Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Табиий шартли рефлекс деб, шартсиз таъсиротнинг табиий белгиларига, хоссалари 
(масалан: гўштнинг ҳидига, кўринишига ва ҳ.к.) нисбатан ҳосил бўлган шартли рефлекс 
айтилади. 
Сунъий шартли рефлекс деб, шартсиз рефлексга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган 
таъсиротга (масалан: қўнғироқ чалиш ва уни овқатлантириш билан мустахкамлаш) 
шартли рефлекс ҳосил қилишга айтилади. 
Шартли таъсиротни қабул қилаѐтган рецепторлар табиатига қараб экстрарецептив, 
интрарецептив ва проприорецептив шартли рефлекслар фарқланади. Экстрарецептив 
шартли рефлекслар, тананинг ташқи рецепторларига берилган шартли таъсиротга ҳосил 
қилинган шартли рефлекслардир. Бу турдаги шартли рефлекслар кенг тарқалган бўлиб, 
ўзгарувчан ташқи муҳитга мослашиш реакциясини таъминлайди. 
 
Интрарецептив шартли рефлекслар интрарецепторларнинг физикавий ва кимѐвий 
таъсирланишидан ҳосил бўлувчи, гомеостаз жараѐнини таъминловчи шартли 
рефлекслардир. 
 
Проприорецептив шарти рефлекслар, тана кўндаланг тарғил мускуллари
проприорецепторларини қитиқлашдан ҳосил бўлувчи ва ҳаракат кўникмасини 
таъминловчи шартли рефлекслардир. 


213 
Берилаѐтган шартли таъсиротнинг таркибига қараб содда ва мураккаб шартли 
рефлекслар аниқланган.
Содда шартли рефлексда шартли таъсир сифатида оддий таъсирловчи (ѐруғлик, 
товуш ва ҳ.к.) қўлланилади. Организм ҳаѐт фаолиятида шартли таъсир якка, оддий 
бўлмасдан, балки у макон ва замондаги воқеа ва ҳодисалар мажмуи сифатида таъсир 
қилади. Бундай пайтда организмни ўраб турган ташқи муҳит тўла ѐки унинг айрим 
қисмлари шартли таъсирот вазифасини ўташи мумкин. Бундай таъсирлар натижасида 
ҳосил бўлган рефлекслар мураккаб шартли рефлекслар деб аталади. 
 
Шунингдек, бир вақтда ва кетма-кет маълум бир вақт оралиғида берилган шартли 
таъсиротлар таъсирида ҳосил бўлган шартли рефлекслар ҳам мавжуд. Буларга мавжуд ва 
изли шартли рефлекслар киради.
Мавжуд шартли рефлексда шартли ва шартсиз таъсиротлар фазода мос келадилар. 
Мавжуд шартли рефлексларнинг бир неча турлари бор. Мавжуд мос келувчи шартли 
рефлекс, шартли таъсирот берилгандан 1-2 секунддан сўнг шартсиз таъсирот билан 
мустаҳкамланишидан ҳосил бўлган шартли рефлексдир.  Мавжуд орқада қолган шартли 
рефлекс  шартли таъсир берилгандан 5-30 секунд ўтгандан сўнг шартсиз таъсирот билан 
мустаҳкамланади. Мавжуд-кечикувчи шартли рефлекс шартли таъсирот узоқ вақт якка 
ўзи таъсир қилгандан сўнг (м: 3 минут) шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланади. 
 Изли шарти рефлекс - шартли таъсирот тўхтагандан сўнг, таъсирот натижасида 
келиб чиққан қўзғалишлардан қолган излар шартсиз таъсирот билан мустаҳкамлаш 
орқали олинган шартли рефлекс. 
Шартли таъсиротни шартсиз таъсир билан мустаҳкамлаш усулига қараб шартли 
рефлекслар биринчи ва юқори тартибли шартли рефлекслар, тақлид қилиш, ассоциатив 
шартли рефлекс ва вақтга ҳосил қилинган шартли рефлексларга бўлинади. Агар шартли 
таъсир шартсиз таъсир билан мустаҳкамланиши орқали шартли рефлекс ҳосил қилинса, 
бундай шартли рефлекс биринчи тартибли шартли рефлекс деб аталади. Агар шартли 
таъсирни шартсиз таъсир билан эмас, балки аввал ҳосил қилинган шартли рефлекснинг 
шартли таъсири билан мустаҳкамлаш орқали шартли рефлекс ҳосил қилинса, бундай 
шартли рефлекс иккинчи тартибли шартли рефлекс деб аталади. 
Тақлид қилиш ҳам шартли рефлекснинг бир тури бўлиб, тўда, пода бўлиб 
яшайдиган ҳайвонларда яхши ривожланган. Агар лабораторияда бир гурух, маймунлар 
кўз олдида битта маймунда овқатланиш шартли рефлекси ҳосил қилинса, 
«томошабинлар» дан бирортаси олиниб тажриба хонасига киритилиб, биринчи бор 
шартли таъсир берилгандаѐқ бу маймунда муайян шартли рефлекс мавжуд эканлиги 
кузатилади. Демак. «томошабин» маймунларда тажрибани кузатиш орқали шартли 
рефлекс ҳосил бўлган. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish