1. Анъанавий жамиятда ерга бўлган мулкчилик асосий ўринни эгаллайди. Бойлик ташқи манбалар асосига қурилиб, табиат манбааларини эгаллаш, ўзлаштириш кучаяди.
2. Индустриал жамиятда мулкнинг барча кўринишларига бўлган муносабат шаклланади. Йирик машина ишлаб чиқариши қўл меҳнати ўрнига келиб, юксак меҳнат унумдорлигига асосланган ишлаб чиқаришни изоҳлайди. Автоматик ишлаб чиқариш вужудга келади. Оммавий ишлаб чиқариш белгига айланади. Ишлаб чиқаришда юксак малакали ишчиларнинг роли ортиб боради, улар мутахассислашадилар. Натижада машина ёрдамида стандартлашган операциялар бажарилади. Хўжалик соҳасида саноат ва молиявий капитал устунлик қилади. Маҳсулот бозор учун мўлжалланган бўлади. Индустриал жамиятни иқтисодий жамият деб аташ ҳам мумкин. Чунки реал борлиқ иқтисодга қартилган бўлади. Натижада эркин халқаро иқтисодий ҳамкорлик мамлакат давлатлари қаторига қўшила боради. Урбанизациялашув таълим тизимига янгича ёндашувни, оммавий маданиятни вужудга келтира боради.
3. Постиндустриал жамиятда интеллектуал мулк, инсоннинг ақл-заковати, билими асосий ўринга чиқиб қолди. XX аср ўрталаридан қатор Ғарб давлатлари жамиятнинг учинчи босқичи – постиндустриал жамиятга ўта бошлади. Социологияда бу жамият номи ҳар хил, жумладан, «информацион» жамият бўлиб, у инсон билими ва информация заҳираларига кўра жамиятнинг асосий манбаи бўлиб қолади. Замонавий микроэлктроника ва компютер техникасига асосланмоқда. Булар оммавий ахборотларни вужудга келтиради ва қайта ишлаб чиқаради. Коммуникация тизимида хўжалик тизими тубдан ўзгаради. Табиат манбаларидан, ишлаб чиқариш, металлургия, қишлоқ хўжалиги қисқаради, машина кўлами кенгаяди, аҳолининг деярли 50 фоизи шу соҳани банд этади. Постиндустриал жамият – маиший хизмат қилиш жамияти, деб ҳам юритилади. Ишлаб чиқариш (молиявий, банк, суғурта, савдо, илмий маслаҳат, дастур) ва ноишлаб чиқариш соҳаларида хизматлар (фан, таълим ва бошқа) ўсиб боради. Бунда урбанизация жараёни индустириал жамиятга нисбатан тескари равишда юз беради. Қишлоққа саноат кириб боради.
Тейлор фикрига кўра, интеллектуал омил биринчи ўринга чиқади. Инсон юксак капитал эмас, балки ўз моҳиятини, билим ва иқтидорини, қадриятларини намоён қилувчи ижтимоий кучга айланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, анъанавий жамиятда иқтисодий масалалар инсоннинг табиатга бевосита муносабати орқали ҳал қилиган бўлса, индустриал жамиятда инсон томонидан яратилган сунъий ишлаб чиқариш воситалари иқтисоднинг асосини ташкил этади. Шу боисдан ҳам бу жамият иқтисодий жамиятдир. У иқтисодий муносабатларни белгилайди.ҳозирги иқтисодиёт ижтимоийлашиб бормоқда. Интеллектуал салоҳият асосий ўринга чиқа боради.
XX асрга келиб энг такомиллашган ва замонавий кишилик бирликлари фуқаролик жамияти, деб атала бошланди.
Шу ўринда фуқаролик жамияти тўғрисидаги ғоялар тарихига тўхташ мақсадга мувофиқ. Фуқаролар жамияти тўғрисидаги ғоялар диёримизда илк бор эрамиздан олдинги VII асрларда сиёсий воқелик мақсадини ҳиммат ва жоҳиллик каби қарама-қарши кучларнинг кураши орқали ҳал этган зардуштийликдир. Ҳиммат жоҳилликка қарши фаол курашишини инсон ҳаётининг мазмуни тарзида сиёсий омилга айлантирилди. Ўша замонлардаёқ жамиятга бир оила тарзида қараш, ижтимоий муносабатларни бошқарувчи сиёсий омил ахлоқ қоидалари негизида ҳал этиш маънавий қадрият ҳисобланар эди.
«Фуқаролар жамияти» деган иборани ишлатган зот Томас Гоббс (1588-1679) бўлди. Жон Локк (1632-1704) эса фуқаролар жамиятининг давлатдан имтиёзли эканлигини таъкидлаган. Луи де Монтескье (1689-1755) фуқаролик жамияти зўрлик ва ҳукмронликдан қутулиш гарови эканлигини очди. Иммануил Кант (1724-1804) фуқаролар жамиятида ҳар бир кишининг эркинлиги бошқалар эркинлигига монанд келиши билан ифодаланишини уқтириб, қуйидаги принципларни илгари суради: 1) Инсон сифатида жамият аъзолари эркинлиги; 2) Фуқаро сифатида уларнинг тенглиги; 3) Фуқаро сифатида ҳар бир жамият аъзоларишгаг мустақиллиги. Гегель (1770-1831) фуқаролар жамиятини давлат ичида эмас, давлат қаторида талқин этади.
Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир шахс бошқалар билан бирлашиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсата олиши мумкин. Фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улуғворлигини юксакликка кўтаради.
Фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд бўлиши лозимлиги киради. Қолаверса, жамият аъзоларининг тўла мустақиллиги билан фаолият кўрсата олиш қобилияти, уларнинг энг ривожланган даражадаги, интеллектуал, руҳий жиҳатлардан юксалиши содир бўлиши ҳам тақозо қилинади.
Кўриниб турибдики, демократик жамиятнинг асосини ўз-ўзини бошқариш ва жамият ташкилотлари ўзаро муносабатларининг мажмуаси ташкил қилинади. Фуқаролик жамиятида давлат ва ҳукуматнинг алоҳида ўз вазифалари, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг ўз вазифалари ҳам бўладики, улар бир-бирини тўлдириб, юксак ривожланган демократик жамиятнинг яшовчанлигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |