204
фоторецепторнинг пресинаптик охиридан нейромедиаторни ажралишининг камайиши
билан тугайди.
Фоторецепторлар ҳужайралар қаватининг ички томонида биполяр нейронлар
қавати жойлашган, бу нейронларга ички томондан эса ганглиоз нерв ҳужайралари қавати
тақалиб туради.
Таѐқча ва колбачалар ташқи қаватда ѐтганлиги, ганглиоз ҳужайралар эса тўр
парданинг ички (шишасимон танага тақалиб турган) қаватини ҳосил қилганлиги учун
ѐруғлик шишасимон тана орқали тўр пардага тушганда, фоторецепторларга тушишдан
олдин тўр парданинг ҳамма қаватларидан ўтади. Ганглиоз ҳужайраларнинг ўсиқлари
кўрув нервининг толаларини ташкил этади. Шундай қилиб, ѐруғлик таъсирида
фоторецепторда вужудга келган қўзғалиш иккита нерв ҳужайраси-биполяр ва ганглиоз
ҳужайралар орқали кўрув нервининг толарига ўтади. Ана шу нерв ҳужайраларининг
боғланган жойларида синапслар бор. Ганглиоз ҳужайраларнинг ўсиқлари ҳисобланадиган
кўрув нервининг толаридан атиги 1 миллионтаси тахминан 130 млн. фоторецептор
ҳужайраларига тўғри келади. Импулслар жуда кўп фоторецепторлардан бир ганглиоз
ҳужайрага конвергенцияланиши юқорида келтирилган рақамлардан кўриниб турибди.
Дарҳақиқат, битта биполяр нейрон кўпгина таѐқчаларга ва бир неча колбачага
боғланганлигини, бир ганглиоз ҳужайра эса, ўз навбатида, кўпгина биполяр ҳужайраларга
боғланганлигини Полян кўрсатиб берди. Шундай қилиб, ҳар бир ганглиоз ҳужайра бир
талай фоторецепторларда рўй берувчи қўзғалиш жараѐнлари учун охирги умумий йўл
ҳисобланади ва бир ганглиоз ҳужайранинг рецептив майдонини ҳосил қилади. Турли
ганглиоз ҳужайраларнинг рецептор майдонлари бир – бирини ѐпиб ўтади ва ўзаро
боғланади. Бунинг асосий сабаби шуки, тўр пардадаги горизонтал ва амакрин ҳужайралар
ва улардан тормоқланувчи ўсиқлар биполяр ва ганглиоз ҳужайраларни горизонтил чизиқ
бўйича бирлаштиради. Шу сабабли битта ганглиоз ҳужайра бир неча ўн минг
фоторецептор билан боғланиши мумкин. Марказга интилувчи толалардан ташқари, кўзда
марказдан қочувчи нерв толалари ҳам топилган, бу толалар марказий нерв тизимидан кўз
тўр пардасига импулслар олиб келади. Марказий нерв тизими тўр парда нейронлари
ўртасидаги синапсларни ўтказувчанлигини ўша толалар ѐрдамда идора қила олади ва
қўзғалиш жараѐнига тортилган нейронлар сонини шу тариқа бошқара олади.
Кўрув тизимидаги
нерв йўллари ва уларнинг бир–бири билан алоқаси. Кўзни тўр
пардасидан ахборотлар кўрув нерви орқали (II- жуфт нерв) бош мияга узатилади. Ҳар бир
кўзнинг кўрув нервлари мия асосида учрашади ва кесишади (хиазма). Бу ерда ҳар бир
кўрув нервининг толалари кўзнинг қарама-қарши томонига ўтади. Толаларнинг қисман
кесишиши иккала кўздан келган ахборотларни катта ярим шарларга боришини
таъминлайди. Бу кесишишдан сўнг кўрув нервлари
кўрув трактлари деб аталади. Улар
кўплаб мия тизимларида проекциланади, лекин кўпгина толалар пўстлоқости таламик
кўрув марказига–латерал ѐки ташқи, тиззасимон танага келади. Сигналлар бу ердан
пўслоқнинг кўрув соҳасини бирламчи проекцияловчи бўлимига узатилади. (Бродман
бўйича 17-майдон). Пўстлокнинг барча кўрув зонаси ўзида бир неча майдонларни
бирлаштиради ва уларнинг ҳар бири ўзининг ихтисослашган вазифасини амалга оширади,
лекин сигналлари тўр парданинг барча қисмидан қабул қилади, ва натижада унинг
топологияси ѐки ретинотопиясини сақлаб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: