1. БОСҚИЧ. Социологик тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил қилиш:
Амалий социологик вазифани белгилаш ва тадқиқот предметини танлаш.
Социологик тадқиқот ўтказиш бўйича бюртма қабул қилиш ва уни ўтказиш бўйича шартнома тўзиш.
Бажариладиган ишлар бўйича календарь режа, техник вазифаларни ва бюджет (сарф қилинадиган харажатлар сметасини) тузиш.
Дастур ишлаб чиқиш.
Тадқиқот услубияти, техникалари ва воситаларини ишлаб чиқиш.
2. БОСКИЧ асосий босқич бўлиб, амалий тадқиқот ишлари олиб бориш жараёнини ўз ичига олади:
Социологик тадқиқот танловини ўтказиш.
Пилотаж.
Дастлабки социологик маълумотларни йиғиш.
Эмпирик маълумотларнинг сифат ва аниқлик даражасини назорат қилиш.
3. БОСКИЧ. Эмпирик маълумотларни қайта ишлаш:
Олинган эмпирик маълумотларни гуруҳларга ажратиш.
Тақсимий жадвал тузиш.
Эмпирик маълумотларни компьютерга киритиш ва моделлаштириш.
4. БОСКИЧ якунловчи босқич бўлиб олинган маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, улардан илмий хулосалар чиқариш ва амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади:
Тадқиқот маълумотларининг дастлабки таснифи ва назарий жиҳатидан фаҳмламоқ.
Илмий-назарий хулосалар, муайян илмий-амалий таклифлар, тавсиялар ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
Берилган вазифа бўйича илмий матнлар, ҳисоботлар тайёрлаш.
Германиялик социологлар амалий социологик тадқиқотларни 3 босқичдан иборат деб қўрсатадилар:
1. Асосий босқич: амалий тадқиқотни тайёрлаш ва ташкил этиш босқичи. Бу босқичда 4 та вазифа бажарилади:
Эмпирик тадқиқот мақсадини аниқлаш ва белгилаш.
Эмпирик тадқиқот ғоясини ишлаб чиқиш.
Эмпирик тадқиқот жараёнини ташкил этиш.
Аналитик муолажа тайёрлаш.
Иккинчи босқич: асосий босқич: эмпирик тадқиқот ва эксперимент ўтказиш.
Учинчи босқич: Олинган эмпирик маълумотларни қайта ишлаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш. Бу босқичда 3 та вазифа бажарилади:3.1. Олинган эмпирик тадқиқот натижаларини статистик қайта ишлаш.3.2. Назарий жиҳатдан қайта ишлаш.3.3. Олинган натижаларни амалиётда қўллаш.
Ҳар қандай тадқиқот бирон муаммонинг қўйилишидан бошланади. Бундай муаммо ташқаридан, буюртмачи томонидан берилиши ёки жамият ҳаётида ўзининг илмий ечимини кутаётган муаммо бўлиши мумкин. Шулардан келиб чиқиб, социологик тадқиқотларни ташкил қилишнинг асосий шакллари: давлат буюртмаси асосида, хўжалик шартномаси асосида, жамоатчилик ва аралаш тартибда бўлиши мумкин.
Эмпирик социологик тадқиқот объекти бўйича ўтказилган дастлабки таҳлиллар асосида мавжуд мауммони таҳлил қилиш дастури ишлаб чиқилади. Илмий дастур ҳар қандай амалий, назарий социологик тадқиқотнинг дастлабки зарур ҳужжати ҳисобланади. Дастур социологик тадқиқот объекти бўйича ишчи фаразни текширишга қаратилган, шунингдек, тадқиқот бўйича илмий фараз, бажариладиган асосий вазифалари ва социологик тадқиқотнинг методологик асоси баёнларидан иборат. Дастур мазмуни ҳақида қисқача маълумот берилиши аннотация деб аталади. Ҳар қандай эмпирик социологик тадқиқот дастурининг умумий талаблари мавжуд. Буларга, тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифаларини аниқлаш; ишчи фаразни ишлаб чиқиш; дастурни ишлаб чиқиш жараёнида компьютер техникасидан фойдаланиш кабилар киради. Социологик тадқиқот дастури ички тузилиши жиҳатидан қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
1. Назарий - методологик қисм.1.1. Социологик муаммони ишлаб чиқиш, тадқиқот мақсади ва вазифасини белгилаш.1.2. Тадқиқот объекти ва предметини белгилаш.1.3. Асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш.1.4. Тадқиқот предметининг дастлабки тахминий таҳлили.1.5. Ишчи фаразни ишлаб чиқиш.
2. Амалий социологик тадқиқотни иш жараёни қисми:2.1. Тадқиқотнинг умумий режаси.2.2. Асосий амалий иш жараёнлари.2.3. Танлов ишлари.2.4. Дастлабки олинган социологик маълумотларни таҳлил қилиш усулларининг таснифи.2.5. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш назарда тутилган йўналишлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |