ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
627
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
олинган воқеликни, болаларнинг ўйинларини тушунишга ўргатади. Ҳар бир синфда
синфдан ташқари ўқилган барча асарлардан айрим воқеаларни ўқувчиларга мос равишда
саҳналаштириш мумкин. Бу боладаги нутқни ривожлантиришга, луғат бойлигини оширишга
ёрдам беради. Шунингдек саҳналаштирилган асарни томоша қилган ўқувчиларнинг
диққат хусусиятлари фаоллашиб, хотираларида сақлаш қобилияти ўсади. Саҳналаштириш
ўқувчини ҳар томонлама йўналтиради, яъни актёрлик қобилиятини ривожлантиради,
сухандонлик, режиссёрлик каби касбларда илк тасаввурларни ўргата бошлайди. Асарни
саҳналаштириш даврида албатта ўқитувчи раҳбарлик қилади. Ўқувчилар ифодали ўқишлари
ўқувчиларда завқ-шавқ уйғотиб китобга, бадиий асарга ҳавас, уни ўқиб ўрганишга
интилиш уйғотади. Ҳар бир дарсда янги китоблар тавсия қилинади. Тавсия формалари
турлича бўлиб, улар фикр алмашув, китобни кўрсатиб, тўғридан – тўғри тавсия қилиш,
синфда кичик тематик ёки авторга тегишли кўргазма ташкил этиш, ўқувчиларни
қизиқтириш учун тавсия қилинадиган китобдан бирор парчани ўқиб бериш, расм
кўрсатиш, диапозитив ёки парчасини намойиш қилишдан иборат.
Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг асосий вазифаси ўқувчида бадиий китобларни
ўқишга ҳавас уйғотиш, ўқиган китоблари юзасидан кундалик юрита олишга
ўргатиш, болалар адабиётининг машҳур адиблари ҳаёти ва ижоди билан элементар
тарзда таништириш ҳисобланади.Болаларда эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафрат
уйғотиш, уларнинг боғланишли нутқини ўстириш, адабий-эстетик тафаккурини юксалтириш
синфдан ташқари ўқиш дарсларининг ҳам туб моҳиятини ташкил этади.
Синфдан ташқари ўқиш дарсларининг муҳим вазифаларидан бири мустақил
ўқиш малакаларини тарбиялаш ҳисобланади. Бунинг учун мустақил бажариш учун
топшириқлар бериш, қизиқарли машқ турларидан фойдаланиш, энг яхши иншоларни,
тақризларни, ёзувчи ҳақида тўпланган маълумотларни ўқитиш, „Тез айтиш",
„Топишмоқлар топиш", „Ифодали ўқиш", „Мақоллар айтиш мусобақаси", „Эртак
тўқиш", „Билимдонлар анжумани" каби кўрик-танловлар ташкил қилиш, муайян мавзулар
бўйича савол-жавоблар уюштириш, ўйин тарзидаги иш турларидан фойдаланиш зарур.
Ўқилган асарлар юзасидан суҳбатлар ўтказиш, „Китоб ҳафталиги" ташкил этиш, асарлар
кичик иншолар ёзишни машқ асосида қилиш яхши самара беради.
Ўқувчиларининг мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларини шакллантириш
ҳамда ривожлантиришда синфдан ташқари ўқишни ташкил этишда мустақил ишларнинг
аҳамияти жуда катта.Мустақил ишлар ўқувчининг умумий ривожланишига ва касбийга
бўлган маҳоратини ўстиришга хизмат қилиши керак. Шунингдек ўқувчиларнинг мустақил ва
ижодий ишларини ташкил қилиш тарбиявий, таълимий аҳамиятга ҳам эга бўлиши керак.
Тарбиявийлик аҳамияти шундаки ўқувчи ўз билимини ошириш ва мустаҳкамлаш учун
ўзини -ўзини тарбиялаб боради. Таълимий аҳамияти эса ўқувчи бўш вақтдан самарали
фойдаланган ҳолда мустақил билим олиш жараёнининг шаклланишига олиб
келади.Ўқувчиларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этиш ва бошқариш ўқув
жараёнининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади. Мустақил ва ижодий
ишларнинг турлари, шаклларини танлашда “оддийдан-мураккабга” ҳамда “умумийдан-
хусусийга”, “мавҳумдан-аниқликка” тамойилларига амал қилиш лозим. Мустақил ва ижодий
иш топшириқларини ишлаб чиқишда ҳар бир ўқувчининг шахсий имкониятлари,
тушунувчанлик, ўқув материалини ўзлаштириш даражаси инобатга олиниши, шахсга
йўналтирилган ўқитиш технологияларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.Машғулотларда
ўқувчиларнинг ижодий ишлашига аҳамият бериш керак. Ўқитувчи ўқувчи бажарадиган
мустақил ишларни ҳажмини аниқлаб, бажариш учун уларга ақлий меҳнат қилиш
йўлларини ўргатади ҳамда ишни бажариш жараёнида келиб чиқадиган камчиликлар ва
хатоликлар бўйича кўрсатмалар беради.
Синфдан ташқари ўқитиш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш- шуни назарда
Do'stlaringiz bilan baham: |