Маъруза мавзуларининг соатлар бўйича тақсимланиши
№
|
Маъруза мавзулари
|
Дарс соатлари ҳажми
|
|
Социология фан сифатида. Социология структураси
|
2
|
|
Жамият яхлит тизим сифатида
|
2
|
|
Социал гуруҳлар ва социал институтлар
|
2
|
|
Шахс социологияси
|
2
|
|
Девиант хулқ-атвор
|
2
|
|
Жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар
|
2
|
|
Социал муносабатлар
|
2
|
|
Ижтимоий тараққиёт социологияси
|
2
|
|
Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг методлари
|
2
|
|
Жами
|
18
|
3. Семинар машғулотлари
Семинар машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Маъруза машғулотларида олган билим ва кўникмаларни семинар машғулотларида мустаҳкамлайдилар ҳамда янада бойитадилар. Бунга жамоа бўлиб машқ қилиш йўли билан ва мустақил ишлаш йўли билан эришилади. Мустақил ишлашда дарсликларни, ўқув қўлланмаларни, услубий қўлланмаларни, тарқатма ва кўргазмали ашёларни аҳамияти каттадир.
№
|
Семинар машғулотлари
|
Дарс соатлари ҳажми
|
1.
|
Социология фан сифатида. Социология структураси
|
2
|
2.
|
Жамият яхлит тизим сифатида
|
2
|
3.
|
Социал гуруҳлар ва социал институтлар
|
2
|
4.
|
Шахс социологияси
|
2
|
5.
|
Девиант хулқ-атвор
|
2
|
6.
|
Жамият социал структураси ва стратификацион жараёнлар
|
2
|
7.
|
Социал муносабатлар
|
2
|
8.
|
Ижтимоий тараққиёт социологияси
|
2
|
9.
|
Эмпирик социологик тадқиқот ва унинг методлари
|
4
|
|
|
|
|
Жами
|
20
|
Семинар машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академ. гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ.
4. Мустақил таълим
«Социология» фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётлардан ва интернет сайтларидан фойдаланиб, қуйидаги мавзулар бўйича реферат, илмий доклад ва презентациялар тайёрлайдилар.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил таълимнинг асосий мақсади — ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш.
Социология фанини ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда интернет сайтларидан фойдаланиб рефератлар ва илмий докладлар тайёрлайдилар, амалий машғулот мавзусига доир уй вазифаларини бажарадилар, кўргазмали қуроллар ва слайдлар тайёрлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |