Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

деб аталади. Иккинчи гурух гавданинг ғайри табиий вазиятдан нормал вазиятга
қайтишини таъминлайди ва ростлаш рефлекслари деб  аталади. 
Вазият рефлексларида тонус қайта тақсимланади, масалан қўл ѐки оѐқнинг ѐзувчи 
мускуллари тонуси камайиб, букувчи мускуллар тонуси ошади. Бундай рефлексларни 
узунчоқ мия марказлари юзага чиқаради. Гавда вазияти рефлексларининг келиб чиқишида 
вестибуляр аппарат рецепторларидан ва бўйин мускулларининг проприорецепторларидан 
келувчи афферент импулслар катта аҳамиятга эга. 
 
Узунчоқ миянинг тоник рефлексларида лабиринтларнинг иштироки. Тоник 
рефлексларда лабиринтларнинг аҳамияти борлигини Р.Магнус билан А. де-Клейн 
қуйидаги тажрибада кўрсатиб беришди. Децеребрацияланган ҳайвоннинг бўйнига гипсли 
бойлам шундай кийгизилдики, ҳайвон боши танасига нисбатан доимо бир вазиятда 
тураверди ва шу тариқа, бўйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирлана 
олмайдиган қилиб қўйилди. Сўнгра ҳайвон иккала чаккасидан ўтувчи ўк теварагида 
айлантириб турилди. Ҳайвон орқа томонини пастга қаратиб ѐтса, ѐзувчи мускуллар
тонуси максимал даражага етди; ҳайвон орқасини юқорига қилиб ѐтса, ѐзувчи мускуллар 
тонуси камайди. Бу ҳолда гавдадаги ҳамма қисмларнинг нисбий вазияти ўзгармагани 
ҳолда фақат оғирлик кучининг гавдага нисбатан йўналиши ўзгарди, бундан 
англашиладики, тоник рефлекс ернинг тортиш йўналишининг ўзгаришига сезгир 
рецепторларда, яъни вестибуляр аппарат рецептопларида бошлана олар эди. 
Дарҳақиқат, бу тажрибалар децеребрацияланган, лабиринтлари емириб қўйилган 
ҳайвонлар устида қилинса, улар айлантирилганда тонус тақсимоти ҳеч бир ўзгармайди. 
 
Узунчоқ миянинг тоник рефлекслари бўйин мускуллари проприорецепторлари-нинг 
иштироки. Лабиринти емирилган ҳайвонлар бошининг вазияти танасига нисбатан 
ўзгартирилса, тоник рефлексларни аниқлаш мумкин. Бошнинг танага нисбатан вазияти 
ўзгарганда бўйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирланади, шу сабабли ҳар 
хир мускул гурухларидаги тонус рефлекс йўли билан қайта тақсимланади. Бош орқага 
энгаштирилганда одинги оѐқларни ѐзувчи мускуллар тонуси ошиб, кейинги оѐқларни 
ѐзувчи мускуллар тонуси камаяди. Бош кўкрак қафасига энгаштрилганда олдинги ва 
кейинги оѐқлардаги мускуллар тонусининг тескари ўзгаришлари рўй беради. Бош 
бурилганда мускуллар тонуси қуйидагича ўзгаради: бош қай томонга бурилган бўлса, ўша 
томондаги олдинги оѐқни ѐзувчи мускуллар тонуси ва қарама-қарши томондаги оѐқни 
букувчи мускуллар тонуси ошади. Бундай рефлекслар бўйин мускулларининг 
проприоцепторларига боғлиқ; орқа мия бўйин сегментларининг орқа илдизлари қирқиб 
қўйилса, тонус қайта тақсимланмайди. 
Юқорида тасвир этилган тоник рефлекслар децеребрацияланган ҳайвонларда 
яхшироқ кўринади, уларда миянинг юқорироқдаги бўлимларидан келувчи мпулслар 
манзарани мураккаблаштирмайди. Янги туғилган болаларда миянинг юқорироқдаги 
бўлимлари касалланган, масалан, мияга қон қуйилган ѐки бош истисқоси келиб чиққан 
бўлса, ҳақийқий децеребрация намоѐн бўлади, бундай ҳолларда юқоридагича рефлекслар
кузатилган. Миясига қон қуйилиб, гавдасининг ярми фалажланган яъни гемиплегия 
бўлган катта ѐшли кишиларда ҳам баъзан шундай рефлекслар кузатилади. 
 
