Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Тетанус қисқаришлари қўшилишининг механизми. Тетаник қисқариш баландлиги 
якка қисқаришнинг максимал амплитудасидан анча ортиқ бўлади. Гелмголц (1847) 
фикрича, навбатдаги ҳар бир импулсда мускул шу пайт бўшашиб тургандай калталанади, 
деб фараз қилди ва бу жараѐнга суперпозиция, яъни «қисқаришларнинг тахланиши» деб 
ном берди. 
Аммо кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тетанусда суперпозиция 
ҳодисаларини иккита механик эффектини оддий қўшилиши деб қараб бўлмайди. Кетма-
кет келувчи икки таъсирот эффекти якка қисқаришларнинг арифметик йиғиндисига тенг 
бўлмайди, бу йиғиндидан гоҳ катта, гоҳ кичик бўлишлиги ҳозирда маълум. Бундан шуни 
англаш қийин эмас, яъни қўзғалишнинг ҳар бир аввалги тўлқинидан кейин мускулнинг 
янгидан қисқариш хоссаси анча ўзгаради. 
Н.Е.Введенский қўзғалиш ва қисқаришнинг ҳар бир тўлқини тўқимада ўта 
қўзғалувчанлик шаклида из қолдиради, деб тушунтирди. Иккинчи таъсирот мускулнинг 
қўзғалувчанлиги ошиб турган пайтда келса, иккинчи қисқариш амплитудаси, ритмик 
таъсиротларда тетаник қисқариш амплитудаси ҳам якка қисқаришдагига нисбатан 
каттароқ бўлади. 
Е.Б.Бабскийнинг фикрича, мускулда тетаник қисқаришга асос бўладиган 
ўзгаришлар бу мускулда ҳар бир янги қисқаришда аденозин уч фосфат кислотасининг 
ажралиб чиқишига боғлиқ. Таъсиротнинг навбатдаги тўлқини бошлангунча АТФ тўла 
парчаланиб улгурмайди. Бу модда оз концентрацияда ҳам мускул қўзғалувчанлиги ва 


24 
қисқарувчанлигига катта таъсир кўрсатади, натижада мускулга келаѐтган навбатдаги ҳар 
бир импулс аввалгиларига нисбатан каттароқ натижа бера олади. 
Мотор бирлиги. Мускул толалари скелет мускулининг функционал бирлиги бўла 
олмайди. Бу вазифани нейромотор ѐки мотор бирлиги амалга оширади. Орқа миянинг 
олдинги шохларидаги ҳаракатлантирувчи ҳар бир мотор нерв толаси мускулнинг битта 
толасини эмас, балки мускул толаларининг бутун бир гуруҳини иннервация қилади. Бу 
гуруҳ ҳаракатлантирувчи нейрон билан биргаликда мотор бирлиги деб аталади. Мотор 
бирлиги таркибига кирадиган мускул толаларининг сони турлича, бу мускулнинг 
бажарадиган вазифасидан келиб чиқади. 
Одамнинг турли мускулларида мотор бирлик таркибига кирувчи мускул 
толаларининг сони 10 тадан 3000 тагача боради. Аниқ ҳаракатларни бажарувчи тез 
мускулларнинг мотор бирлигида толалар сони анча кам бўлади. Масалан: кўз ва қўл 
бармоқларининг мускулларида мотор бирликлари 10-25 та, бунга қарама-қарши ўлароқ, 
гавда ҳолатини тўғрилашда қатнашадиган ва аниқ назоратга эхтиѐж сезмайдиган суст 
мускулларнинг мотор бирлигида 2000 тагача тола бор. 
Ҳаракатлантирувчи нерв толалари бўйлаб мускулга келган ҳаракат потенциали 
мотор бирлигининг таркибига кирган мускул толаларни бир вақтда қўзғатади. Соғлом 
одамлар мускуллари бўшашган даврда, электр фаолликка эга бўлмайди, мускулларнинг 
бироз тарангланиши эса, (масалан гавда ҳолатини тўғрилашда) мотор бирликларида 
секундига 5-10 частотали разрядлар ҳосил бўлади, мускул қиcқаришининг кучи ортиши 
билан импулслар частотаси ҳам шунга мувофиқ ортиб бораверади. 
Инсонлар скелет мускулида икки хил: тез ва секин мотор бирликлари тафовут 
этилиб, улар секин ва тез мускул толаларидан ташкил топади. Секин мотор бирликларида 
мускул қисқаришининг давомийлиги 100 мс ва ундан кўп бўлса, тез мотор бирликда эса -
10-30 мс ни ташкил қилади. Шундай мускуллар борки, улар фақат тез мотор 
бирликларидан ташкил топган бўлади (масалан, кўз олмасининг мускуллари). Бундан 
ташқари, фақат секин мотор бирликларидан ташкил топган мускулларни кўрсатишимиз 
мумкин (масалан, болдир мускуллари). Лекин, кўпгина мускуллар аралаш, яъни ҳам 
секин, ҳам тез мотор бирликларидан ташкил топади. 
Мотор бирликларининг физиологик хоссалари улар таркибидаги толаларнинг 
қисқариш тезлигига боғлиқ. Асосан, секин мотор бирликларидан ташкил топган болдир 
мускул унга таъсир қилувчи импулслар частотаси секундига 10-15 марта бўлганда силлиқ 
тетаник тарзда қисқаради. Тез мотор бирликлардан ташкил топган бармоқ 
мускулларининг тетаник ҳолда қисқариши учун частотаси юқорироқ, тахминан секундига 
50 марта бўлган импулслар зарур. 
Мускул толаларда тинчлик потенциалининг катталиги -90 мв, ҳаракат потенциали 
эса -120 -130 мв  га тенг, ҳаракат потенциалининг давомийлиги 1-3 мс ни ташкил қилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish