ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР 647 ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ машқларни асосан ёш спортчилар ва новичоклар билан машғулот ўтказилганда, машғулот
тайёргарлик қисмида ва тренировканинг тайёргарлик даврида берилади.
2. Ўзи танлаб олинган спорт тури махсус машқлари - максимал тезликда ва мусобақа
машқларининг элементларига яқинлаштирилган машқлардан иборат бўлиш керак.
3. Бошқа спорт турларининг тез бажариладиган машқлари ҳам катта аҳамиятга эга.
Масалан: баскетбол - енгил атлетикачиларга, қисқа масофага югуриш футболчиларга,
волейбол - оғир атлетикачиларга. Қисқа масофага югуриш футбол тури кўпгина спорт
турлари учун катта аҳамиятга эга.
Тезкорликни ривожлантирадиган махсус машқларни уч гурухга ажратиш мумкин: а) циклик машқлар - катта частота билан такрор бажариладиган машқлар,
б) ациклик машқлар - максимал тезликда такрор бажариладиган,
в) аралаш машқлар.
Масалан: (циклик машқлар - таяниб жойда югуриш), велостанокда максимал тезликда
педалларни айлантириш, сакраб олдинга ҳаракатланиш; (ациклик машқларга зарбалар
(ударлар), санчишлар, тезланиш, сакрашлар, силтанишлар (взмахи); (аралаш машқларга) -
югуриб келиб сакрашлар, ирғитишлар, спорт ўйинларининг айрим харакатлари. Циклик
машқлар 10-15 сония ичида бажарилади ва такрор бажарилади.
Ациклик машқлари - то тезлиги пасайгунча бажариш керак.
Оддий реакцияни тарбиялашда қуйидаги методлар қўлланилади:
1. Кўпроқ қўлланиладиган методдан бири - бу такрорий метод. Масалан: стартдан
такрорий югуриш, ўқитувчининг сигнали бўйича ҳаракат йўналишини ўзгартириш; боксда -
шеригининг олдиндан маълум зарабасига ҳимоя ҳаракатлари. Бу метод айниқса
шуғулланишни эндигина бошлаганларга ижобий натижа беради.
2. Ёндошиш - (расчлененный метод)- бу методда реакция тезлигини
енгиллаштирилган шароитларда ва кейинги ҳаракатлар тезлигини айрим-айрим
такомиллаштирилади. Масалан: пастки стартдан югуриш вақти, бошланғич ҳаракатни
бажариш қийинчилик сабаби анча чўзилиб кетади. Чунки спринт қўлига анчагина тана
оғирлигини босади. Уни таянчдан тез олиш қийин. Бундай ҳолларда старт сигналида тезлик
реакциясини ошириш учун алоҳида ишланади.(масалан: юқори стартдан бирор буюмларга
таянган ҳолда чиқиш).
3.Сенсорный метод - (проф. С.Г.Геллершисин) - бу метод микро масофаларга югуриш
учун кетган вақтни сезиш ва шу асосда ҳаракат реакциясини тарбиялаш.
Бу машқ 3 босқичда ўтқазилади:
I.Шуғулланувчи сигналга максимал тезлик билан жавоб беришга интилиб ҳаракат
бажаради (Масалан: 5-метргача сафдан отилиб чиқиш). Ҳар қайси синовдан сўнг ўқитувчи
унга кўрсатган вақтини айтади.
II босқичда - ҳаракат олдиндагига ўхшаш максимал тезлик билан бажарилади. Бу ерда
ўқитувчи ўқувчидан масофани қанча вақтда ўтганлигини сўрайди. Шундан сўнг ҳақиқий
вақтини айтади.
III босқичда - энди ўқувчидан олдиндан келишилган вақтга югуриш талаб этилади.
Шундай қилиб ўқувчи реакция тезлигини бошқаришни ўрганади. а) Оддий реакция
тезкорлигини тарбиялаш.
Оддий реакция олдиндан маълум бўлган (тўсатдан пайдо бўладиган) сигналга
илгаридан маълум бўлган ҳаракат билан жавоб беришдир. б) Мураккаб реакцияни тарбиялаш
методикаси.
Биз бу ерда мураккаб реакциянинг икки ҳодисаси ҳақида:
1. Ҳаракатдаги объектга бўлган реакция
2. Реакцияни танлашда тўхталамиз.