Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»



Download 0,94 Mb.
bet36/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

Ижтимоий санкция (санкция – лот. қатъий қарор маъносини билдиради.) деб ижтимоий гуруҳ ёки тизимнинг индивид хулқига ижтимоий нормадан ижобий ёки салбий томонга ўзгаришига нисбатан реакцияси тушунилади. Ижтимоий санкция жамият ҳаётини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, шахснинг ижобий хатти-ҳаракати учун рағбатлантириш ёки ёмон салбий хатти-ҳаракати учун жазо белгилаш билан ижтимоий назорат воситаси бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий санкция турлари:
1) Жисмоний санкция: калтаклаш, озодликдан маҳрум этиш, ўлим жазоси ва бошқалар.
2) Иқтисодий санкция: мукофотлаш, моддий рағбатлантириш, жарима солиш ва бошқалар.
3) Рамзий санкция: ҳурмат билдириш, изза қилиш, хайфсан бериш.


6-мавзу. ЖАМИЯТ СОЦИАЛ СТРУКТУРАСИ ВА СТРАТИФИКАЦИОН ЖАРАЁНЛАР

РЕЖА:


  1. Социал структура тушунчаси.

  2. Социал стратификация назарияси.

  3. Социал мобиллик ва унинг турлари.

  4. Ўзбекистоннинг стратификацион тизимлари.

Социал структура – социал системадаги элементларнинг мустаҳкам алоқасидир. Социал структуранинг асосий элементлари маълум мавқе (статус)ни эгалловчи, аниқланган функцияларни бажарувчи индивидлардир. Бу индивидлар уларнинг мавқеи белгилари асосида социал-территориал, этник ва бошқа турдаги гуруҳ ва бирлашмаларга бирлашади. Социал структура жамиятни жамоа, синфлар, қатламларга объектив бўлинишини англатади. Элементларнинг қай бири муҳимлигига қараб жамият структураси гуруҳий, стратификацион, жамоавий, институционал, ташкилий ва ҳ.к. ларга бўлинади.


Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз ҳар бир сиёсий тарихий даврда аҳолини табақаларга бўлиш орқали бошқариш, жамият таркибида синфлар, страта, ижтимоий гуруҳларнинг бўлиши каби ижтимоий ҳодисаларига дуч келамиз. Қадимий Миср ва Вавилонда аҳоли задогонлар ва қулларга, Афина ва Римда фуқаролар ва плебейларга, Ҳиндистонда брахманлар ва хизматкорларга ажратилган. Қадимги Турон мамлакатида асосан аҳолини:
а) Уруғ қабилавий келиб чиқишидан;
б) Касбий мансублигидан;
в) диний эътиқодий қарашларидан;
г) шажаравий сулолавий келиб чиққан ҳолда тасниф этиб келинган.
Турон тарихидан маълумки, жамиятни ана шундай тасниф этиш ҳар бир ижтимоий гуруҳ, стратанинг ижтимоий ўрни ва ролини объектив баҳолаш, улардан самарали фойдаланиш, умумдавлат миқёсида уларнинг муросавий конценсусини таъминлаш, сиёсий бошқариш имконини берган.
Социал стратификация – вертикал тарзда жойлашган социал қатламлар мажмуасидир. Стратификация тушунчаси геология фанидан ўзлаштирилган (stratum-қатлам, fasio-ясайман). Социал стратификация термини социологияга рус-америка социологи Питирим Сорокин томонидан киритилган.
Социологияда стратификациянинг 4 асосий ўлчами мавжуд:
1.Даромад.
2.Маълумотлилик даражаси.
3.Ҳокимият.
4.Касбнинг престижлилиги.
Даромад – алоҳида индивиднинг ёки оиланинг маълум вақт ичида оладиган пул билан ўлчанадиган иш ҳақи.
Маълумотлилик даражаси давлат ёки хусусий мактаб, ОЎЮда ўқиган йиллари билан ўлчанади.
Ҳокимият – сиз қабул қилаётган қарор тегишли бўлган инсонлар сони билан ўлчанади.
Жамоатчилик фикрида ҳурматга эга бўлган мавқе .Шу мезон бўйича баъзи касблар обрўли, айримлари эса обрўга эга эмас, деб ҳисобланади
Страта-стратификациянинг 4 шкаласи бўйича ўхшаш объектив кўрсаткичларга эга бўлган инсонларнинг социал қатлами.
Социал стратификация назарияси марксизм социологиясининг синфлар ва синфий кураш назариясига зид бўлиб, жамиятнинг синфларга бўлинишининг асосий сабаби мулкий муносабатлардаги ҳолатни табиий-тарихий қонуният сифатида қарайди. Бу синфларни ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг маълумоти, психологик жиҳатлари, турмуш шароити, ижтимоий бандлик, даромади ва бошқа хусусиятлар билан фарқ қилади.
АҚШлик социолог Т.Парсонс: «Стратификация - ижтимоий тизим таркибий зиддиятининг асосий юзага келтирувчиси» деб, уни ривожлантирди.
Ғарб мамлакатлари социологлари жамиятни «юқори», «ўрта», «қуйи» синф ва қатламлардан иборат деб талқин қилишади. Масалан, ғарбий Германиялик социолог Р.Дарендорф жамиятни бошқарувчи ва бошқарилувчилар тоифасига бўлади. Ўз навбатида бошқарувчилар тоифаси 2 гуруҳдан: а) мулкдор бошқарувчилар ва б) мулкдор бўлмаган бошқарувчилар - маъмурий бюрократ менеджерлардан иборат дейди. Бошқарилувчилар тоифаси ҳам 2 га: юқори - «ишчи аристократияси» ва қуйи - малакаси паст даражада бўлгaн ишчилардан иборат бўлиб, бошқарувчилар ва ишчи аристократиясининг қўшилишидан шаклланмоқ-да, деб фикр билдиради.
Стратификация кишилик жамиятининг пайдо бўлиши, туғилиши билан юзага келади.
1. Қулдорлик - кишиларни қарам қилишнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий шаклидир. Тенгсизлик даражасининг кўринишидир.
2. Касталар (лат. Партугал. гуруҳ, тоифа, табақа) – одам туғилганидан бошлаб аъзо бўлиб қоладиган ижтимоий гуруҳлар (стратлар)дир.
3. Табақалар - таомиллар ёки ҳуқуқ, қонунлари билан мустаҳкамланган наслдан-наслга ўтувчи ҳуқуклар ва бурчларга эга бўлган ижтимоий гуруҳлар.
4. Синфлар - синфлар пайдо бўлиши ХVIII-Х1Х аср билан боғлиқ АҚШ - ўрта синфлар жамияти. АҚШда 4 та асосий синфлар бор: - олий;- ўрта;- ишчи;- қуйи синфлар.
Жамият ижтимоий таркиби турли ижтимоий бирликлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳам ифодалайди. Масалан:
- ижтимоий-этник (миллат, элат);
- ижтимоий-синфий (синфлар, ижтимоий табақалар, қатламлар);
- ижтимоий-демографик (ёшлар, кексалар, аёллар, эркаклар);
- ижтимоий-профессионал (касб-корга қараб: ўқитувчилар, инженер, тиббиёт ходимлари ва ҳ.к.);
- ижтимоий-ҳудудий (минтақа, шаҳар, қишлоқ, район, маҳалла аҳолиси)
Жамиятни ижтимоий қатламлар, гуруҳларга бўлиш мезонларини олдинга сурган социал стратификация назарияси социал мобиллик назариясининг шаклланишига методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият стратификацион тизимида эгаллаган социал мақомини,статусини ўзгариши, яъни инсонларнинг социал кўчишига айтилади. Мобиллик инглизча mobilite- «кўчиш», «сафарбарлик» маъносини англатади. «Социал мобиллик» термини социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган. Сорокинга кўра, социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал социал мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган бўлади. Вертикал социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир.
Горизонтал социал мобиллик индивиднинг бир социал қатламдан шу даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу тури яшаш жойи (миграция)ни, бошқа диний гуруҳга (динини ўзгартириши ва ҳ.к.) ўтишни билдиради.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификация қилиниши мумкин. Масалан, индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидул мобиллик – индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади. Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда кўтарилиш (малака ошириш натижасида), таълим даражаси, маъмуриятда эгаллаган ўрни, яъни касбий карьера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий, коллектив ҳолда содир бўлади, у ёки бу стратанинг социал мавқеи ўзгаради. М-н, социалистик революциядан кейин ҳокимиятдаги синф ўз ваколатларини янги синфга бўшатиб беради. Буларга илм-фан революциялари, фуқаролар урушлари, тўнтаришлар, ислоҳотларни мисол қилиб олиш мумкин.
Социологияда яна авлодлараро ва авлодлар ичидаги социал мобиллик ҳам фарқланади. Авлодлараро мобилликда фарзандлар ўз ота-оналаридан кўра юқорироқ социал позицияни эгаллашади ёки уларга нисбатан қуйи поғонага тушиб қолади. Авлодлар ичидаги мобиллик индивиднинг унинг ота-онасининг позициясига солиштирмасдан туриб ўзининг социал статусини ўзгартиришини англатади. Индивид ёки социал гуруҳнинг социал кўчиш оқибатида 2 социал бирлик, 2 маданият орасида бўлиш феномени маргиналлик деб аталади. Индивидлар маргиналлашуви кўпинча горизонтал мобиллик натижасида (аввало, миграция, эмиграция, шаҳардан қишлоққа, қишлоқдан шаҳарга) содир бўлади.
Ўзбекистонда кенг тармоқли яхлит стратификация тадқиқот ишларини амалга ошириш зарурияти ва долзарблиги бугунги кунда ўзбек халқи миллий ўзлигини тўғри идрок этиш, миллий менталитет имкониятларидан самаралироқ фойдаланишга йўл очади. Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий жараёнлар таркиби ва тизимини характерловчи 12 та стратификацион тизимларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Улар қуйидагилар.
1) Ижтимоий касбий таснифга кўра типлар.
2) Қавм-сулолавий асосларга кўра типлар.
3) Маданий-эстетик даражаларга кўра типлар.
4) Ёш даврларига кўра типлар.
5) Этно-ҳудудий типлар.
6) Диний-конфессионал типлар.
7) Партиявий-эътиқодий фарқларга кўра типлар.
8) Уруғ-қабилавий типлар.
9) Муайян манфаатлар доирасида уюшган корпоратив типлар.
10) Жинсий таснифга кўра типлар.
11) Ҳуқуқбузарликка мойилликка кўра типлар.
12) Маданий-рамзий интилишларга, қизиқишларига кўра аҳоли типлари.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish