Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Қарилик даврида узоқдан кўриш. Одамнинг ѐши улғайган сайин аккомодация кучи 
камайиб боради, чунки одам кексайган сайин гавхар эластиклиги камаяди ва Цинн 
бойламлари бўшашганда гавҳар қавариқлиги ѐ ўзгармайди ѐки салгина ошади. Бу холат 
қариликдаги узоқдан кўриш ѐки пресбиопия деб аталади. Шунинг учун кексайган кишилар 
китоб ўқиѐтганда уни кўзларидан узоқроқ ушлайдилар. 
Кўз рефракциясининг аномалиялари.
Кўзнинг асосан иккита рефракция аномалиялари тафовут этилади: яқиндан кўриш-
миопия ва узоқдан кўриш-гиперметропия. Бу аномалиялар одатда нур синдирувчи 
муҳитларнинг камчилигига боғлиқ бўлмай, кўз соққасининг аномал узунлигидан келиб 
чиқади. 
Кўзда нормал рефракция (А), яқиндан кўриш (Б), узоқдан кўриш (Г), яқиндан 
кўриш (Б) ва узоқдан кўришнинг (Д) коррекцияси. 
Яқиндан кўриш. Кўзнинг бўйлама ўқи ҳаддан ташқари узун бўлса, асосий фокус тўр 
пардада эмас, унинг олдида шишасимон танада бўлади. Бундай кўз яқиндан кўрувчи – 
миопик кўз деб аталади. Яқиндан кўрувчи кишида равшан кўришнинг узоқ нуқтаси 
чексизликдан охирги ва анчагина яқин масофага келади. Яқиндан кўрувчи киши узоқни
равшан кўриши учун ботиқ кўзойнак тақиш керак. Ботиқ кўзойнак гавҳарнинг нур 
синдирувчи кучини камайтиради ва тасвирни тўр пардага туширади. 


201 
Узоқдан кўриш. Узоқдан кўрувчи кўзнинг бўйлама ўқи калта, шу сабабли узоқдаги 
нарсалардан келаѐтган параллел нурлар тўр парда орқасида тўпланади. Тўр пардада эса 
ѐруғ сочиш доираси вужудга келади, яъни нарса тасвири ноаниқ, ѐйилиб тушади. 
Рефракциянинг бу камчилигини бартараф қилиш учун аккомодацияга зўр бериш яъни, 
гавҳар қабариқлигини ошириш зарур. Шу сабабли узоқдан кўрувчи киши фақат яқинга 
қараганда эмас, балки узоққа қараганда ҳам аккомодацион мускулларга зўр беради. 
Узоқдан кўришни бартараф қилиш учун одамлар икки томони қабариқ кўзойнак 
тақишади. Гиперметропиянинг қарилик давридаги узоқдан кўришга аралаштирмаслик 
керак.
 
Астигматизм. Турли йўналишларда (масалан, горизонтал ва вертикал меридианлар 
бўйича) нурларнинг турлича синиши астигматизм деб юритилади. Астигматизмни ҳам 
рефракция аномалияларига қўшмоқ мақсадга мувофиқ бўлади. Барча ѐшдаги кишиларни 
бир қадар астигматик ҳисобланади, шунинг учун астигматизмни оптик система бўлган кўз 
тузилишининг такомиллашмаганлигига йўймоқ керак.
Астигматизмнинг асосий сабаби, кўзнинг шох пардаси том маънодаги сферик 
юзага эга эмаслигида бўлиб, шох парданинг турли йўналишлардаги эгрилик радиуси 
турлича. 
Астигматизмнинг кучли даражалари цилиндрлик юзага ўхшаб кетади, натижада 
тўр пардадаги тасвир бузилади. 
 
Қорачиқ ва қорачиқ рефлекси. Кўз ичига тушадиган ҳамма ѐруғлик нурларини 
рангдор парда марказидаги тешик ўтказади, шу тешик қорачиқ деб аталади. Қорачиқ 
фақат марказий нурларни ўтказади ва сферик абберацияни бартараф қилиб, тўр пардага 
нарсаларнинг равшан тасвири тушишига ѐрдам беради. Агар кўзни қисиб, ѐруғлик 
нурларини тушишига тўсқинлик қилинса, кейин кўз очилганда қорачиқ кенгайганини 
кўрамиз («қорачиқ рефлекси»). Рангдор парданинг мускуллари қорачиқ катталигини 
ўзгартириши орқали кўзга тушаѐтган ѐруғлик оқимини идора этади. Оддий шароитда ѐш 
одамда кўз корачигининг диаметри 1,8 мм дан 7,5 мм гача бўлади. Жуда ѐруғ жойда 
қорачиқ диаметри минимал бўлади 1,8 мм. Кундузги ўртача ѐруғ жойда қорачиқ диаметри 
2,4 мм ни ташкил қилса, қоронғуликда эса қорачиқ максимал 7,5 мм гача. кенгаяди
Рангдор пардада қорачиқ катталигини ўзгартирадиган мускуллар бор, булардан бир тури-
ҳалқасимон мускуллар (m. sphincter iridis) кўзни ҳаракатлантирувчи нервнинг 
парасимпатик толаларини идора қилади, иккинчиси эса радиал мускуллар (m. dilatator 
iridis) симпатик нерв толаларини идора қилади. Ҳалқасимон мускуллар қисқарганда 
қорачиқ тораяди, радиал мускуллар қисқарганда эса, қорачиқ кенгаяди. Шунга кўра, 
ацетилхолин ва эзерин қорачиқни торайтиради, адреналин эса қорачиқни кенгайтиради. 
Бундан ташқари, қорачиқ инсон қўрққанида, ғазабланганида, кучли оғриқ сезганда ва 
гипоксияда ҳам кенгаяди. Қорачиқнинг кенгайиши – бир қатор патологик ҳолатларда 
муҳим диагностик симптом ҳисобланади. Масалан, оғриқдан келиб чиқувчи карахтлик, 
гипоксия ва ҳоказо. Соғлом одамнинг иккала кўз қорачиғи бир хилда кенгайган ѐки 
торайган бўлади. Бир кўзга ѐруғлик туширилса, иккинчи кўз қорачиғи ҳам тораяди; 
бундай реакция ҳамжиҳатлик реакцияси деб аталади. Баъзи патологик холатларда иккала 
кўз қорачиқлари катта-кичик бўлади (анизокория). Бир томондаги симпатик нервнинг 
зарарланиши натижасида қорачиқ тораяди (миоз) ва айни вақтда кўз ѐриғи ҳам торайса 
(Горнер симптоми) N. oculomotorius-нинг фалаж бўлиши натижасида бир кўз қорачиғи 
кенгайиши мумкин (мидриаз). 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish