Номидаги Ўзбекистон миллий университети “социология” фани бўйича ЎҚув-услубий мажмуа тошкент-2019 «ТасдиҚлайман»



Download 0,94 Mb.
bet30/67
Sana13.07.2022
Hajmi0,94 Mb.
#787298
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
2 5266992182622950609

Референт ва аъзоли гуруҳлар. Кичик гуруҳларни ўрганишнинг жиҳатларидан бири бўлиб, «референт гуруҳ» атамаси америкалик социал психолог Мустафо Шериф томонидан киритилган. «Референт гуруҳ» атамаси (инглизча сўз, «мансуб бўлиш» деган маънони англатади) индивид онгли равишда кирадиган социал гуруҳларга (иқтисодий, сиёсий, маданий, касбий) нисбатан ишлатилади.
Шахснинг «гуруҳ нормаларига» муносабати белгиларига мувофиқ гуруҳлар референт гуруҳлар ёки «эталонли» (ўлчовли) гуруҳларга бўлинади. Референт гуруҳлар кичик гуруҳлар ҳамда катта гуруҳлар - синф ёки ижтимоий табақа бўлиши мумкин.
«Референт гуруҳ» атамаси тўрт хил маънода қўлланилади:

  1. Индивид хатти-ҳаракати учун намуна, эталон ёки мезон бўлиб хизмат қиладиган гуруҳ.

  2. Индивид ўз ҳаракатларини шу гуруҳга йўналтирадиган гуруҳ.

  3. Идивид аъзо бўлишига интилаётган гуруҳ.

  4. Аъзоларининг қадрият ва фикрлари бевосита шу гуруҳ аъзоси бўлмаган киши учун ўзига хос таққослаш ўлчови, социал «ўлчов доираси» сифатида хизмат қиладиган гуруҳ.

Реал ҳаётда «референт гуруҳ» назарияси шахснинг турли социал муҳитларга мослашув жараёнида, социал ҳаракатларни ўрганишда қўлланилади.
Референт гуруҳлар реал ва идеал гуруҳларга бўлинади. Реал референт гуруҳнинг шахсга қулай социал норма ва қадриятларни эгаллаши учун эталон бўлиб хизмат қиладиган алоҳида кишилар ёки кишилар бирлигидир.
Идеал референт гуруҳ – бу, маълум бир гуруҳ қадриятли ва норматив йўл-йўриқларининг инсон онгида акс этишидир. Шахс бу гуруҳга ўз тасаввурлари ва ҳаракатлари билан мослашишга ҳаракат қилади.
Масалан, муҳандис ўзини реал ҳаётда муҳандислар гуруҳига мансуб дейиш билан бирга ўзини гуруҳ сифатида мавжуд бўлмаган «маънавий элита» га ҳам мансуб деб ҳисоблайди.
Аъзолар ўртасидаги муносабатларнинг характерига кўра социал гуруҳлар бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга бўлинади. Социал гуруҳларни бу турларга ажратиш биринчи бўлиб Ч.Кули томонидан амалга оширилган. Бирламчи гуруҳлар деганда муносабатнинг яқинлигига қараб, яъни қон-қариндошлик,севги,симпатия,асосида тузилган социал гуруҳлар назарда тутилади. Бундай гуруҳларга оила, дўстлар, қориндош-уруғлар, синфдошлар мисол бўла олади. Бирламчи гуруҳларда кишиларнинг дастлабки социализацияси амалга ошади. Мана шу жиҳатдан бирламчи социал гуруҳлар инсон учун муҳим аҳамиятга эга.
Иккиламчи социал гуруҳ дейилганда манфаат юзасидан тузиладиган гуруҳ назарда тутилади. Буларга муайян бир ташкилот, корхона, партия идораси мисол бўла олади.
Социал гуруҳларнинг ингуруҳ ва аутгуруҳ каби турлари ҳам мавжуд.
Институт” тушунчаси – социология фанидаги марказий тушунчалардан бири ҳисобланади, шунинг учун институционал алоқаларни ўрганиш социологлар олдида турган асосий илмий вазифалардан бири ҳисобланади. Социал институтларнинг йиғиндиси жамиятнинг ижтимоий тизими дейилади. У нафақат институтлар билан, балки ижтимоий ташкилотлар, ижтимоий ўзаро алоқа, ижтимоий роллар билан ҳам боғланган. Бир сўз билан айтганда, нима ҳаракатланса, ишласа, ҳаракат қилса шулар билан боғланган.
Социал институт меъёрлар ва ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солувчи муассасалар йиғиндисидан иборат. Уни бошқача таърифласа ҳам бўлади: муайян ижтимоий эҳтиёжни қондириш учун мўлжалланган роллар ва мавқеларнинг йиғиндиси институт дейилади.
Кўриб турганимиздай, институт – бу ижтимоий синф дегани эмас. Масалан, бойлар синфи ёки ижтимоий гуруҳ, айтайлик барча нафақахўрлар. Улар ҳам, булар ҳам – инсонлар йиғиндиси. Социал институт – механизм ёки муассасалар йиғиндисидир. Аммо элементларнинг механик йиғиндиси эмас. Исталган муассасага ёки яхшиси, ижтимоий ташкилотга назар ташласак, у ерда аниқ йўлга қўйилган назорат, режалаштириш, ҳисоб, ходимлар штати, бинолар ва ускуналар, бошқарув поғонасини ҳамда на синфларда, на демографик ва профессионал гуруҳларда учрамайдиган бошқа нарсаларни кўрамиз.

Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish