27
остки қисмида қувурчалар орқали кўпик ҳосил қилиш учун ҳаво ҳамда
флотореагентлари
бўлган тоза пульпа киритилади. Бўлма, горизонтал ҳолда
ўрнатилган чамбара ѐрдамида остки аралаштирувчи ва устки ажратувчи
қисмларга ажратилган. Устки ажратувчи бўлимидан концентрат сақловчи кўпик
олинади. Остки бўлимидан эса, руда қолдиқлари чиқариб олинади. Агар,
қолдиқлар таркибида керакли компонентлар сақланса, у кейинги флотацияловчи
бўлимга ўтади ва бошқа
флотореагентлар
ѐрдамида
флотацияланади.
Бўлмаса
чиқинди сифатида ташланади. Концентрат тиндиргичларда сувдан кўпикдан
ажратилади. Филтьрдан ўтказилади ва қуритилади.
Пневматик
машиналарда эса, майдаланган жинслар пульпага солинади ва
гидрофоб зарраларни флотациялаш хизматини ўтовчи ҳаво ѐрдамида аралашади.
Термик бойитиш
. Хом ашѐни турлича суюқланувчанлигига асосланган.
Ашѐ қиздирилганда осон суюқланувчи материаллар суюқ ҳолда оқиб, қийин
суюқланувчи жинслардан ажралади. Шундай усул билан олтингугуртни бошқа
жинслардан (асосан қийин суюқланувчи оҳактош, гипс ва шу кабилардан)
суюқлантириб ажратиб оладилар. Битумларни анорганик қўшимчалардан ажратиб
олишда ҳам қўлланилади.
Кимѐвий усуллари компонентларни ташкил этувчи қисмларнинг кимѐвий
хоссаларини ҳар хиллигидан фойдаланиб хом ашѐни бойитишга асосланган.
Суюқ хом ашѐларни бойитиш.
Суюқ аралашмаларнинг (эритмалар)
таркибидаги моддаларни буғлантириш, музлатиш, тўйинтириш,
компонентларни
чўкмага тушириш,
экстракциялаш
ѐки
ретификациялаш
орқали ажратадилар ѐки
концентрлайдилар
.
Буғлантириш, кислоталар, асослар, тузларни ва минерал ўғитларни
таркибидаги сувни йўқотиш учун қўлланилади. Музлатиш билан одатда қиш
пайтларида табиий шўробалар концентрланади. Кўпгина кимѐвий ишлаб
чиқаришларда дастлабки ва айланма эритмалар
фойдали компонентлар билан
тўйинтирилади. Масалан, табиий шўробаларда ош тузини эритиб тўйинтирилади
ва сода ишлаб чиқариш учун дастлабки ашѐ сифатида фойдалнилади. Глинозѐм
ишлаб чиқаришда ош тузи электролизида айланма эритма тўйинтирилади.
28
Компонентларни чўкмага тушириш учун эритмаларга чўктирувчи реагентлар
қўшилади, натижада кимѐвий реакция бориб ѐки асосий компонент, ѐ
бегона
аралашмалари кристалл ҳолда чўкмага тушади. Ёки эритмадаги каллоид
аралашмаларни, полимерларни
каогуляцияга
учратади ва чўктиради. Бу
усулдан
минерал тузлар, органик моддалар ишлаб чиқаришда полиметалл рудаларни қайта
ишлаб рангли металларнинг концентратларини олишда кенг фойдаланилади.
Нефт кимѐси ишлаб чиқаришида ва органик синтезда суюқ аралашмаларни
ажратишда, асосан, суюқликларда
экстракциялаш ва ректификациялаш
кенг
қўлланилади. Суюқликларда экстраксиялаш бир-бири
билан аралашмайдиган
суюқликлар ѐрдамида эритма таркибидаги компонентларда бирини ѐки бир
нечтасини селектив (танлаб) эритиш орқали ажратилади. Бунда эритиб олувчи –
селектив эритувчи эритма билан икки қатлам ҳосил қилади. Шундан фойдаланган
ҳолда, улар ажратиб олинади, эритувчи ҳайдалади ва яна эритувчи сифатида
ишлатилади, эритувчидан қолган моддалар эса аралашмалар сифатида алоҳида
олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: