Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet691/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   687   688   689   690   691   692   693   694   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
624 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
такомиллаштириб бориши ва ҳакозалар зарур. Чунки 1 -4 синф ўқувчиларида кўргазмали-
образли фикрлаш ривожланган, шу боисдан ҳам дарс жараёнини компьютер
технологияларидан фойдаланиб ташкил қилиш жуда муҳим. Бунинг учун
сифатли кўргазмали материалларни мақсадли тарзда жуда кўп тайёрлаш ва ундан
фойдаланиш зарур, билимни қабул қилиш жараёнига янги кўринишларни тадбиқ қилиш, 
товушлар, слайдлар, анимациялар билан. Бошланғич мактабда турли дарсларда АКТдан 
фойдаланиш ўқитишнинг кўргазмали-тасвирли-тушунтириш услубидан фаолиятли
услубга ўтишга имконият яратади, бунда ўқувчи ўқув жараёнининг фаол 
иштирокчисига, субъектига айланади. Бу эса ўқувчида билимни англаган ҳолда 
ўзлаштиришга имкон яратади.
Шу боисдан ҳам замонавий таълим тизимида бошланғич синфларда 
компьютер технологияларини қўллаб дарс жараёнини ташкил қилиш жуда кўп новатор
педагоглар томонидан амалга оширилмоқда, бу жуда кўпчилик педагогларнинг ҳаётий иш 
нормасига айланиб бормоқда. АКТ – бу ўқитувчи қўлидаги жуда қувватли, кўп қиррали,
универсал инструментал восита ҳисобланади, буни эгаллаб олиши ва ўзининг предмети
бўйича дарсларда ундан мақсадли фойдаланиши зарур. Компьютер бошланғич мактаб
таълим технологиясига замонавий технологиялардан ҳисобланган лойихалаш
технологияси элементларини олиб киришга имконият яратди. Лойиҳаларни яратиш
бошланғич синф ўқувчисида билим олишга бўлган қизиқишларини, ижодий ва 
интеллектуал сифатларини шаклланишига, эстетик жиҳатдан тарбияланишига, мустақил 
ҳаракат қилишини ривожланишига олиб келади.
Мустақил фаолиятнинг ривожланиши – бу шундай жараёнки, мактабдаги
бутун ўқув даврида узликсиз давом этади. Бошланғия синфга қабул қилинган мактаб
боласида даставвал мустақил фаолият кўрсатишнинг куртаклари шаклланади, ундан
кейин эса билим олиш. Ўқувчининг мустақил фаолият олиб бориш сифатлари – ўқув
фаолиятининг субъекти сифатида амалий ёки ўқув масалаларни ўқитувчининг ёрдамисиз 
бажара олиш кўникмаларини ифодалайди.
Замонавий ўқитувчи келажак бунёдкори, янги педагогик технологиялар,
назариялар, 
концепцияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси
ва тарғиботчисидир.Замонавий ўқитувчи томонидан ўқув жараёнининг ташкил этилиши
жараёнида дарс мазмунидаги асосиймаълумотлар ва ўқув материали шундай тақдим
этилиши керакки, у ўқувчининг визуал идрок қилишқобилиятини осонлаштирсин. Зеро
ўқитувчи таълим ислоҳотининг бош ижрочисидир. Бунда ҳар бир ўқитувчини қисқа
вақт ичида жуда катта миқдордаги ахборот тўпламини ўзлаштириш, қайта ишлаш
ваамалда қўллай олишга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Уни ҳал қилишда ўқитувчига
ўқитишнинг анъанавий усуллари билан бирга замонавий ахборот технологиялари,
жумладан, компьютерлардан фойдаланиш ёрдам беради. Дарсда компьютердан
фойдаланиш ўқитиш жараёнини қизиқарли олиб бориш, ҳар бир ўқувчига индивидуал 
ёндашиш имконини беради. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантиришда
мактабдаги муҳит муҳим ўрин тутади. Айниқса, бошланғич синф хоналари
ўқувчиларда кўтаринки руҳ, қизиқиш ва интилиш туйғусини ҳосил қилувчи мухит
бўлиши керак. Ўқувчининг хар бир куни янгича ўтишига эътибор бериш лозим. Шунда 
ўқувчида ўз-ўзидан ижодкорлик, харакатчанлик ва имкониятларини намоён қилиш 
хусусиятлари пайдо бўлади. Шу сабабли биз бошланғич синф хоналарида ижодий
мухитнинг устувор бўлиши тарафдоримиз. Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий 
фикрлаш қобилиятлари кутилган даражада шакллантирилса, уларнинг кейинги фаолиятида
мазкур қобилиятни ривожлантириб бориш имкониятлари пайдо бўлади. Ижодий 
фикрлашга кўниккан ўқувчи шахсида кашфиётчилик, ихтирочилик ва ижодкорлик 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   687   688   689   690   691   692   693   694   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish