Нормал физиология курсига кириш


Марказий нерв тизими (хусусий қисм)



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Марказий нерв тизими (хусусий қисм) 
 
Марказий нерв системаси ягона ва пухта механизм бўлиб ишлайди. Шу туфайли 
одатдаги физиологик шароитда турли таъсиротларга жавобан организм кўрсатадиган 
реакциялар хулк-атвор (юриш-туриш) нинг интеграцияланган яхлит бутун актларига 
ўхшайди. Шундай ҳар бир актда уч компонент: сенсор (сезувчи), мотор 
(ҳаракатлантирувчи) ва вегетатив компонентларни ажратиш мумкин. Рецепторлардан 
марказий нерв системасига импулслар келиши сенсор компонентни таъминлайди, мотор 
компонентни скелет мускуллари юзага чиқаради ва мотонейронларнинг импулслари 
бошқаради, вегетатив компонент ички аъзолар фаолиятини, томирлар диаметри, 
моддалар алмашинуви ва гавда тўқималари функциялари холатини бошқарилишдан 
иборат. Организмнинг сенсор ва мотор функциялари кўпинча бирлаштирилиб, соматик 
функциялар деб аталади. 
 
Орқа мия. Орқа мия иккита асосий вазифанирефлектор вазифа ва ўтказувчи йўл 
вазифасини бажаради. Орқа мияга тери юзасидаги экстерорецепторлардан, тана билан 
қўл-оѐқнинг проприорецепторларидан ва висцерорецепторларидан импулслар келиб 
туради (адашган нервлар орқали марказий нерв системасига келувчи висцерорецептив 
импулслар бундан мустасно). Орқа мия барча скелет мускулларини иннервациялайди, 
бош мия нервларидан иннервацияланадиган бош мускулларигина бундан мустасно. Орқа 
мия гавдадаги барча мураккаб ҳаракат реакцияларини юзага чиқаришда қатнашади. 
Улардан кўплари орқа миянинг рефлектор вазифани бажариш натижаси бўлиши мумкин, 
бошқа реакциялар эса марказий нерв системасининг юқорироқдаги бўлимлари юзага 
чиқарадиган рефлекслар натижасида келиб чиқади. Бу ҳолда орқа мия фақат импулсларни 
ўтказувчи йўл ҳисобланади. 
Рецепторлардан орқа мияга келувчи ахборот орқа миянинг орқа ва ѐн қисмларидаги 
кўпгина ўтказувчи йўллар орқали мия ўзанининг марказларига ўтади ва мияча ҳамда катта 
ярим шарлар пўстлоғига етиб боради. Марказий нерв системасининг юқорироқдаги 
бўлимларидан орқа мияга эса импулслар олдинги ва ѐн устунларнинг ўтказувчи йўллари 
орқали келади: бу импулслар орқа мия оралиқ ва мотор нейронларини қўзғатади ѐки 
тормозлайди, натижада скелет мускуллари ва ички аъзоларнинг фаолияти ўзгаради. Орқа 
миянинг ўтказувчи йўл функцияси  муҳим функция бўлиб, периферик рецепторлардан бош 
мияга ва ундан эффектор аппартларга импулс ўтказишда катта аҳамият касб этади.
 
Орқа мия илдизларининг функциялари. Орқа мия илдизларидан ўтувчи нерв 
толалари орқа мияни периферия билан боғлайди. Афферент импулслари ўша илдизлар 
орқали орқа мияга киради ва ундан периферияга эфферент импулслар кетади. Орқа 
миянинг иккала томонидан 31 жуфтдан олдинги ва орқа илдизлар бор.
Орқа мия илдизларининг вазифалари қирқиб қўйиш ҳамда таъсир этиш усуллари 
билан аниқланган ва биоэлектр потенциалларини қайд қилиш йўли билан тасдиқланган. 
Орқа миянинг олдинги илдизларида марказдан қочувчи, эфферент толалар, орқа 
илдизларида эса марказга интилувчи, афферент толалар бор. Бу орқа мия илдизларида 
эфферент толаларининг тақсимланиш қонуни ѐки Мажанди қонуни деб аталган (тегишли 
мушоҳидани физиолог Мажанди биринчи марта тасвир этган). 
Бақа ѐки бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг барча олдинги илдизлари бир томонлама 
қирқиб қўйилгач, гавданинг тегишли томонидаги рефлектор ҳаракатлар йўқолади-ю, аммо 
сезувчанлиги сақланади. Орқадаги илдизларни қирқиб қўйишдан кейин ҳаракат 


151 
қобилияти йўқолмайди, аммо тегишли илдизлардан иннервацияланадиган гавда 
қисмларида сезувчанлик йўқолади.
Скелет мускулларининг мотор нервлвридан ташқари, бошқа ва эфферент нерв 
толалари: томирларни ҳаракатлантирувчи ва секретор толалари, шунингдек силлиқ 
мускулларга борувчи толалар олдинги илдизлардан ўтиши кейинчалик кўрсатиб берилди. 
Уларнинг ҳаммаси эфферент толалар бўулгани учун бу толаларнинг мавжудлиги
Мажандий қонунига зид келмайди. 
Олдинги илдизлар таркибига кирадиган толалар олдинги шохлардаги мотор 
ҳужайраларнинг, шунингдек орқа миянинг кўкрак сегменти билан бел сигментидаги ѐн 
шохларда жойлашган ва вегетатив нерв системасига кирадиган ҳужайраларнинг 
аксонларидан иборат. Орқадаги илдизларни ҳосил қилувчи толалар умуртқааро спинал 
ганглийлардаги биполяр ҳужайраларнинг ўсиқларидир. 
Орқа мия илдизларида импулсларни турлича тезлик билан ўтказувчи ҳар хил 
(йўғон ингичка) нерв толалари бор.
Орқа илдизлар қирқиб қўйилгач, сезувчанлик йўқолиши билан бир қаторда, 
ҳаракат функцияси ҳам бузилади. Орқа миянинг барча орқа илдизларини иккала томондан 
қирқиб қўйиб (улар итнинг кейинги оѐқларини иннервациялайди), олдинги илдизлари 
бешикаст қолдирилса ҳайвон операциядан кейинги дастлабки вақтда шу оѐқлари билан 
юра олмайдиган бўлиб қолади. Бир неча вақт ўтгач сезувчанликдан махрум бўлган 
кейинги оѐқлар яна ҳаракатга келади-ю, бу ҳаракат анормал: шарт-шурт, кескин бўлади; 
кейинги оѐқлар ҳаддан ташқари қаттиқ букилиб, ѐзилади. Бундай ҳаракатлар атактик 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish