Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Шартли рефлекс ҳосил бўлиш механизми. Шартсиз рефлексни қандайдир бефарқ 
таъсирот билан бир неча бор мос келиши натижасида шартли рефлекс ҳосил бўлади. 
Марказий нерв системаси икки нуқтасининг бир неча бор бир вақтда қўзғалиши улар 
ўртасида вақтинчалик алоқа ҳосил бўлишига олиб келади, натижада дастлаб муайян 
шартсиз рефлексга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бефарқ таъсирот ушбу рефлексни чақира 
бошлайди. Демак, шартли рефлекс ҳосил бўлиши механизми асосида вақтинчалик 
алоқанинг ҳосил бўлиши ѐтар экан. 
И.П.Павлов дастлаб вақтинчалик алоқа шартли таъсирни қабул қилувчи бош мия 
пўстлоғида ва шартсиз рефлекснинг пўстлоқ ости марказлари ўртасида ҳосил бўлади, 
деган. Кейинчалик тажриба натижаларига асосланган ҳолда, И.П.Павлов вақтинчалик 
алоқа фақат бош мия пўслоғида шартли таъсиротнинг ва шартсиз рефлекснинг 
пўстлоқдаги марказлари орасида ҳосил бўлади, деган хулосага келади. И.П.Павлов 
лабораториясида ҳар қандай шартсиз рефлекснинг бош мия пўстлоғида маркази 
мавжудлиги тажрибада исботлаб берилди. 


212 
Вақтинчалик алоқанинг ҳосил бўлиши физиологик механизми. И.П. Павлов бўйича 
вақтинчалик алоқанинг ҳосил бўлиши бир вақтда бош мия пўстлоғининг икки нуқтаси 
қўзғалиши: яъни, шартли таъсиротни қабул қиладиган ва бош мия пўстлоғидаги шартсиз 
рефлекс марказларининг бир вақтда қўзғалиши натижасидир. Бош мия пўстлоғидаги бир 
вақтдаги қўзғалишларнинг мавжудлиги, қўзғалиш жараѐнининг кучсизроқ жойдан 
(шартли таъсирот натижасида келиб чиққан), кучлироқ (шартсиз таъсирот натижасида 
келиб чиққан) жойга ҳаракатланишини келтириб чиқаради. Шу ҳаракатлар натижасида 
бош мия пўстлоғининг икки нуқтаси ўртасида янги йўл очилади. Демак, И.П.Павлов 
бўйича вақтинчалик алоқа ҳосил бўлиши механизми асосида янги йўл очилиши - 
доминантлик жараѐни ѐтади. Лекин доминант ўчоқ ва вақтинчалик алоқа ўртасида катта 
фарқ мавжуд, доминант ўчоқ қисқа давом этса, ҳосил бўлган вақтинчалик алоқа турғун 
бўлади. Шунинг учун доминантлик жараѐни вақтинчалик алоқа ҳосил бўлишининг
бошланғич даврида, яъни нейронлар орасидаги ишламай турган синапсларнинг ишлаб 
кетишида катта аҳамият касб этади. 
Вақтинчалик алоқанинг мустаҳкамланиши, яъни бош мия пўстлоғининг икки 
нуқтаси орасидаги синапсларнинг ўтказувчанлиги турғунлиги бошқа механизмлар 
асосида амалга оширилади. Айрим тадқиқотчилар фикрича, нейронлараро синапсларда 
ўтказувчанликнинг осонлашишига сабаб берилаѐтган такрорий таъсиротлар натижасида 
бош мия пўстлоғидаги функционал ўзгаришлардир. 
Шартли ва шартсиз таъсиротларнинг мос келиши оралиқ нейронларда 
йўқолмайдиган из қолдиради, натижада бу ерда ўтказувчанлик турғун бўлиб қолади. 
Айрим тадқиқотчилар фикрича, вақтинчалик алоқа бош мия пўстлоғидаги
морфологик ўзгаришлар билан боғлиқ. И.С.Беритов бўйича шартли ва шартсиз 
таъсиротлар натижасида қўзғалаѐтган бош мия пўстлоғи соҳалари орасида нейронлар ва 
уларнинг синапс соҳаси йўғонлашиши кузатилади. Бундан ташқари, нейрон танаси 
импулс келаѐтган томонга ва унинг ўсимтаси эса қўзғалиш узатилаѐтган томонга қараб 
узаяди ва бу ўзгаришлар натижасида қўзғалишнинг ўтказилиши тезлашади. 
А.И.Ройтбак фикрича, вақтинчалик алоқанинг ҳосил бўлиши асосида мана шу икки 
нуқта орасидаги нейронларнинг миелин қобиғи билан қопланиши ѐтади. 
П.К.Анохин бўйича вақтинчалик алоқа шартли ва шартсиз таъсиротлар бош мия 
пўстлоғининг битта нейронига келиб тугаши ва мана шу нейрон аксоплазмасида 
кетадиган кимѐвий жараѐн натижасида РНК коди ўзгаради ва вақтинчалик алоқани 
таъминловчи оқсил молекуласи синтезланади. 
 
Шартли рефлекс турлари. Организм жавоб реакциясини чақираѐтган шартли 
таъсирот турига қараб табиий ва сунъий шартли рефлекслар тафовут этилади. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish