Интернет сайтлари:
http://www.ziyonet.uz
http: www.lib.socio.msu.ru
http: www.socioline.ru
http: www.socio.rin.ru
http: www.sociologos.narod.ru
http: // www.sociol.com/
http: // www.nitehwk.com/ alleycat-fag. html
http: // www.sci. econ./
http: // www.sci. anthropology/
http: // www.sci. environment
Жорий ва оралиқ назоратлар ўтказиш жадвали
5 – семестр
№
|
Рейтинг назорат / шакли, максимал баллари
|
1-ЖН
|
2-ЖН
|
3-ЖН
(МТ)
|
ОН
|
ЯН
|
Баллар йиғиндиси
|
|
1.
|
Максимал балл
|
10
|
15
|
10
|
30
|
30
|
100
|
|
2.
|
Шакли:
(тест, ёзма, оғзаки)
|
ёзма
|
ёзма
|
презен
тация
|
ёзма
|
ёзма
|
|
3.
|
Муддати (ҳафталарда)
|
8
|
16
|
17
|
9
|
18-20
|
|
|
Жорий баҳолашларда 3 тадан топшириқ берилади
|
|
|
Балл қўйиш тартиби:
|
Ҳар бир топшириқ - 5 баллгача
|
|
|
Оралиқ баҳолашларда 3 тадан назарий топшириқ берилади
|
|
|
Балл қўйиш тартиби:
|
Ҳар бир топшириқ - 10 баллгача
|
|
|
Якуний баҳолашда 3 тадан назарий топшириқ берилади
|
|
Балл қўйиш тартиби:
|
Ҳар бир топшириқ - 10 баллгача
|
Рейтинг тизими асосида талабалар билимини баҳолаш мезонлари
а) 86-100 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:
Ҳулоса ва қарор қабул қилиш;
Ижодий фикрлай олиш;
Мустақил мушоҳада юрита олиш;
Олган билимларини амалда қўллай олиш;
Моҳиятини тўла тушуниш;
Билиш, тушунтириб бериш, исботлаш;
б) 71-85 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:
Мустақил мушоҳада юрита олиш;
Олган билимларини амалда қўллай олиш;
Моҳиятини тушуниш;
Билиш, тушунтириб бериш;
Тасаввурга эга бўлиш;
в) 56-70 балл учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:
Моҳиятини асосан тушуниш;
Билиш, тушунтириб бериш;
Муайян тасаввурга эга бўлиш;
г) талабанинг билим даражаси 0-55 балл билан қуйидаги ҳолларда баҳоланади:
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик;
Жавобларда хатоликларга йўл қўйилганлик;
Билмаслик.
«социология» фаниДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
1-мавзу. СОЦИОЛОГИЯ ФАН СИФАТИДА. СОЦИОЛОГИЯ СТРУКТУРАСИ
РЕЖА:
Социология мустақил ижтимоий фан сифатида.
Социологиянинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
Социологиянинг таркибий тузилиши.
Ҳозирги даврда социология фанини ўқитишнинг зарурлиги.
Ватанимиз мустақилликка эришгач, бошқа соҳалар каби миллий таълим тизимида ҳам чуқур ислоҳотларни амалга ошириш имконияти яратилди. Натижада тълимнинг ижтимоийлашуви, инсонийлашуви (гуманизациялашуви) кучаймоқда. Бу борада катта катта масъулият ижтимоий-гуманитар фанлар зиммасига тушади.
Социал-гуманитар билимларни эгаллаш жараёнларида муҳим ўринни социологик таълимотлар эгаллайди. Социологик таълимнинг муҳим функцияларидан бири – бу, социал тафаккурни шакллантириш, социологик муаммоларни тушуниш, уларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш ва бартараф этиш йўллари ҳамда имкониятларини қидириб топишдан ҳам иборат. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш имкониятларини социология фани доирасида таҳлил қилиш, ўрганиш ва олинган илмий-назарий хулосалардан амалиётда фойдаланиш муҳим масалалардан бирига айланмоқда.
Мустақил Ўзбекистоннинг келгусидаги ижтимоий тараққиёт йўналишини ўрганиш кўп жиҳатдан социологик тадқиқотлар ўтказиш ва бу жараёндаги хулосаларни умумлаштирган ҳолда мамлакат ички сиёсатининг йўналишини белгилашда фойдаланиш муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Шу туфайли республикамизда Социология фанини янада ривожлантиришга катта аҳамият берилиб, у барча олий ўқув юртларининг турли мутахассисликлари учун ўрганилиши шарт бўлган фан даражасига қўтарилди.
«Социология», «социолог», «социологик тадқиқот натижалари» каби терминлар бизнинг ҳар кунги ҳаётимзга сингиб бормоқда.Социология ва социологик тадқиқотлар илмий журнал ва монографиялар монополияларидан чиқиб бормоқда.Ҳозирда социологик тадқиқотлар натижалари илмий оммабоп газета ва журналларда,радио ва телевидение орқали эълон қилиниб борилмоқда.Социологик тадқиқотлардан ижтимоий фикрни ҳисобга олиш, сиёсий партиялар, лидерлар, уларнинг дастурлари, социал ташкилотларнинг оммабоплигини давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва ҳ.к.да асосий инструмент сифатида фойдаланилади.
Социология энг ёш илмий фанлардан ҳисобланади. Социология (лотинча sоcietas – жамият ва юнонча lоgоs – таълимот) – сўзларидан олинган бўлиб, жамият ҳақидаги фан маъносини англатади. Бундан хулоса чиқадики, социология – жамият ҳақидаги фан. Америка социологи Дж.Смелзер «Социология» дарслигида шундай таъриф берган. Лекин бу жуда абстракт таърифдир, чунки жамиятни жуда кўп фанлар ўрганади: Социал фалсафа, сиёсий иқтисод, демография, тарих, антропология ва б. Социологиянинг объекти – «социал» деб аталган барча хусусият, алоқа, муносабатлар ҳисобланади. Рус олими Осипов фикрича, социал -бу индивидлар ёки гуруҳлар томонидан конкрет шароитларда ўзаро ҳамкорлик жараёнида умумлаштирилган, уларнинг бир-бирига бўлган муносабатларида, жамиятда тутган ўрнида, ижтимоий ҳаётдаги ҳодиса ва жараёнларга бўлган муносабатларида намоён бўладиган у ёки бу хусусият ва хоссаларнинг мажмуидир. Социал ҳодиса ёки жараён, ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган социал алоқалар, социал муносабатлар ва уларни таҳлил этиш усули социологик тадқиқот объекти ҳисобланади.
Социологни бир маротаба рўй берадиган ва ноёб ҳодисалар эмас, балки қонуниятли, доимий ва типик ( такрорланувчи) ҳодисалар қизиқтиради.
«Социология» термини фанга француз файласуфи Огюст Конт томонидан киритилган бўлиб, ушбу термин илк бор унинг «Позитив фалсафа курси» асарида (1839) қўлланилган.
Социология эса бу позитив билимлар чўққисидир. У ўз тадқиқотларида позитив услубга суянади. Позитив услуб кузатишлардан тўпланган тажриба ва тадқиқотларни таққослаш, ишончли, текширилган, эътироз туғдирмайдиган эмпирик маълумотлар мажмуини назарий таҳлил этишга суянган. О.Конт томонидан жамият ҳақидаги фанни шакллантиришда меҳнат тақсимоти ва кооперациялашнинг зарурлиги ҳақидаги қонуннинг очиб берилиши навбатдаги муҳим якун бўлди. Бу омиллар жамият тарихида жудда катта ижобий аҳамиятга эга. Шу туфайли социал ва касб-корлик гуруҳлари юзага келади, жамиятнинг хилма-хиллиги ўсади ва одамларнинг моддий фаровонлиги кўтарилади.
О.Конт ўз қарашларидан келиб чиқиб, Социология ни икки қисмга: социал турғунлик ва социал жўшқинликка бўлади.
Социал турғунлик ижтимоий тузумларнинг амал қилиш шароитлари ва қонуниятларини ўргатади. О.Конт Социологиясининг ушбу бўлимида асосий ижтимоий институтлар: оила, давлат, дин, ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий функциялари ва уларнинг бирдамлик ва ҳамкорликни ўрнатишдаги роллари кўриб чиқилган. Социал жўшқинликда О.Конт инсонни маънавий, ақлий ривожлантиришнинг муҳим омили бўлган ижтимоий тараққиёт назариясини ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |