104
қондаги айрим ферментлар фаоллиги пасайиб (инактивация) кетади (айниқса
дегидрогеназалар).
Чала туғилган чақалоқ узоқ вақт кислороддан ортиқча кўп нафас олса, гавхарни
фиброз тўқимаси қоплаб, кўзи кўрмай қолади (кўр бўлиб қолади).
Паст атмосфера босимида нафас олиш. Денгиз сатҳидан кўтарилган сайин О
2
нинг парциал босими ҳам пасаяди, аммо алвеоляр ҳавонинг сув буғлари билан тўйиниши
ўзгармайди. Инсонларнинг маълум қисми - алпинистлар, парашютчилар 20000 м
баландликда нафас оладиган ҳавода О
2
миқдори нолга тенг бўлади. Одам махсус баллонга
уланган ниқобни юзига тутиб, кислородга бой ҳаводан нафас олиши керак. 2-2,5 км
баландликда кўпчилик одамлар бемалол яшаб фаолият кўрсата оладилар. 3-3,5 км
баландликда нафас фаолияти ўзгаради, тоғ касалликлари аломати пайдо бўлади. 4-6 км
баландликда тоғ ѐки баландлик касаллиги белгилари пайдо бўлади: бўшашиш, ранги
оқариш, лабларда ва буруннинг равоқларида кўкариш белгилари пайдо бўлади. Юрак
уришлари секинлашади, артериал босим пасаяди, бош оғрийди, нафас олиш чуқурлиги
камаяди, кўнгил айнийди, қусади. 7 км баландликда эса инсон хушидан кетиб ҳаѐт учун
хавф туғулади.
Энг хавфлиси гипоксиянинг тез ривожланиши ҳисобланади. Бу вақтда инсон
гипоксия билан боғлиқ бўлган нохуш сезгиларни сезмайди, безовталаниш бўлмайди.
Бехосдан хушидан кетиб қолади.
Юқорига кўтарилганда эса гипоксиянинг ривожланиши одамларда турлича кечади.
Ташқи нафасда бўладиган ўзгаришлар қуйидаги омилларга боғлиқ: 1. Гипоксиянинг
қанчалик тезлик билан ривожланаѐтганлиги; 2. Кислород истеъмол қилиш даражаси (тинч
турганда ѐки жисмоний иш бажарганда); 3. Гипоксик омилни таъсир этиш давомийлиги.
11-12 км баландликда тоза кислород билан нафас олиш инсоннинг ишлаш қобилиятини
узоқ вақт сақлаб қола олади. Жуда юқорига кўтарилганда тоза кислород билан нафас
олинганда ҳам алвеоляр ҳавода унинг парциал босими меъѐрдагидан паст бўлади. Шунинг
учун ҳам стратосферда учувчилар махсус герметик камераларда ѐки скафандрларда
бўлишлари керак. У ерда етарли даражадаги атмосфера босими шароити мавжуд.
Гипоксияга чидамлилик инсонларда индивидуал бўлиб, баъзиларда 2,5 км
баландликда сезила бошлайди. Барокамераларда машқ қилиш натижасида организимнинг
паст атмосфера босимига чидамлилиги ошади, хаттоки 7000 метр баландтликда ҳам иш
қобилияти сақланиб қолади.
Жуда баланд тоғли жойларда яшовчи одамлар кислороднинг паст парциал
босимига мослашиб қоладилар (акклиматизация). Бу бир неча омилларга боғлиқ: 1.
Эритропоэз кучайиши ҳисобига эритроцитлар миқдорининг ортиши; 2. Ўз ўрнида
гемоглабин миқдори ва қон кислород сиғимининг ортиши; 3. Ўпка вентиляциясининг
ортиши; 4. Кислород етишмаслигига организм тўқималари жумладан МНС
сезгирлигининг пасайиши; 5. Тўқима капиллярлари қалинлигининг узунлиги ва
эгрилигининг ортиши; 6. Эритроцитларда 2,3-глицерофосфат миқдори ортиши ҳисобига
тўқималарда оксигемоглобин диссоциацияси кучайиб, эгри чизиқнинг ўнг томонга
силжиши.
Do'stlaringiz bilan baham: