Децеребрацион ригидлик. Мушук ѐки қуѐннинг мия ўзани узунчоқ мия юқорисидан
қирқилиб, қизил ядролар шу чизиқдан юқорида қолдарилса (бундай операция
децеребрация деб аталади), гавда мускулларининг децеребрацион ригидлик деган махсус
ҳолати вужудга келади. (Ч. Шеррингтон). Бу ҳолат ѐзувчи мускуллар тонусининг кескин
даражада ортиши билан таърифланади. Ҳайвон - қўл оѐқларини роса узатиб, бошини
орқасига қайиради, думи кўтарилиб туради. Ҳайвоннинг оѐқларини бўғимларидан букмоқ
учун анчагина куч сарфлаш керак бўлади. Оѐқларни зўрлик билан букиш тўхтатилгач,
улар яна ѐзилади. Децеребрацион ригидлик ҳолатидаги ҳайвонни тикка турғазиб қўйиш
мумкин. Гавда оғирлик маркази ўқи таянч текислигининг ўрта нуқтасидан ўтса, ҳайвон
оѐқларини чўзиб, қимирламай тикка тураверади.
Яқин вақтларгача децебрацион ригидликнинг келиб чиқишини фақат қизил
ядронинг зарарланишига ва ундан мускуллар тонусини идора этадиган орқа миянинг
сегментар аппаратларига бошқарувчи таъсирот бормай қўйишига боғлашарди.
Децебрацион ригидликнинг келиб чиқишида қизил ядродан ташқари узунчоқ мия
билан ўрта миянинг ретикуляр формацияси ҳам муҳим аҳамият ўйнаши эндиликда
кўрсатиб берилди. Қизил ядролар катта ярим шарлар пўстлоғидан, пўстлоқ остидаги
ядролардан ва миячадан импулслар олиб туради. Улар экстракортикоспинал йўлнинг
оралиқ ўчоқларидан бири бўлиб, орқа миянинг нейронларига руброспинал тракт орқали
тузатувчи импулслар юбориб туради. Қизил ядролар мия ўзанининг ретикуляр
формациясига кўп томонлама боғланган бўлиб, шу формация билан биргаликда
мускуллар тонусини идора этади. Узунчоқ миянинг юқори қисмидаги ретикуляр
формация билан қизил ядро ўртасидаги боғланишнинг бузилиши, афтидан децеребрацион
регидликнинг келиб чиқишига асосий сабабдир. Узунчоқ мия ромбсимон чуқурчанинг
пастки чегараси қирқиб қўйилгач децеребрацион регидлик йўқолади, бу эса
децеребрацион регидликда мия ўзанининг шу қисмидаги ретикуляр формация аҳамият
касб этишини кўрсатади.
Децеребрациядан кейин мускуллар тонуси рефлекс йўли билан ортади
.
Буни
шундан билиш мумкинки, кейинги оѐқлардан бирини иннервацияловчи орқа илдизлар
қирқиб қўйилгач, шу оѐқ мускулларини ригидлиги йўқолади.
Кейинги
оѐқ
мускулларида
ригидлик
келиб
чиқишида
шу
мускул
проприорецепторларидан келувчи импулслар катта аҳамиятга эгадир. Бўйин
мускулларининг проприорецепторларидан ва вестибулорецепторлардан марказий нерв
системасига импулслар келиши натижасида олдинги оѐқлар ригидлиги келиб чиқади. Шу
рецепторлардан келувчи импулслар тоник рефлексларда айниқса муҳим аҳамият касб
этиши қуйида кўрсатиб берилади.
Одамнинг ўрта мияси шикастланмасдан мия ўзанининг юқорироқдаги қисмлари ва
пўстлоқ остидаги ядролар зарарланганда кўпинча ригидлик пайдо бўлади. Одам қўлининг
ригидлиги мушук ѐки итдаги каби ѐзувчи мускуллар эмас, балки букувчи мускуллар
тонусининг ошганлигидан намоѐн бўлади.
Мия ўзанининг тоник рефлекслари. Мия ўзанининг – булбар бўлимнинг ва айниқса
мезэнцефал бўлимнинг-энг муҳим функцияси шуки, у гавданинг фазодаги вазиятига қараб
мускуллар тонусини қайта тақсимлайди. Мускуллар тонуси рефлекс йўли билан қайта
тақсимланиб, гавда мувозанатининг сақланишини таъминлайди.
Р.Магнус ҳилма-ҳил тоник рефлексларнинг жами йиғиндисини иккита гурухга
бўлди: 1) гавданинг фазодаги муайян вазиятини тақозо қиладиган статик рефлекслар ва
2) гавданинг сурилиши билан юзага чиқадиган стато-кинетик рефлекслар. Статик
рефлексларнинг ўзи иккита катта гурухга ажратилади. Биринчи гурухи гавданинг муайян
вазиятини ѐки фазасини таъминлайди ва вазият рефлекслари ѐки позатоник рефлекслар