Ростлаш рефлекслари. Тоник ростлаш ѐки тўғрилаш рефлексларини ўрта мия 
юзага чиқаради ва бинобарин, булбар ҳайвонларда бундай рефлекслар бўлмайди. Мияни 
тўрт тепалик юқорисидан қирқиб қўйиш операциясидан кейин ҳайвон бир неча вақт ўтгач 
бошини, сўнгра эса бутун танасини ҳам кўтариб, оѐққа туради, яъни табиий вазиятини 
олади. Бундай рефлекслар фақат ўрта мияси бутун ҳайвонларда кузатилади. Бу 
рефлексларнинг юзага чиқишида лабиринтлар, бўйин мускуллари ва гавданинг тери 
юзасидаги рецепторлар иштирок этади.
Ҳайвон ѐндама ѐтган бўлса, бошини кўтаради ва бош тепаси юқорига қараган 
табиий вазиятни олади. Оғирлик кучининг ғайри табиий йўналиши туфайли вестибуляр 
аппарат рецепторларининг таъсирланиши натижасида ҳайвон боши рефлекс йўли билан 
кўтарилиб, табиий вазиятни олади. Аммо вестибуляр аппарат емирилган тақдирда гавда 


161 
бирор қаттиқ юзада ѐндама ѐтса, бош ростланади, айни вақтда фақат бир томондаги тери 
рецепторлари таъсирланади. Бу ҳолда бир томондаги таъсирланишига жавобан бош 
рефлекс йўли билан ростланади. Бунда бир томондаги тери нервларининг таъсирланиши 
қуйидагича исбот этилади: ѐндама ѐтган ҳайвон устига озгина юкли тахта қўйилса, иккала 
томондаги тери нервлари симметрик равишда таъсирланиб, бош яна пастга тушади. Тахта 
олиб қўйилгач ва бир томондаги тери яна таъсирлангач бош тағин рефлекс йўли билан 
кўтарилади. 
Бошнинг кўтарилиши ростлаш рефлексларининг фақат биринчи фазасини ташкил 
этади. Иккинчи фазаси бошдан кейин тананинг рефлекс йўли билан ростланишидан 
иборат. Бу рефлекс ҳам икки томонлама бошланади: бўйин мускулларидаги 
проприорецепторларнинг ва тана терисидаги рецепторларнинг таъсиранишидан келиб 
чиқади. 
Децеребрацияланган ҳайвон ѐндама ѐтганда биринчи давр туфайли бошини 
кўтарса, бўйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирланади ва шунга жавобан 
танани ростловчи мускуллар қисқаради. Шундай қилиб, аввал бош кўтарилади, кейин 
бошнинг кўтарилиши оқибатида тана кўтарилади ва ҳайвон нормал вазиятни олади. 
Ҳайвон ѐтганича бошини боғлаб, ростланишига имкон берилмаса, танаси барибир 
ростланаверади, энди бўйин мускулларидаги проприорецепторларнинг таъсирлашидан 
қатъий назар, ҳайвон гавдасининг қайси томонида ѐтган бўлса, ўша томонидаги терининг 
бир ѐқлама таъсирланиши туфайли тана ростланади. Буни юқорида айтилган тажрибага 
ўхшаш тажриба билан исбот этиш мумкин: ҳайвон устига тахта қўйилса, иккала 
томондаги терининг таъсирланиши туфайли танани ростлаш рефлекси юзага чиқмайди. 
Шундай қилиб, бошни ҳам, танани ҳам ростлайдиган иккита механизм бор: 
биринчи механизмда вестибуляр аппарат рецепторлари ва тери рецепторлари таъсирланса, 
иккинчи механизмда бўйин мускулларининг проприорецепторлари ва тана терисидаги 
рецепторлар таъсирланади. Бу тоник рефлексларнинг марказлари ўрта мияда бўлиб, 
уларнинг юзага чиқишида қизил ядро фаол иштирок этади. 
Вестибуляр 
аппарат 
рецепторларидан 
ва 
бўйин 
мускулларининг 
проприорецепторларидан келувчи импулслар бошнинг турли вазиятларида кўзнинг 
бурилишига ҳам сабаб бўлади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish