Нормал физиология курсига кириш



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/171
Sana25.02.2022
Hajmi2,15 Mb.
#256326
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   171
Bog'liq
normal fiziologiya

Сигналларни бир-биридан ажратиш. Сенсор тизимнинг ўзига хос ҳусусияти 
шундан иборатки, бир вақтда ѐки кетма-кет берилаѐтган турли таъсиротларни бир-
биридан ажрата олади. Сигналларни бир-биридан ажратиш рецепторлардан бошланади ва 
бу жараѐнда сенсор тизимнинг барча нейронлари иштирок этади. Таъсиротнинг ўсиши 
сезиларли даражада бўлиши учун у илгариги таъсиротдан муайян қисмгача ортиқроқ 
бўлиши керак деган қонунни 1834 йилда Э.Вебер таърифлаб берди. Вебер ўз 
тажрибаларида қўл терисига муайян вазнли юк қўйди. Илгари таъсир этган юкнинг 
вазнидан муайян миқдорда ортиқ бўлган қўшимча юк қўйилгандагина босим сезгиси 
кучаяди. Масалан, одам қўл терисини 100 г вазнли қадоқ тош босиб турса, шу босим 
сезгисини кучайтириш учун 3 г вазнли қадоқ тош қўшиш керак. Терини 200 г вазнли 
қадоқ тош босаѐтган бўлса, босим ошганлигининг минимал сезгиси келиб чиқиши учун 6 
г вазнли қадоқ тош қўшиш керак, терига 600 г вазнли қадоқ тош таъсир этаѐтган бўлса, 18 
г юк қўшилади. Вебер аниқлаган боғланишни қуйидаги тенглама билан ифодалаш 
мумкин: 
∆ J 
------=К
J
бу ерда J–таъсирот, ∆ J–таъсиротнинг ўсиши К–доимий миқдор. 
Г.Фехрен сезги таъсирот кучига боғлиқ эканлигини қўшимча текшириб ва олинган 
маълумотларни математик таҳлил қилиб, Вебер қонунини бир оз бошқачароқ 
ифодалайдиган ушбу формулани чиқарди: 
E=α ∙ log J + b 
бу ерда Е-сезги миқдори, J-таъсирот миқдори, а ва б доимий миқдорлар. Шундай қилиб, 
Фехнер формуласига мувофиқ, сезги таъсирот кучининг логарифмига пропорционал 
равишда олиб боради. 
Сигналларни ўтказиш ва ўзгартириш. Сенсор тизимда сигналларни ўзгартириш ва 
ўтказиш жараѐнлари бош мияни олий бўлимларига шундай муҳим ахборотни олиб 
борадики, у ерда тез ва аниқ ахборотнинг таҳлили амалга ошади. Сигналларни ўзгартириш 
шартли равишда икки турга бўлинади: фазовий ва вақтга нисбатан. Фазовий 
ўзгартиришлар ичида сигналларнинг турли қисмларини бир бирига нисбатан ўзгариши 
муҳим ўрин тутади. Кўрув ва соматосенсор тизимни пўстлоқ бўлимида, сигналларнинг 
миқѐси ѐки нисбатини ўзгартириш кўпроқ учрайди. Масалан, тўр пардада озгина жойни 
эгаллаган марказий чуқурча мия пўстлоғидаги кўрув соҳасига тўр парданинг анча катта 
бўлган чет қисмидан кўпроқ жойга импулслар етказади. Ахборотни вақтга нисбатан 
ўзгартирилиши рецепторларнинг уйғун ритмдаги тоник импулсациясини босқичли, 
дасталанган импулсацияга айлантиришдан иборат бўлади. Керагидан ортиқ ахборотларни 
чегаралаш ва муҳимини ажратиб ўтказиш ахборотлар ўзгартирилишининг яна бир 
туридир. Бунга тораювчи воронкада иккинчи даражадаги ахборотларни ажрата 
бошланиши мисол бўлиши мумкин. Катта рецептив соҳадан юзага чиқадиган ва узоқ вақт 
давом этадиган импулсларни ҳам узлуксиз равишда сенсор марказга ўтказиш шарт эмас. 
Масалан, тактил рецепторлар оғир кийим кийганда ва ечилганда кучли қўзғалади ва 
рағбат таъсири бошланиши ва тугаши тўғрисида ахборот беради. Бу хилдаги мияга 
ўтказувчи ахборот ҳажмини камайтириш бошқа сенсор тизимларида ҳам учрайди. 


195 
Иккинчи даражадаги ахборотларни сенсор тизимининг периферик ва ўтказувчи 
қисмларида тахлил қилиб, юқори марказларга ўтказмаслиги бу марказларни ортиқча 
ишдан халос килади.
 
Ахборотларни 
кодлаш. 
Рецепторлар 
берилаѐтган 
турли 
кўринишдаги 
таъсиротларни сенсор тизимнинг пўстлоқ маркази қабул қилиб олиши учун уни мияга 
мукаммал ва «тушунарли» бўлган нерв импулсларига айлантириши керак. Кодлаш деб 
ахборотларни маълум қоидаларга асосланиб ўзгартирилиши, яъни шартли шаклга 
айлантирилиши тушунилади. Таъсиротларни кодлашда, энг аввало, рағбатнинг бор-
йўқлиги белгиланиши керак. Бу вазифани одамда анализаторларнинг пўстлоқ ости 
қисмидаги on-ва off-нейронлари бажаради. Масалан, кўрув анализаторларида ѐруғлик 
пайдо бўлишини (on-нейронлар) ва ѐруғлик йўқолишини (off-нейронлар) қайд қиладиган 
ѐки ѐруғлик пайдо бўлганида ва йўқолганида қўзғаладиган on-, off нейронлар бор. Кодлаш 
жараѐнида фақат рецепторлар эмас, балки сенсор тизим занжирининг кейинги халқалари 
ҳам иштирок этади. 
Ташқи таъсиротларни саралаш ва кодлаш биринчи галда, рецепторларнинг 
тузилиш 
хусусиятларини, 
уларнинг 
маълум 
рағбатни 
қабул 
қилишга 
ихтисослашганлигини таъминлайди. Масалан, нурни қабул қилишга мослашган кўрув 
анализатори товушга нисбатан бефарқ. 
Шундай бўлса ҳам, барча нейронларнинг ҳаракат потенциаллари деярли бир хил 
бўлса, қандай қилиб марказлар турли табиатли таъсиротларнинг фарқини бир-биридан 
ажратади, деган савол туғилиши тайин. Маълумки, табиати бир бўлган таъсирловчиларни 
қабул қиладиган рецепторларда ҳам ўзига хос фарқ бор. Демак, сенсор тизим 
таъсирларнинг турли белгиларини таҳлил қилишда бир хил рецепторлардан эмас, балки 
бир неча хил рецепторлардан марказга келган ахборотлар инобатга олинади. 
Кодлашнинг кенг тарқалган муҳим усули импулсларни бойламлар шаклида 
вужудга келтириш ва ҳар қайси бойламда импулслар сони ва жойлашиш тартибини 
ўзгартиришдан иборат. Бундай кодлаш таъсирловчи хоссалари тўғрисидаги ахборотни 
бойламдаги импулслар сонига, бойламлар оралиғидаги масофага, импулсларни 
бойламнинг бош қисмида, ўртасида ѐки охирида зичрок бўлишига боғлаб сенсор марказга 
етказилишини таъминлайди.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish