191
пардасига берилган кимѐвий ва механик таъсиротлар унинг қонга ўтишини
таъминлайди. Кимѐвий моддалардан оқсилнинг парчаланиш махсулотлари ва овқатнинг
экстрактив моддалари гастринни эркин ҳолда ўтишини анча тезлаштиради. Плорик
қисмдаги овқат ва шира аралашмасида хлорид кислота миқдорининг кўпайиб
кетиши
гастрин инкрециясини тормозлайди.
Серотонин бош миянинг баъзи қисмларидаги нерв охирларида ажратиладиган
моддадир. Уни ичакдаги интерохромафин ҳужайралари ҳам синтезлайди. Тромбоцитлар
таркибида учрайдиган серотонин қон томирларини торайтириб, жарохатланган
томирдан қон оқиши тўхташини тезлаштиради. Бу
модданинг хулк- атвор
шаклланишига ҳам дахли бор. Мия тузилмаларида серотонин миқдорининг камайиб
кетиши депрессияга олиб келади.
Гистамин. Гистидиндан келиб чиқадиган гистамин аллергик реакцияларни пайдо
қилади. Унинг таъсирида нафас йўлларидаги силлиқ мускуллар қисқаради, бронх ва
бронхиолалар торайиб, нафас олиш қийинлашади. Тери қон томирларини кенгайтиради
ва капиллярлар деворининг ўтказувчанлигини оширади.
Гистамин гипофиз ва
гипоталамусда ҳам учрайди, бу ерда у медиатор вазифасини бажаради. Унинг таъсирида
меъда безлари хлорид кислота ажратишни кескин тезлаштиради.
Кининлар 9-11 аминокислоталар қолдиғидан ташкил топган ва тузилиши бир-
бирига яқин пептидлар – кининларни ташкил қилади. Улар умумий ўтмишдош
кининогендан келиб чиқади. Кининогеннинг кининга айланиши учун калликреин
ферменти зарур. Бу ферментни ҳам сўлак безлари ажратади. Калликреин қон
плазмасининг α
2
-глобулини бўлган кининогенни парчалаб, полипептид каллидин ҳосил
қилади. Каллидин тезда брадикининга айланиш қобилиятига эга. Каллидин ва
брадикинин қон томирларни сезиларли даражада кенгайтиради ва капиллярлар
ўтказувчанлигини оширади.
Простогландинлар. Простогландинлар организмда кечадиган турли жараѐнларга
таъсир этадиган моддалардир. Улар ҳамма ҳужайраларнинг
мембранасида учрайдиган
арахидин кислотадан синтезланади. Простогландинларнинг бир нечта турлари тафовут
қилинади (ПГА, ПГЕ, ПГГ). Простогландинлар соғлом одамларда ва гипертоникларда
томирларни кенгайтириб, артериал босимни пасайтиради. Бундан ташқари, ажралаѐтган
сийдик ва сийдикдаги натрий миқдорини кўпайтиради.
Нафас йўлларидаги силлиқ мускуллар ҳам простогландинлар таъсирида
бўшашади, бронхлар кенгаяди. Простогландинлар буйрак усти безларининг пўстлоқ
қаватида ва қалқонсимон безда гормонларнинг синтезланишини тезлаштиради, улар қон
ивишига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Простогландинлар тана ҳароратини ошириш
қобилиятига эга. Шунинг учун уларнинг
синтезини тормозлавчи моддалар, масалан,
аспирин иситмани туширади.
Р модда,
энкефалин ва
эндорфинлар. Бу моддалар оғриқни сезиш умуман,
хиссиѐтлар шаклланишида катта аҳамият касб этади. Р модда оғриқни кучайтирадиган
ва ўзгартирадиган модда. Организмга Р модда юборилганда қон томирларни
кенгайтиради, силлиқ мускулларнинг қисқаришига олиб келади.
Энкефалин
ва
эндорфинлар
эса
организмнинг
ўзи
синтезлайдиган
наркотиклардир. Ташқаридан киритилган морфинга ўхшаб, бу моддалар оғриқ
сезгисини камайтиради. Бундан ташқари, бу эндоген опиатлар қора дори (опиум) юзага
келтирадиган хиссиѐт-кайф шаклланишини ҳам таъминлайди.
Аммо одам уларга
ўрганиб қолмайди.
Буйракларда синтезланадиган эритропоэтин, ренин ва бошқа моддаларни ҳам
тўқима гормонларига қўшиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: