Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»



Download 0,94 Mb.
bet35/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

Р.Фэрис, Тириакьян, Т.Шибутани ва бошқаларнинг фикрича, девиант хулқ-атвор социал бузилишилар натижасидир. Ижтимоий зиддиятлар таълимотига кўра, социал тизимда бегона маданиятга асосланган маданий хулқ-атвор намуналари меъёр бузувчи хулқ-атвордир.
Америка социологиясида Э.Сатерленднинг дифференциал, катта ўрин тутувчи таълимотлардан бири алоқалар таълимотидир. Бунга кўра, ҳар қандай хулқ-атворга, шу жумладан меъёр бузувчи хулқ-атворга ҳам у ҳам ўрганилади, яъни мавжуд жамият аъзолари томонидан мазкур хулқ-атвор меъёрлари бошқаларга ўргатилади.
Феноменологик социология намоёндаларининг эътироф этишларича, социологик тахлил “ёрлиқ ёпиштиришга” асосланиши керак. Уларнинг фикрича, меъёр бузиш социал баҳо ва санкция қўллаш натижасидир.
Интеракционизм назариясига кўра, (вакиллари Г.Беккер, Д.Китсус, К.Эриксон ва бошқалар) ходисани салбий ва ижтимоий хавфли деб баҳолаш нисбий бўлиб, буни жамиятдаги ҳукмрон гуруҳлар белгилайди. Шафқатсиз жамият ҳимоясиз инсонни жиноятчи қилиб қўйиб, эзаверади.
З.Фрейднинг фикрича, инсон хулқ-атворининг асосида атроф-муҳитни онгли баҳолаш билан онгсиз иштиёқ орасида зиддият ётади. Онгсизлик асосида эса инсонга бешикдан то қабргача соядек эргашиб юрадиган, унинг барча фикр ва истакларини белгилайдиган жинсий рағбат – “либидо” ётади. Барча атрофимиздаги воқеа-ҳодисаларни жинсий рағбат белгилайди. Инсон руҳиятидаги барча жараёнлар ҳаёт инстинкти Эрос ва ўлим инстинкти -танатос ўртасидаги кураш натижаси бўлиб, ҳар қандай хулқ-атвор, жумладан нотў`ри хулқ-атвор ҳам, жинсий рағбат ва яшаш учун кураш натижасидир.
Девиант хулқ-атворга Р.Мертон ишлаб чиққан таълимот замонавий социологияда етакчи ўрин тутади. Э.Дюркгеймнинг аномиясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: “Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвори мотивлари ва мавжуд имкониятларнинг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир”. Жамиятнинг расмий тузилмалари томонидан мақсадга эришишнинг турли гуруҳлар учун турлича имкониятлар яратиб бериши натижаси бўлмиш функционал камчиликлар мақсадга эришишга хизмат қилувчи норасмий тузилмаларнинг ташкил бўлишига олиб келади. Мақсад ва воситаларга турлича муносабат қуйидаги хулқ-атвор турларига олиб келиши мумкин.
1. Бўйсуниш (мақсад ва воситаларни қабул қилиш).
2. Инновация (мақсадларни қабул қилиш ва воситаларни инкор қилиш).
3. Ритуализм ( мақсадларни инкор этиш ва воситаларини қабул қилиш).
4. Ретретизм, чекиниш (мақсад ва воситаларни инкор қилиш).
5. Исён (мақсад ва воситаларни инкор қилиб, янгиларини ўрнатиш).
Девиант хулқ-атвор назариясида ижтимоий меъёр марказий ўрин тутар экан, аввало ижтимоий меъёрнинг ўзи нима ва унинг қандай турлари мавжудлигини шунингдек, девиант хулқ-атворнинг энг кўп учрайдиган ва яққол намоён бўладиган турлари; жиноятчилик , ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва фоҳишабозликнинг нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак.
Ижтимоий меъёр – жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, маълум шарт-шароитларда шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворининг морслашиши воситаларидан бири ва уларнинг хулқ-атворларини жамият томонидан назорат қилиш воситасидир.
Ижтимоий меъёрнинг бир қанча турлари мавжуд;
1. Хуқуқ. Индивидга нисбатан объектив, ташқи унинг хулқ-атворини бошқарувчи қоидалар тизими. Ҳар қандай жамиятда хуқуқ хукмрон табақа демократик кўпчилик ёки бутун халқнинг ягона иродасини намоён этувчи ва шу сабабли ҳеч қанақа ўхшатмаси ёки муқобили бўлмаган ягона меъёрлар мажмуидир.
2. Ахлоқ. Этика мутахассисларининг фикрича, умумий ва хусусий манфаатларнинг моддий детерминациялашган қарама-қаршиликларидан келиб чиқади.Инсоннинг ўзини такомиллаштириш ва ўз имкониятларини ривожлантириш қобилиятларини англатади. Хуқуқдан фарқ қилиб, ахлоқ биринчидан, баҳолаш вазифасини бажаради (яхши-ёмон, адолатли-адолатсиз), иккинчидан, унинг меъёрлари биринчи навбатда номус, бурч, виждон, адолат ва шу каби тушунчаларни мужассамлаштирган ички руҳий кечинмалар орқали фаолият юргизади.
3. Урф-одатлар. Ушбу меъёрий тизим хулқ-атворнинг эркин мослашувчи, шу сабабли одатга айланган тарихий шаклланган намуналари, асосан кишиларнинг бирга яшаш қонуниятларини ифодалайди. Ахлоқий меъёрлардан фарқ қилиб, урф-одатлар аниқ ва бир хил,баъзан тўла шаклланган кўринишга эга бўладилар.
4. Диний меъёрлар. Ушбу тизим жуда қадимий бўлиб, диний таълимот тавсифига кўра диний меъёрлар ҳам турлича бўлади. Шунингдек, мазмунига кўра диний меъёрлар турли, хуқуқий, ахлоқий, урф-одат, эстетик ва ташкилий меъёрларни ўз ичига олади ва шу сабабли кўпинча юқоридаги меъёрий тизимларнинг ҳар бирининг бошқарув ххусусиятларини қамраб олиши мумкин. Диний меъёрлар ички таъқиқлар билан бирга ташқи таъқиқлар орқали ҳам таъсир қилади. Тарихий тажрибада, ҳамда ҳозирги жараёнлар, айниқса ислом давлатларида аксарият диний меъёрлар диндорлар учун кучли таъсир воситалари ҳисобланиб, уларни турли жиноятлар , фоҳишабозлик ва ичкиликбозлик каби иллатлардан сақлаб турувчи восита эканлигини кўрсатмоқда.
Девиант хулқ-атворни фанда турларга ажратиб ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Фанда ушбу жараёнларни турлича таснифлаш мавжуд бўлиб, шулардан бири уларнинг ҳам объектив ҳам субъектив томонлари билан бо`лиқ бўлган таснифлашдир. Бунга кўра девиант хулқ-атвор турлари 2 гуруҳга бўлинади;
а) ташқи муҳитга йўналтирилган хулқ-атвор (экстравертив (масалан, жиноятчилик));
б) шахснинг ўзига йўналтирилган хулқ-атвор (интравертив ( масалан, ичкиликбозлик)).
Девиант хулқ-атворнинг бундан ташқари қуйидаги турлари мавжуд;
а) жиноятчилик. Маълум бир худудда, маълум бир даврда содир этилган барча жиноятлардан иборат бўлиб, жамиятдаги нисбатан оммавий тарихан ўзгарувчан ижтимоий хуқуқий ходисадир.
б) ичкиликбозлик. Илмий адабиётларда бир неча қарашлар мавждуд бўлиб, аксарият муаллифлар ичкиликбозликни қуйидагиларшга ажратадилар; 1) алкоголни хар -ҳар замонда истеъмол қилиш. 2) алкоголни кўп истеъмол қилиш - спиртли ичимликларни тез-тез (ҳафта бир мартадан бир неча мартагача) ёки ҳар-ҳар замонда бўлса ҳам кўп миқдорда ( 200 мл дан ошиқ). Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади.
3) алкоголизм. - спиртли ичимликларга патологик ( муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик.
в) гиёҳвандлик. Гиёҳванд ёки унга тенглаштирилган воситаларни тиббий кўрсатмаларсиз истеъмол қилиш. Ижтимоий тиббий соҳада гиёҳвандлик тушунчасининг наркотик истеъмол қилиш билан бо`лиқ икки тури мавжуд; касалликсиз, бунда наркоман ихтиёрий равишда гиёҳванд моддалар истеъмолини тўхтата олади; касал (одатий), бунда наркоман гиёҳван моддалар истеъмолини ихтиёрий равишда тўхтата олмайди.
г) фоҳишабозлик. Фанда никоҳсиз жинсий алоқанинг иккита тури мавжуд.1. Конкубинат - никоҳсиз бирга яшаш. 2. Фоҳишабозлик- пул учун ўз танасини сотиш. Ғарбда асосан иккинчиси қоралансада, бизда иккила ҳолатда ҳам ахлоқсизлик деб қаралади.
д) бюрократия. «Бюрократия» термини аслида «ҳокимиятга эга бўлган ходим» деган маънони англатади. Бироқ даврлар ўтиши билан «бюрократия» маҳаллийчилик, қоғозбозлик, тўрачилик, мансабни суистеъмол қилиш каби салбий маъноларда қўлланила бошлади. Ҳозирги куyда кўплаб давлатларда «бюрократия» термини асл маъносини йўқотиб, бошқарувдаги ўзига хос идоравий услуб тарзида тушунилади.
Юқоридагилардан ташқари маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, боқимандачилик каби салбий ҳолатлар ҳам ижтимоий меъёрдан чскинишнинг диққатталаб кўринишларидан ҳисобланади.
Девиант хулқ-атвор муаммосини социология фани доирасида дастлаб. Э.Дюркгейм махсус ўрганган бўлса-да, жамиятнинг энг қадимий муаммоларидан бири сифатида девиант ҳолатларга муносабатлар қадим даврлардан шаклланиб келган.
Маълумки, социологиянинг фан бўлиб шаклланишида ижтимоий патология омилига эътибор қаратилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Э.Дюркгеймнинг тўртта асари чоп этилган бўлиб, шулардан бири «Ўз жонига қасд қилиш» (1897) китоби девиантлик муаммосига бағишланган эди.
Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р.Мертон ишлаб чиккан таълимот социологияда етакчи ўрин тутади. ЭДюркгеймнинг аномия ғоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: «Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд имкониятларининг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир».
Шахсларда юз берувчи девиант ҳолатларнинг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган учта омилни кўрсатиш мумкин. Булар шахс хусусиятлари, муаммоли ҳолат ва ижтимоий назорат институтлари. Айнан мана шу омиллар шахснинг қандай фаолият юритишини белгилаб беради.
Жамиятда инсонлар фаолияти, хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атворларини ижтимоий меъёрлар бошқаради. Ижтимоий меъёр жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворини муайян социал муҳитга мослаштирувчи қоидалар мажмуидир. Ижтимоий меъёрнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ҳамда урф-одатларга оид меъёрлар шулар жумласидандир.
Ижтимоий меъёрнинг афзаллиги шундаки, ёшлигиданоқ муайян меъёрларга мослаштириб борилган шахслар умум томонидан қабул қилинган тамойиллар доирасидан четга чиқмайди ва бошқалардан ҳам шуни кутади. Жамият тараққий этиб борган сари ўрнатилган меъёрлар ҳам эскириб боради ва янги меъёрлар ўрнатилади. Янги меъёрларни ўрнатиш жараёни жамиятда ўрнатилган мавжуд меъёрлар доирасини кенгайтириш ва ўзгартишдан иборатдир.
Жамият аъзоларини мазкур ижтимоий меъёрларга амал қилиб яшашларини назорат қилиб борувчи институтлар ижтимоий назорат институтлари дейилади. Ушбу институтларга оила, мактаб, маҳалла, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳоказолар киради.
Инсонлар болаларга ижтимоий меъёрларни ўргатиб бориш билан бирга, хулқ-атвор меъёрий талабларининг тўғри бажарилишини назорат этишади ва бу билан ижтимоий назорат вакили вазифасини бажаришади. Назоратни якка шахс амалга оширса, бу ивдивидуал тавсифга эга бўлади, агар бутун бир жамоа, оила, дўстлар, мактаб, маҳалла (қўни-қўшнилар) томонидан амалга оширилса, ижтимоий тавсифга эга бўлади ҳамда у ижтимоий назорат дейилади.
Ижтимоий назорат вакиллари инсонлар хулқ-атворини бошқаришнинг энг муҳим воситаси бўлиб, девиант хулқ-атворнинг олдини олишда ҳам ушбу жамоаларнинг ўрни катта бўлади.
Инсон тарбиясида энг биринчи ва энг муҳим ижтимоий назорат институти бу — оиладир: Фарзанд тарбиясида ва баркамол авлодни шакллантиришда соғлом оила муҳитининг ўрни каттадир.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish