Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

--------- 
2
Периферик артерияларда эса Рур = Рдиаст +Рпульс 
---------= мм. см. уст тенг. 

Соғлом 15-50 ѐшли одамларда систолик босим 110-125 мм сим. уст. тенг. 50ѐшдан 
ўтгандан сўнг кўтарилган бўлади. 60 ѐшда 135-140 мм сим уст. Чақалоқда эса 50 мм сим 
уст. 1 ѐшда 80 мм сим уст, диастолик босим катта ѐшли одамда 60-80 мм сим уст. Пулс 
босими 35-50 мм сим уст, ўртача босим 90-95 мм сим уст тенг. 
Артериал пулс. Артериал пулс деб –систола вақтида босимнинг кўтарилиши 
натижасиди артериялар деворининг ритмик тебранишларига айтилади. Артериялар девори 
тебранишини (пулни) юзаки жойлашган артерияларни пайпаслаш йўли билан аниқлаш 
мумкин. Одатта пулсни: билак, (а.radiаlis), чакка (а. tempоrаlis), тақим (а.dоrsalis pedis), 
уйқу (а. corotis) ва бошқа артерияларда аниқлаш мумкин. Пулс тўлқини қон аортага 
хайдаб чикарилганда ҳосил бўлиб, артерия ва капиллярларга тарқалиб, сўнади. 
Пулс тўлқинларининг тарқалиш тезлиги, қон оқиш тезлигига боғлиқ эмас. Пулс 
тўлқинларининг таркалиш тезлиги катта ѐшли одам аортасида 5,5-8,0 м/сек, периферик 
артерияларда 6-9,5 м/сек га тенг. Ёш ўтган сари, томирларнинг эластиклиги камайиши 
ҳисобига бу тезлик аортада ортади. 
Артериал пулсни ѐзиб олиш усули-сфигмография деб аталади. Ёзиб олинган 
сфигмограммада иккита асосий қисм: юқорига кўтарилган-анакрота ва пастга тўшган 
катакрота ажратилади. (расм). Анакрота юракдан қонни хайдаш даврининг бошланишида 
артериал босим ортиши ва томирларнинг чўзилишидан ҳосил бўлади. 
Катакрота қоринчалар систоласининг охирида, босим у ерда пасая бошлайди ва 
пулс чизиғи пасая бошлаганда ҳосил бўлади. Диастола вақтида қоринчалардаги босим 
аортадагидан пасая бошлаганда қон орқага қайта бошлайди. Бу вақтда яримойсимон 
клапанлар ѐпилиб, эгри чизиқда инцизура (чуқурча) ҳосил бўлади. 
Қон тўлқини яримой клапанларга урилиб қайтади ва босим кўтарилишининг 
иккиламчи тўлқинини ҳосил қилади, бу тўлқин натижасида артериялар девори яна 
чўзилади. Натижада сфигмограммада дикротик (иккиламчи) кўтарилиш пайдо бўлади. 
Артериал пулсни пайпаслаб ѐки сфигмографик усул билан аниқлаш юрак қон 
томирлар системасининг функционал холати тўғрисида жуда катта маълумот беради. Энг 


76 
аввало юрак уришлар сони, унинг ритми тўғрисида бахо бериш мумкин. Ритмининг 
ўзгариши физиологик бўлиши ҳам мумкин. Масалан «нафас аритмияси» айниқса ѐшларда 
кучли ривожланган нафас олганда пулс кўпайиши ва нафас чиқарганда камайиши. 
Юракнинг айрим хасталикларида пулс дефицити (етишмовчилиги) кузатилади. 
Юрак уришлари сони пулс сони билан бир хил бўлмайди. 
Капиллярларда қон айланиши. Микроциркуляция. Капиллярлар энг кўп ва энг юпқа 
қон томирлар ҳисобланади Улар ҳужайралараро бўшлиқда жойлашган. Уларнинг 
диаметри 4,5 дан 30 мкм гача, узунлиги эса 0,5-1,1 мм гача бўлади. Турли тўқималарда 
уларнинг сони бир ҳил эмас. Моддалар алмашинуви юқори бўлган аъзоларда моддалар 
алмашинуви паст аъзоларга нисбатан уларнинг сони 1м
2
га нисбатан олганда кўп. 
Масалан юрак мускулларида скелет мускулларига нисбатан икки баробар кўп. Бош мия 
кулранг моддасида оқ моддасига нисбатан кўп. 
Капилярлларнинг умумий сони одамда 10 млд, умумий узунлиги эса 100000 км га 
тенг. Бу эса ер шарини экватор бўйлаб 3 маротаба айланиб чиқиш учун етарли. 
Икки турдаги ишловчи капиллярлар тафовут қилинади. Магистрал капиллярлар 
артериола ва венулалар орасида қисқа туташган. Бошқалари капиллярлар тури 
биринчиларидан ѐн шохлар олади (ѐн шох капиллярлар) ва венулаларда тугайди. 
Функционал жихатдан эса уч типдаги капиллярлар фарқланади: соматик, висцерал 
ва синусоид. 
Соматик капиллярлар деворлари эндотелий ва базал қаватлари узлуксиз 
жойлашган. Улар йирик оқсил молекулаларини ўтказмайди. Сув ва унда эриган минерал 
моддаларни осон ўтказади. Бу типдаги капиллярлар: терида, скелет ва силлиқ 
мускулларда бош мия ярим шарларининг пўстлоғида учрайди. 
Висцерал типдаги капиллярлар деворида «дарчалари» бўлиб, шира чиқарувчи ва 
кўп миқдорда сув ва унда эриган моддаларни сўрувчи ѐки макромолекулаларни тез 
транспорт қилувчи (буйрак, ҳазм канали, эндокрин безлар) аъзоларда бўлади. 
Синусоид типидаги капиллярлар: бўшлиғининг катталиги, эндотелиал қаватнинг 
узунликлиги, қисман базал қаватини йўқ бўлиши билан фарқланади. Бу капиллярлар суяк 
кўмиги, жигар, талоқда кўп. Уларнинг деворлари орқали микромолекулалар ва шаклли 
элементлар осон ўтади. 
Капиллярларнинг асосий вазифаси транскапилляр алмашинув жараѐнларини 
амалга ошириш, ҳужайраларни пластик ва энергетик махсулотлар билан таъминлаш ва 
метаболизм маҳсулотларини чиқариб ташлашдан иборат. Бу жараѐнларни амалга ошириш 
учун баъзи шароитлар: капиллярларда қон оқиш тезлиги, гидростатик ва онкотик босим 
катталиги, капиллярлар деворининг ўтказувчанлиги, тўқимани хажм бирлигида 
перфузияланиши, капиллярлар миқдори. 
Бир сутка давомида капиллярлар тўри орқали 8000-9000 л қон ўтади. Ундан 
капиллярлар деворлари орқали 20 л суюқлик филтрланади, 18 л эса қайта қонга сўрилади. 
Лимфа томирлари орқали 2 л суюқлик оқиб ўтади. 
Веналарда қон айланиши. Веноз система посткапилляр венулалардан бошланади. 
Сиғим типидаги томирлар бўлиб, юқори чўзилувчанлик ва паст эластикликка эга, майда 
веналар, дарвоза венаси ва ковак веналардан ташқари кўпчилик веналарни ички юзасида 
клапанлари бўлади. Клапанлар қонни юракка қараб ҳаракатини таъминлаб, орқага 
ҳаракатланишига йўл қўймайди. Веналарга организмдаги қоннинг 70-80% сиғади. 
Одам веналаридаги босимни унинг ичига игна киритиб (билак венасига) игнани 
монометр билан улаб аниқлаш мумкин. Кўкрак қафасидан ташқарида жойлашган
веналарда босим 5-9 мм сим. устунига тенг. Вена пулси деб, бир юрак цикли вақтида 
веналарда босимни ва хажмни ўзгаришига айтилади. Кичик ва ўртача диаметрдаги 
томирларда вена томирларининг пулси бўлмайди. Вена пулсини фақат юрак яқинидаги 
v.jugularis да қайд қилиш усули-флебография деб аталади. 
Флебограммада учта тишчалар ажратилади: а, с, ва v. а-тиш ўнг бўлмача 
систоласига тўғри келади. Бўлмачалар систоласи вақтида ковак веналарнинг қуйилаѐтган 


77 
жойидаги халқасимон мускуллари қисқариб, қонни бўлмачага оқиши вақтинча тўхтайди. 
Бўлмачалар бўшаша бошлагач қон бўлмачаларга туша бошлайди, вена босими яна 
пасаяди. Уйқу артериясининг тебранишлари уни ѐнида жойлашаган бўйинтурук
венасини тебратади ва с тишни ҳосил қилади.. Босим қисқа муддатда кўтарилиб, яна туша 
бошлайди. Бўлмачалар қон билан тўлиб, ундаги босим яна ортади натижада қон 
димланиб, вена томирлари чўзилади. Бу вақтда узунчоқ тиш (v) пайдо бўлади. 
Томирларда қон ҳаракатининг бошқарилиши. Танадаги ҳар бир аъзо нормал қон 
билан таъминлангандагина самарали ишлай олади. Аъзоларни иш қобилиятининг 
ўзгариши унда қон айланишини ҳам ўзгартиради. Қон айланишининг бошкарилиши 
қоннинг минутлик хажмини ўзгариши ва регионал қон томирларини кўрсатадиган 
қаршилиги ҳисобига амалга оширилади. Қон айланишининг бошқарилиши шартли 
равишда иккига – маҳаллий ва марказий нейрогуморал механизмларга бўлинади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish