Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Таъсир кучини ортиб бориш тиклиги.Нерв ѐки мускул таъсирланишининг бўсаға 
миқдори стимулнинг қанча вақт таъсир этишигагина эмас, балки стимул кучининг ортиб 


15 
бориш тиклигига ҳам боғлиқ. Таъсирот бўсағаси тўғри бурчак шаклидаги ток 
зарбларидан энг кам миқдорда бўлади, бундай ток зарблари кучининг максимал
даражаси тез ортиб бориши билан фарқланади. Тўғри бурчак шаклидаги ток зарблари 
ўрнига чизиқ ѐки экспоненциал равишда ортиб борувчи стимуллар татбиқ этилса, 
бўсағалар каттароқ бўлиб чиқади, ток кучи канча секин ортиб борса, бўсағалар шунча 
кўпроқ ошиб боради. 
Токнинг ортиб бориш тиклиги бир қадар минимал миқдордан пастроқ камайганда 
ток қайси оҳирги кучигача оширилмасин, ҳаракат потенциали мутлақо пайдо бўлмайди. 
Бунинг сабаби шуки, таъсирот кучи орттирилган вақтда тўқимада фаол ўзгаришлар рўй 
бериб улгиради, бу ўзгаришлар эса бўсағани ошириб, қўзғалишнинг келиб чиқишига 
тўсқинлик қилади. 
Қўзғалувчан тўқиманинг секин ортиб борувчи таъсиротга шундай мослашиш 
ҳодисаси аккомодация деб аталади. Аккомодация тезлиги қанча юқори бўлса, 
таъсирловчи кучидан махрум бўлмаслик учун стимул ўшанча тик ортиб бориши мумкин.
 
Электр токини қўзғалувчан тўқималарга таъсири. Экспериментал физиологияда 
қўзғалувчан тўқималар ҳусусиятларини ўрганишда, клиник амалиѐтда беморларга ташхис 
қўйишда ҳамда даволаш мақсадларида электр токидан кенг фойдаланадилар. Шу 
муносабат билан электр токини қўзғалувчан тўқималарга таъсир этиш механизмини 
батафсил кўриб чиқамиз. Қўзғалувчан тўқималарни жавоб реакцияси токнинг таъсир этиш 
шаклига (доимий ѐки ўзгарувчан), таъсир этиш давомийлигига ҳамда токнинг ортиб 
бориш тиклигига боғлиқ бўлади. 
Ўзгармас электр токи қўзғалувчан тўқимага қутбли таъсир кўрсатади. 
Микроэлектродлар ѐрдамида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, катод остида 
ҳужайра мембранаси деполяризацияга учраса, анод остида гиперполяризацияланади. 
Биринчи ҳолда, критик потенциал билан мембрана потенциали ўртасидаги фарқ камаяди, 
бунинг натижасида катод остида қўзғалувчанлик ортади, анод остида эса қарама-қарши 
ҳодиса юз беради, яъни қўзғалувчанлик пасаяди. Бу ҳодисаларни кашф этган Э.Пфлюгер 
тажрибада қуйидагиларни исбот этди: Пфлюгер электродлардан бири остидаги нервни
шикастлади, иккинчи электродни эса нервнинг шикастланмаган қисмига ўрнатди. Катод 
нервнинг шикастланмаган қисмига текканда қўзғалиш токнинг уланиш пайтида келиб 
чиқди; катод нервнинг шикастланган қисмига ўрнатилиб, анод эса нервнинг 
шикастланмаган жойида турганда, қўзғалиш токнинг ўзиш пайтидагина келиб чиқди. 
Токни узиш пайтида, яъни анод остида қўзғалиш юзага келадиган пайтда таъсирот 
бўсағаси токни улаш пайтида, яъни катод остида қўзғалиш вужудга келадиган пайтга 
нисбатан анча юқори бўлади. Кейинчалик таъсиротнинг қутб қонуни деб аталган бу 
ҳодисалар бевосита ҳам тасдиқланди, бунда тўқиманинг ўзгармас ток қутбларига бевосита 
боғланган жойида ҳаракат потенциаллари ѐзиб олинди. 
Ўзгармас токнинг катоди билан аноди нерв толасига бевосита уланадиган жойда 
мембрана потенциали ўзгариб қолмайди. Бу ўзгаришлар кутблардан бирмунча нарида рўй 
беради, лекин катод ва аноддан ўзоқлашган сари потенциалнинг ўзгариш миқдори секин-
аста камайиб боради. 
Потенциалнинг қутблар яқинидаги бундай ўзгаришлари электротоник ўзгаришлар 
деб аталади. Катод олдидаги ўзгаришлар катэлектротоник ўзгаришлар, анод олдидаги 
ўзгаришларни 
эса 
анэлектротоник 
ўзгаришлар 
деб 
юритилади. 
Мембрана 
потенциалининг кат - ва анэлектротоник ўзгаришлари тўқиманинг унга берилган токка 
фаол жавоб қайтариши билан боғлиқ эмас, улар соф физик табиатли бўлиб, 
потенциалнинг суст ўзгаришлари деб аталса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish