Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Сенсор тизимнинг асосий вазифалари. Сенсор тизим қуйидаги асосий вазифалар 
ѐки операцияларни амалга оширади. 1) сигналларни топиш (аниқлаш) 2) сигналларни бир-
биридан ажратиш, 3) сигналларни ўтказиш ва ўзгартириш, 4) маълумотларни кодга солиш, 
5) сигналларнинг у ѐки бу хоссаларини детекторлаш, 6) образни топиш. 
Сигналларни топиш.- Бу ҳодиса махсус ҳужайра-рецепторларда рỷѐбга чиқади. Бу 
ҳужайралар физик ва кимѐвий шаклдаги таъсиротларни нерв импулсларига айлантиради. 
Рецепторларнинг синфланиши. Амалиѐтда рецепторларнинг психофизиологик 
синфланиши муҳим аҳамиятга эга бўлиб, таъсиротларга нисбатан сезиш характерига кўра: 
инсонларда кўрув эшитув, ҳид билув, таъм билув рецепторлари, термо-проприо- 
вестибулорецепторлар ва оғриқ рецепторлари тафовут этилади. . 
Рецепторлар ички ва ташқи рецепторлар деб аталувчи иккита катта гуруҳга ҳам 
бўлинади. 
Ички 
рецепторлар 
(интерорецепторлар) 
ва 
ташқи 
(экстрарецепторлар).Интерарецепторларга вестибуло-ва проприорецепторлар (таянч-
ҳаракат аппаратини рецепторлари) ҳамма висцерорецепторлар (ички органлар ҳолатидан 
сигнал берувчи) рецепторлар киради. Экстрарецепторларга эса эшитув, кўрув, ҳид билув, 
таъм билув рецепторлари киради. 
Рецепторларнинг ташқи муҳит билан алоқасининг характерига кўра дистант, 
таъсирловчи манбадан ахборотни маълум масофадан қабул қилинади. (Кўрув, эшитув ва 
ҳид билув) ва контакт, рецепторлар таъсирловчини бевосита таъсирида қўзғалади (таьм 
билув, тактил). 
Таъсирловчиларнинг 
табиатига 
кўра: 
рецепторлар: 
фоторецепторлар, 
механорецепторлар ва бошқаларга бўлинади.
Барча рецепторлар бирламчи – сезувчи ва иккиламчи – сезувчи рецепторларга 
бўлинади. Бирламчи сезувчи рецепторларга ҳид билув, тактил ва проприорецепторлар 
киради. Уларнинг ўзига хос томони шундан иборатки, таъсирловчи энергия нерв 
импулсга сенсор тизимнинг биринчи нейронида юзага чиқади. Иккиламчи сезувчи 
рецепторларга таъм билув, курув, эшитув, вестибуляр аппарат киради. Уларда 
таъсирловчи билан биринчи нейрон ўртасида махсус рецептор ҳужайраси бўлиб, 
импулслар генерация қилмайди. Шундай қилиб, биринчи нейрон бевосита қўзғалмасдан 
балки рецептор ҳужайраси орқали қўзғалади. 
Рецепторларнинг умумий қўзғалиш механизмлари. Рецептор ҳужайраларида ташқи 
муҳитдан берилган таъсиротлар янги рецептор сигналига айланади ѐки сенсор сигнали 
трансдукцияси амалга оширади. Бу жараѐн 3 боскични ўз ичига олади.
1. 
Ҳид таратувчи молекула ѐки таъм билув моддаси (ҳид билув, таъм билув) 
ѐруғлик (курув) ѐки механик таъсиротлар билан рецепторлар ҳужайра 
мембранасида жойлашган оқсил молекуласи билан ўзаро алоқаси юзага чиқади. 
2. Рецептор ҳужайраларида сенсор сигналларнинг ҳосил бўлиши ва унинг 
узатилишига боғлиқ бўлган жараѐнлар рўй беради. 
3. Рецептор мембранасида жойлашган ион каналлари очилиш ва улар орқали 
ион ток оқими ўта бошлайди. Бу ўз навбатида рецептор ҳужайра мембранасини 
деполяризацияга учратади (рецептор потенциали деб аталувчи потенциал юзага 
чиқади). 
Бирламчи сезувчи рецепторларда бу потенциал мембранани ўта сезувчан қисмларга 
таъсир этиб, ҳаракат потенциални генерациясини юзага чиқаради – (электр нерв 
импулслари). Иккиламчи-сезувчи рецепторларда, рецептор ҳужайраларнинг пресинаптик 
мембранасидан медиаторлар ажратилишини юзага чиқаради. Медиатор (масалан, 
ацетилхолин) биринчи нейронни постсинаптик мембранасидаги қутбланишни ўзгаришига 
олиб келади (постсинаптик потенциал генерацияси юзага чиқади) сенсор тизимнинг 
биринчи нейронида ҳосил бўлган постсинаптик потенциал генератор потенциал деб 
аталади.


194 
Сенсор тизимни абсолют сезгирлиги бўсаға реакцияси билан ўлчанади. Сезгирлик 
ва бўсаға булар характерига кўра бир-бирига қарама-қарши тушунчалардир: бўсаға қанча 
юқори бўлса, сезгирлик шунча паст ѐки аксинча. 
Рецептор элементларини адекват таъсирловчиларга (одатда, уларга эволюцион 
мослашган) сезувчанлиги жуда юқори. Масалан, ҳид билув рецептори, ҳид таратувчи 
битта молекула таъсирида ҳам – ҳид билиш рўѐбга чиқади. Эшитув рецепторларнинг 
сезувчанлиги ҳам меъѐрида: агар у жуда юқори бўлганида эди, биз қулоғимиз остида 
доимо шовқин эшитган бўлардик. 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish