ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
650
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
марказларида тингловчиларни педагогик маҳорат ва унинг таркибий элементлари билан
таништириш жараёнида қуйидаги вазифалар ҳал қилиш зарур:
- тингловчиларни педагогик маҳоратнинг таркибий қисмларига доир назарий билимлар
билан таъминлаш;
-уларда
педагогик
фаолиятни
оқилона
ташкил
этиш
кўникмаларини
такомиллаштириш;
- педагогик жараённи самарали йўлга қўйиш кўникма ва малакаларини
ривожлантириш;
-тингловчиларнинг педагогик ва нутқга эга бўлишларини таъминлаш;
-уларда педагогик маданият сифатларини таркиб топтириш;
-педагогик қобилиятни ривожлантириш;
-тингловчилар томонидан педагогик мулоқот ва педагогик кузатув ҳамда педагогик
таъсир кўрсатиш малакаларини етарли даражада ўзлаштирилишини таъминлаш ва уларда
педагогик маданият сифатларини такомиллаштиришдан иборат. Бу борада аввало “маҳорат”
ва “педагогик маҳорат” тушунчаларининг моҳияти билан танишиб олиш мақсадга
мувофиқдир. Маҳорат (арабча “маҳорат” – моҳирлик, усталик, эпчиллик) – бир иш ёки
фаолиятни юксак даражада, ҳеч бир қийинчиликсиз, ўта моҳирлик билан бажариш.
Педагогик маҳорат – педагогнинг педагогик жараённи ташкилий, методик, руҳий ва
субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан ташкил этиш ҳамда бошқариш қобилияти
ва малакасига эгалигини ифодаловчи тушунча. Педагогик маҳорат яхлит тизим бўлиб, унинг
таркибида бир қатор сифатлар яъни педагогик билимдонлик, одоб, қобилият, мулоқат
маданияти, коммуникатив таъсир кўрсатиш қобилияти, педагогик такт ва нутқ техникаси,
педагогик ижодкорлик, педагогик тажриба ва педагогик маданиятни ташкил қилади. Таълим
муассаларида жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий билимдонлигида шуҳилланувчилар
билан муносабат ўрната олиш, педагогик жараёнлар моҳияти, педагогик воқеликни изчил
идрок қила билиш, жаҳон педагогик маданияти асосларини ҳамда миллий педагогик
тажрибани ўрганиш, уларни интеграциялаштириш асосида ўз фаолиятига тадбиқ этиш,
инновацион янгиликлар билан доимий хабардор бўлиш, шахсий тажрибаларни
умумлаштириш ва шуғилланувчиларга етказиш, касбий фидоийлик ҳамда педагогик
технологияларни ўзлаштирилганлиги намоён бўлади. Педагогик маҳорат ҳақида Шарқ ва
Ғарб мутафаккирлари ҳамда педагог олимларининг фикр мулоҳазаларини келтириш
ўринлидир. Масалан, Абу Наср Фаробий “тарбия жараёнининг муваффақиятли кечиши учун
тарбия берувчининг ўзи тарбияли бўлмоғи шарт”, дейди. Ибн Сино педагог қандай бўлиши
кераклиги тўғрисидаги фикрини қуйидагича ифодалайди: - болалар билан муомалада босиқ
ва жиддий бўлиш; - берилаётган билимни болалар қандай ўзлаштириб олаётганига эътибор
бериш; - таълимда турли усуллардан фойдаланиш; - фанга қизиқтира олиш; - берилаётган
билимларнинг энг муҳимини ажратиб бера олиш; - билимларни болаларнинг ёши, ақлий
даражасига мос равишда бериш; - ҳар бир сўзнинг болалар ҳиссиётини уйғотиш даражасида
бўлишига эришиш зарур. Л.Н.Толстой педагог фаолияти ва фазилатини қуйидагича
таъкидлайди: -“агар ўқитувчи фақат ишига ҳавас қўйган бўлса, у яхши ўқитувчи бўлади.
Агар ўқитувчи болага фақат отаси ва онаси каби ҳавас қўйган бўлса, у олдинги ўқитувчидан
яхшироқ бўлади. Борди-ю, иккала хислатни ҳам мужассамлаштирса, у ҳолда у мукаммал ва
маҳоратли ўқитувчи бўлади”. Демак, бугунги кунда таълим муассасасида фаолият
кўрсатаётган ўқитучилар шуғилланувчиларни руҳлантираоладиган, уларда мотиватция
уйғотадиган шахслар бўлишлари лозим.
Бироқ ўқув муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчи-мураббийлари
томонидан тарбиявий ва таълим масалаларини ҳал қилиш учун жуда кам вақт ажратилган.
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг кам самаралилиги масаласини ҳал қилишда
асосий муаммо, юқорида айтилгани каби, олиб бориладиган машғулотларига бўлган
эҳтиёжни шакллантириб, талабаларни уларга қизиқтира олишдан иборат. Бунинг учун
Do'stlaringiz bilan baham: |