190
Мелатонин гипофиздан гонадотроп гормонларнинг қонга ўтишини камайтиради.
Демак, унинг қондаги миқдори кўпайиб кетса балоғатга етиш чузилиб кетади.
Гормоннинг етишмовчилигида эса жинсий ривожланиш тезлашади.
Айрисимон без (тимус). Айрисимон без иммун тизимнинг марказий аъзоси бўлиб,
эндокрин фаолиятни ҳам кўрсатади. Бу без тўқимасидан таъсир кўрсатиши ва
ажратилишида фарқи бўлган талай пептид ва оқсил табиатли физиологик моддалар
олинган. Улар қаторига лимфоцитларни рағбатлантирувчи гормон, тимозин, тимин,
томотоксин ва бошқалар киради. Бу моддалар иммунитетнинг турли омилларига,
лимфопоэзга, нерв-мускул ўтказилишига таъсир қилади. Аммо улар чин гормон
ҳисобланмайди.
Мавжуд маълумотлар айрисимон безнинг иммун тизими ва ички секреция
безлари фаолиятини монандлаштириб турувчи аъзо, дейишга асос бўлади.
Тўқима гормонлари. Биологик фаол моддалар, фақат махсус эндокрин безларда
эмас, балки организмда тўқима ва аъзоларда синтезланиши ҳам мумкин. Ҳозирда тўқима
ва аъзоларда 50 хилга яқин синтезлаш қобилиятига эга ҳужайралар топилган. Бу
ҳужайраларнинг кўп қисми ҳазм тизими аъзоларида, ўпка буйрак, юрак ва бошқа
эндокрин тизимига кирмайдиган аъзоларда учрайди. Гормон синтезловчи ҳужайраларни
махсус имуногистокимѐвий усуллар ѐрдамида аниқлаш мумкин.
Бу ҳужайраларнинг модда алмашинуви ўзига хос бўлиб, биоген аминларнинг
ўтмишдошларини карбоксилсизлаштириш ва улар қолдиғидан пептид гормонларни
синтезлаш қобилиятига эга. Бу ҳужайралар АПУД- тизимни ташкил қилади.
Апудоцитлар синтезлайдиган гормонлар жуда кўп. Улар серотонин ва мелатонин,
катехоламинлар ва гистамин, гастрин, секретин, мотилин ва бошқа моддаларни ишлаб
чиқаради.
Бу борада ҳазм тизимининг фаоллиги юқори, ундаги апудоцитлар 20 хил гормон
ишлаб чиқаради. Бу гормонлар асосан ингичка ичак шиллиқ пардасидаги ҳужайраларда
синтезланади, шу туфайли уларни махсус бир гурухга-энтерин тизими гормонлари
гуруҳига бирлаштирадилар. Уларни яна гастроинтестинал гормонлари деб аташади, бу
гормонлари секретин, холецистокинин–панкреозимин, гастрин, бембезин, мотилин,
соматостатин, энкефалин ва бошқалар киради. Улардан энг муҳимлари хусусида
тўхталиб ўтамиз. Секретин биринчи кашф этилган гастроинтестинал гормон.
Секретинни ўн икки бармоқли ичакнинг шиллиқ пардасидаги махсус ҳужайралар
синтезлайди. Молекуласи 27 аминокислота қолдиғидан ташкил топган.
Молекуляр массаси 3035. Секретин таъсирида меъда ости безидан шира
ажралиши кескин кўпаяди, шира таркибидаги бикарбонатлар ортади. Бундан ташқари бу
гормон ўт-сафро ва ингичка ичак шираси билан сув ҳамда тузлар ажралишини
кўпайтиради. Секретин таъсирида ошқозон безларида ферментлар ажралиши кўпайса,
айни вақтда хлорид кислота секрецияси тўхтайди. У ҳазм тизими аъзоларининг силлиқ
мускулларини ҳам тормозлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: