнинг қисқаришини 
ишга туширувчи механизм бу Са
+2 
ионининг калмодулин билан комплекс ҳосил 
қилишидир, скелет ва юрак мускулларида эса ишга туширувчи механизм асосида Са
2+ 
ионининг тропонин билан бирикиши ѐтади. 
Кимѐвий сезгирлиги. Силлиқ мускуллар физиологик фаол моддаларга ўта сезувчан 
бўлади, масалан, адреналин, норадреналин, АХ, гистамин ва бошқаларга. Бу 
сезувчанликни силлиқ мускуллар мембранасидаги махсус рецепторлар амалга оширади. 
Агар ичак силлиқ мускули препаратига адреналин юборилса, мембрана потенциали 
ортади, шу билан бирга ҳаракат потенциалининг частотаси камаяди ва мускул бўшашади, 
яъни худди симпатик нерв қўзғалганда юзага чиқадиган ҳолат кузатилади. 
Норадреналин силлиқ мускул мембранасидаги α- ва β-адренорецепторларга таъсир 
этади. Норадреналиннинг β-адренорецепторларга таъсири аденилатциклаза фаоллашуви 
ва циклик АМФ ҳосил бўлишидан мускул тонуси пасаяди. Норадреналиннинг α- 
рецепторларга таъсири мускул ҳужайраларидан Са
+2 
ионларининг чиқиши ҳисобига 
қисқаришни тормозлайди. 
Баъзи аъзоларнинг силлиқ мускуллари ҳар хил гормонлар таъсирига жавоб беради. 
Ҳайвонларда бачадоннинг силлиқ мускуллари, юборилган эстероген гормони таъсирида,
қўзғалувчанлиги кескин ортади.
Бундан ташқари, висцерал силлиқ мускуллар учун чўзилиш муҳим физиологик 
адекват таъсирловчилардан бири ҳисобланади. Мускул чўзилишга жавобан қисқаради, 
бунинг сабаби шундан иборатки, чўзилиш ҳужайра мембранаси потенциалини 
камайтиради, ҳаракат потенциали частотасини оширади ва охир-оқибат мускул тонусини 
оширади. Инсон организмида силлиқ мускулнинг бу хоссаси, ички аъзоларини ҳаракат 


30 
фаолиятини бошкарувчи муҳим усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Масалан, ошқозон 
овқат билан тўлиши натижасида, унинг деворлари чўзила бошлайди. Чўзилиш натижасида 
ошқозон девори тонуси ортади, бунинг натижасида аъзо ҳажми сақланади ва унинг 
деворлари ошқозонга тушган овқат билан алоқаси яхшиланади. 
Нейронлар физиологияси. Нейронларнинг морфофункционал синифланиш ва уларнинг 
тузилиши.Марказий нерв тизимининг структура ва функционал бирлиги бу нерв 
ҳужайраси - нейрондир. Нейронлар – ихтисослашган ҳужайралар бўлиб, улар 
информацияларини қабул қилиш, қайта ишлаш, қодлаш, сақлаш ва узатиш ҳамда 
таъсиротларга бериладиган реакцияларни ташкил этиш, бошқа нейронлар билан ўзаро 
алоқа ўрнатиш ҳусусиятларига эгадирлар. Нейронларнинг яна ўзига хос ҳусусияти 
шундан иборатки, улар электрик импулсларни ҳосил қилади ва ахборотларни нерв 
охирлари махсус тузилмаси – синапслар ѐрдамида ижрочи аъзога узатиб беради.
Нейронлар катталиги 6 мкм дан 120 мкм гача бўлади. Инсон миясида эса10 
11
та 
гача нейронлар бўлади. Битта нерйронда 10000 тагача синапслар бўлиши аниқланган. 
Агар шу элементларни ахборотларни сақловчи ячейкалар деб ҳисобласак, инсоннинг 
марказий нерв тизими 10
19 
бирликдаги ахборотни сақлаши мумкин, бунинг маъноси 
шуки, инсоният йиққан барча билимни ўзида сақлаш имкониятига эга, бироқ инсон мияси 
бу ахборотларнинг барчасини хотирадан чақириб олиш ѐки эслай олиш кобилиятига эга 
эмас .
 
Нейроннинг тузилиши - нейронда функционал жихатдан қуйидаги қисмлари 
тафовут қилинади:қабул қилувчи қисм-дендритлар, нейрон танасининг мембранаси; 
интегратив қисм – сома, аксон бўртиғи, аксон; узатувчи қисм-аксон бўртиғи ва аксон.
 
Нейрон танаси - сома, ахборот функциясидан ташқари, трофик функцияни ҳам 
амалга оширади. Агар сомадан дентрит ѐки аксонни қирқиб қўйилса, бу қирқилган 
соҳадан қуйидаги жойлашган ўсимталар синапслар билан биргаликда ҳалок бўлади. Сома, 
шунингдек, дендрит ва аксонни ўсишини таъминлайди. 
Соманинг кўп қаватли мембранаси бўлиб, мембрана электротоник потенциалнинг 
ҳосил бўлиши ва аксон бўртиғи томон тарқалишини таъминлайди. Нейронлар ўзининг 
ахборот функциясини бажаришида, мембранасининг ўзига хос тузилишга эга эканлиги 
билан катта аҳамиятга эга. Нейрон мембранасининг қалинлиги 6 нм ни ташкил қилади ва 
икки қават липид молекулаларидан ташкил топган. Мембрана оқсиллари бир неча 
функцияларни амалга оширадилар, оқсил-насослар -«ҳужайрада ион ва молекулаларни» 
концентрацион градиент (тафовут )га қарши ўтишини таъминлайди, ион каналларини 
ҳосил қилади ва мембранани танлаб ўтказувчанлигини таъминлайди. Рецептор оқсиллар 
керакли молекулаларни танийди ва уларни қайд қилади. Мембранада жойлашган 
ферментлар нейрон юзасида кетадиган кимѐвий реакцияларни тезлаштиради. Кўп 
ҳолларда бир оқсил ҳам рецептор, ҳам фермент ва насос вазифасини бажариши мумкин .
Рибосомалар ядро яқинида жойлашиб, т-РНК матрицаларида оқсил синтез қилади. 
Рибосомалар пластинкали комплекс (Гольжи аппарати)ни эндоплазматик тури билан 
биргаликда базофил моддани ҳосил қилади. 
Базофил модда (тигроид модда)-найсимон таркибга эга бўлиб, майда доначалар 
билан қопланган. РНК сақлайди ва ҳужайрада оқсил компонентларини синтезида иштирок 
этади. Нейронларнинг узоқ вақт қўзғалиши натижасида, ҳужайрада базофил моддани 
заҳираси тугайди, бу ўз навбатида махсус оқсилларнинг синтезини тўхташига олиб келади 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish