Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»


-мавзу. ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ СОЦИОЛОГИЯСИ



Download 0,94 Mb.
bet39/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

8-мавзу. ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТ СОЦИОЛОГИЯСИ

РЕЖА:


  1. Ижтимоий тараққиёт тушунчаси.

  2. Прогресс ва регресс.

  3. Социал эволюция ва социал революция.

  4. Ижтимоий тараққиётни бошқариш.

Француз социологи Эмиль Дюркгеймда социал тараққиёт ҳақидаги ғоя меҳнат тақсимотига боғлаб тушунтирилади. Ижтимоий ривожланиш, унинг фикрича, механик бирдамликка асосланган жамиятда меҳнат тақсимотига асосланган органик бирдамлик – ҳамкорлик жамиятига ўтишдир. Дюркгейм назариясида социал тараққиётни таъминловчи омил меҳнат тақсимоти деб қаралади. Меҳнат тақсимоти сегментар жамиятнинг барҳам топишига ва органик бирдамликка асосланган жамиятга ўтилишига имкон беради. Механик бирдамлик - бирдамликнинг «жамоавий» типи бўлиб, уни ташкил этувчи индивидлар бир-бирларига ўхшаш, улар бажарадиган ижтимоий вазифалар ҳам бир хил, уларнинг шахсий хусусиятлари ривожланмаган бўлади. Дюркгейм фикрича, бу жамият индивидининг онги жамоа онгининг оддий маҳсулидир, зотан, умумий, жамоавий онг бўлиши механик бирдамлик бўлган жамиятнинг асосий белгисидир.


Жамият аста-секин ўзгара боради. Локал (маҳаллий) сегментлар чегараси бузила бошлайди, чунки, турли хил ижтимоий алоқалар вужудга кела бошлайди. Алоқа йўллари ва воситалари ривожланади, аҳоли тобора кўпаяди, шаҳарлар ўса бошлайди, аҳоли моддий ва маънавий зичлиги ошади ва меҳнат тақсимоти кенг тарқала бошлайди. Кишиларнинг онги тобора табақалашаётган меҳнат тақсимотига ва мураккаблашаётган ижтимоий ташкилотга мос кела бошлайди. Дюркгейм назариясида ушбу вужудга келадиган бирдамликнинг янги кўриниши органик бирдамлик деб талқин этилган.
П.Сорокин бирнчилардан бўлиб социомаданий ўзгаришлар динамикаси назариясини ишлаб чиқди. Унга кўра ижтимоий воқелик ўзгариши қонунли жараёндир. Муайян ижтимоий - маданий улкан тизимлар (суперсистемалар) бир бирлари билан диалектик равишда алмашинади. Муайян жамият ҳукмрон бўлиб турган дунёқарашнинг «ўтмаслашиб қолиши» унинг бошқа дунёқарашга ўрнини бўшатиб беришга олиб келади. Бу ўз навбатида ижтимоий муассасалар ва нормаларнинг ўзгаришига, кейинчалик эса жамиятнинг тубдан ўзгаришига олиб келади.
«Социал эволюция» ва «социал революция» социал ривожланишнинг шакллари сифатида қаралиши мумкин. Албатта, бунда ислоҳот (реформа) ўзгаришларини инқилоб (революция) ўзгаришлари йўлидаги, уларга бўйсунадиган ривожланиш шакли деб қараш мумкин эмас. Жамият ривожланишининг асосий, нормал йўли - реформа, ислоҳотдир.
Ижтимоий ривожланиш субъектларнинг мақсадга мувофиқ фаолияти орқали рўй беради. Англанган эҳтиёжлар - манфаатлар бу фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлардир. Ижтимоий эҳтиёжлар ва манфаатлар қондирилиши учун социал жараёнлар бошқарилиши талаб этилади. Умумий маънода бошқариш такомиллашган (биологик, техник, социал) тизимларнинг фаолиятини таъминлаш учун уларнинг дастур ва мақсадларини амалга оширишга хизмат қиладиган функциядар. Социал бошқариш эса жамият муайян тизимининг тартиб сақланиши, мукаммаллашуви ва ривожланишини таъминлайди. Социал бошқариш жараёнининг асосий босқичлари қуйидагилардан иборатдир: ахборатни йиғиш ва уни қайта ишлаш; уни анализ этиш; тақсимлаш; мақсадга эришишга қаратилган қарорнинг ишлаб чиқилиши; режалаштириш, дастурлаштириш; лойиҳалаштириш кўринишида умумий қарорни бажариш учун фаолиятни ташкил этади; бу фаолиятни назорат этиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш билан биргаликда; фаолият натижалари ҳақидаги ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш.
Социал бошқариш ижтимоий жараёнларни башорат қилиш, олдиндан кўра билишга асосланади. Башорат категорияси икки маънода конкретлашади: олдиндан айтиб бериш (дескриптив, яъни тавсифлаш маъносида ) ва олдиндан кўрсатма бериш (прескриптив, ундов, амр, буйруқ). Зотан, социал бошқаришнинг асосий вазифаси кишилар субъектив фаолиятининг объектив қонуниятлар талабларига мувофиқ келишига эришиш, бу қонуниятлардан самарали фойдаланишдир. Социал бошқариш, бу кенг маънода ҳам назарий, ҳам амалий фаолиятни ўз ичига олади.
Социал тараққиёт ва социал ўсишнинг асосий омилларидан бири сифатида социал бошқариш талқин этилар экан, унинг қуйидаги шаклларини айтиб ўтиш мақсадга мувофиқдир: социал режалаштириш, лойиҳалаштириш ва прогнозлаштириш.
Ижтимоий тараққиётнинг моҳияти – маданиятни қайта ташкил этиш: шахсан анъанавий тур, қотиб қолган ижтимоий формаларни ўзгарувчан, жўшқинликни ифодаловчи тузумлар ва муносабатлар билан алмаштириш зарурлигини белгилаб беради. Субъектив социологлар андозаларида шахс, асосан ҳаракатга келтирувчи куч сифатидагина эмас, шунингдек, ижтимоий ҳаётнинг ўлчови ҳамдир.
Ижтимоий тараққиётнинг олий мақсади шахснинг ҳар томонлама камол топиши учун хизмат қиладиган муносабатларни яратишдан иборат.
Конт нуқтаи назарига кўра, социология позитив моҳиятга эга фандир. «Позитив усул» илмий кузатишлар, эксперимент ва таққослаш усули ёрдамида тўпланган эмпирик мaълyмотлapни назарий таҳлил қилишни ифодалайди.
Эмпирик социология жамият таркибини алоҳида тизимий бўлинмалар тарзида тадқиқ этишни асослаб берди. Гарчи, эмпирик социология тарафдорлари стратификацион дифференциацияни абсолютлаштириб, ижтимоий интеграция жараёнларини эътибордан соқит қиладилар.
Бу оқимлар умуминсоний қадриятларга асосланувчи қонуниятларга, илмий назарияларга асосланилса, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга бўларди.
4. Структуравий функционализм оқими. (Т.Парсонс, Р.Мертон ва б.). Бу оқим ижтимоий тизим интеграцияси ва яхлитли принципига асосланади.
5. Индустриал жамиятдан сўнгги жамият концепция. (Дж.Белл, Дж.Гэлбрайт, Э.Бзжезинский, О.Тоффлер ва бошқалар).
6. Ахборотга асосланган жамият назарияси (Япония, АҚШ, Европа). Улар жамиятнинг ахборатлашуви ва компьютерлашуви ғоясини илгари суради.
Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар социологиясида жамиятда бир-бирига зид, қарама-қарши бўлган 2 модель мавжуд:
1. Мувозанатли интеграцион модель. Бу моделни АҚШ олими Р.Аппельбаум ишлаб чиққан. Унинг таркибий элементлари:
а) ҳар қандай жамият ўзини ташкил этувчи уйғун, мукамал интеграцион элементлар йиғиндисидан иборат;
б) жамият ҳар бир элементи унинг иш юритишига шароит яратади;
в) ҳар бир жамият ўз аъзоларининг фаоллиги, янгилигига таянади.
2. Жамиятнинг конфликтли модели (немис тадқиқотчиси Р.Дарендорф ишлаб чиққан). У:
а) ҳар бир жамият исталган пайтда ижтимоий ўзгаришларнинг доимийлиги билан ҳарактерланади;
б) ҳар бир жамият исталган пайтда доимий ижтимоий конфликтларга эҳтиёж сезиб туради;
в) жамият ҳар бир элементи ўзгариб боришга шароит туғдириб туради;
г) ҳар бир жамиятда ўз аъзоларининг бир қисми иккинчи қисми томонидан тазйиқ остида бўлиши табиий ҳолдир, деб билади.
Шу боисдан ҳам Ғарб мамлакатларида ўтказилаётган социологик тадқиқотлар зиддиятларни бартараф этиш мақсадларига ҳам қаратилгандир.
Инсон иқтисодий фаолияти маълум бир услублар, назариялар, амалиётлар, институт, ташкилотлар орқали бошқарилиб келинса, ижтимоий жараён, ҳодисалар ва муносабатлар эса ҳали унчалик бошқарилиш даражасига ўтгани йўқ. «Ижтмоий бошқарув» фанига XX аср бошларида Тейлор, М.Вебер, А.Файоль каби олимлар асос солдилар. XX аср ўрталаридан бошлаб системали ёндашув усули қўлланила бошланди.
Ижтимоий жараёнларни башорат қилиш ва бошқариш қуйидаги асосий вазифаларни кўзлайди:
истиқболни баҳолаш, жамият ижтимоий тараққиётининг муҳим кўрсаткичларини аниқилаш ва унга оқилона етишишнинг самарали воситаларини белгилаш.
меъёрларни аниқлаш, истиқболдаги асосий ижтимоий талаб ва уни қондириш имкониятларини белгилаш.
таҳдидларни тахминлаш, жамият ижтимоий тараққиётига акс таъсир этиш мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш ва таҳлил этиш.
Ижтимоий башорат турлари:
Истиқболдаги ҳолатларни башорат қилиш: ўтган, ҳозирги ва келгуси замон ҳамда истиқбол анъаналарини башорат этиш.
Меъёрий башорат – ижтимоий ҳаётга мос меъёрларни топиш, аниқлаш.
Таҳдидлар башорати – ижтимоий тараққиёт издан чиқиш ҳолатининг таҳлилига асосланилади.
Ижтимоий башорат ўзаро мантиқий боғланган 4 босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич – башорат объекти бўйича маълумотлар манбаини ва кўрсаткичларини аниқлаш, башорат дастурини ишлаб чиқиш, башорат мақсади масалаларини белгилаб олишдан иборат бўлади.
Иккинчи босқич – башорат қилинувчи объектнинг динамик моделини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Учинчи босқич – башорат қилинувчи жараён моделига кирувчи бошқарув кўрсаткичларини белгилаш, уларнинг ўзгариш тенденцияларини ва чегараларини аниқлаб олиш, турли тахминий вариантларини аниқлаш.
Охирги босқич – кўп вариантли башоратни амалга оширишни асослаш ва таҳлилий хулосаларни ишлаб чиқишдан иборат.
Ижтимоий башорат масаласини ечишда математик моделлаштириш ва экспертиза усуллардан фойдаланилади.
Ахборот жамият фаолиятининг ижтимоий жиҳатдан ўзига хос тамойилларини ифодалайди ва унинг ёрдамида ижтимоий бошқарув амалга оширилади. Ижтимоий ахборотнинг ўзи гуруҳларга ажратилади.
Биринчи гуруҳга ижтимоий гуруҳлар тузилмаси ва ҳолати ҳақидаги ахборотлар киради.
Иккинчи гуруҳ одамларнинг меҳнат ва турмуш шароити ҳақидаги ахборотлардан ташкил топади.
Учинчи гуруҳ одамларнинг ҳаёт фаолияти, турмуш тарзи ва бошқа ахборотлардан иборат.
Бошқарув нуқтаи назаридан ижтимоий ахборот:

  1. ташкилий;

  2. назорат – ҳисобга олиш;

  3. натижавий ахборотлардан иборат.

Ташкилий ахборотлар ижтимоий бошқарув объекти ва субъекти ўзаро боғланиши, бошқарув жараёни, бошқарув қарорларининг бажарилиши ҳақидаги маълумотларни ташкил этади.
Назорат – ҳисобга олиш, ахборотлар, ижтимоий жараёнларни бошқаришнинг бориши ва унинг бошқарув қарорларига мослиги ҳақидаги маълумотлардир.
Натижавий ахборотлар – белгиланган бошқарув тадбирлари, талаблари, қоида ва нормалари ҳақидаги ахборотларни ўз ичига олади.
Ижтимоий бошқарув: сифат ва миқдор кўрсаткичлари орқали амалга оширилади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish