Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»


-мавзу. ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ



Download 0,94 Mb.
bet40/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

9-мавзу. ЭМПИРИК СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ ВА УНИНГ МЕТОДЛАРИ.

РЕЖА:


  1. Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг асосий босқичлари.

  2. Социологик тадқиқот дастури ва унинг тузилиши.

  3. Социологик маълумотларни йиғиш усуллари.

  4. Социологик тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этиш усул ва шакллари.

Социологик тадқиқотлар натижаларини биз радио, телевидение, газета ва журналлар,илмий адабиётлар орқали биламиз.Баъзида эса ўзимиз социологик тадқиқот иштирокчиси-респондент,яъни ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар ҳақида бирламчи маълумот манбаси сифатида қатнашамиз.


Эмпирик социологик тадқиқот – ўрганилаётган объект ҳақида аниқ маълумот олиш мақсадида ташкил этилган,мантиқий кетма-кетликдаги методологик, методик ва ташкилий муолажалар тизимидир. Ҳар қандай социологик тадқиқот ўтказилишидан олдин биз унинг дастурини тузиб олишимиз лозим.
Социология фанини эмпирик социологик тадқиқот жараёнисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Эмпирик сўзи қадимий юнонча бўлиб, тажриба маъносини англатади. Эмпирик социологик тадқиқот деганда, янги дастур ва услубият билан амалий асосда ижтимоий ҳаёт, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида олинган эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш асосида зарур амалий таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиш тушунилади. Эмпирик социологик тадқиқотда ижтимоий фактларни излаш, тасниф қилиш, тўплаш муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий факт деб, илмий асосланган, муайян вақт давомида реал ижтимоий воқеликнинг алоҳида жиҳатларини тасниф қилиш орқали олинган маълумотларга айтилади.
Бозор муносабатларига ўтиш жараёнининг ҳозирги босқичида жамиятда рўй бераётган муҳим ўзгаришларни, кишилар ўртасидаги муносабатларни амалий социологик тадқиқотларсиз илмий асосда ўрганиб бўлмайди. Жамиятни илмий бошқариш доимо амалий социологик тадқиқот натижаларига таянмоғи зарур. Мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиб боришда, жамиятнинг ижтимоий ривожланишида ва унга режали прогноз бериш билан уни илмий асосда бошқаришда амалий социологик тадқиқот натижалари муҳим вазифаларни бажаради.
Социологик тадқиқотларнинг сифат даражасини ва самарадорлигини ошириш, эмпирик маълумотларнинг ишончли эканлигини, илмий асосланганлигини таъминлаш учун унинг методологик асосига алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Ушбу бўлимда амалий социологик тадқиқот ишлари олиб боришнинг методологияси, услубияти, асосий усул ва воситалари хусусида тўхталиб ўтамиз.
Амалий социологик тадқиқот жараёнини 4 асосий босқичга бўлиб қўрсатиш мумкин. Бу босқичларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга ва муҳим жиҳатларга эга. Булар қуйидагилардан иборат:

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish