ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
615
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
КОНЧИ МУХАНДИСЛАРГА МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАЛАР ҲАҚИДА
Қушмуротов У.И. – ўқитувчи, НДКИ, Ўзбекистон
Аннотация: Ушбу мақолада техника олий
таълим муассасаларида олий
математиканинг бошқа фанлар билан алоқадорликда ўқитиш масаласи, электротехника,
геодезия, геомеханика, физика ва уларнинг математик мазмуни курсларини таҳлили
қаралган.
Tayanch so‘zlar:
олий
математика, ўқитиш самарадорлиги, фанлараро алоқа,
бўлғуси муҳандис
Аннотация:
В данной статье рассматривается преподавание математики в связи
с другими предметами в технических вузах, а также анализ курсов по электротехнике,
геодезии, геомеханике, физике и их математическому содержанию.
Ключевые
слова:
высшая
математика,
эффективность
обучения,
межпредметная связь,
будущий инженер
.
Abstract:
This article discusses the teaching of mathematics in connection with other
disciplines in technical universities, as well as the analysis of courses in electrical
engineering, geodesy, geomechanics, physics and their mathematical content.
Keywords:
higher
mathematics, learning efficiency, interdisciplinary connections,
future engineer.
Республикамизда ҳалқ фарованлигини яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг
ислоҳатлар олий
маълумотлик кадрлар сифатига, хусусан турли йўналишларда
тайёрланаётган мухандислар сифатига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу туфайли
республикамизнинг техника олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатларнинг
ўзига хос жиҳати ўқув юкламаларининг аксарият қисми талабаларнинг мустақил
ишларига ажратилиши,
умумтаълим фанларига, хусусан математика фанига
ажратилган ўқув юкламаларининг камайиши билан тафсивланади.
Натижада бўлажак муҳандисларнинг фундаментал маълумоти сифатига
қўйиладиган талабларнинг ортиши ҳамда математика, физика, чизма геометрия ва
бошқа умумтаълим фанларни ўрганишга ажратиладиган аудитория вақти қисқариши
орасида зиддиятлар пайдо бўлмоқда. Бу зиддиятларни бартараф этиш йўлларидан бири
фанлараро алоқаларни самарали амалга оширишга асосланган ўқитиш услубларини
ишлаб чиқишдан иборат эканлиги олимлар томонидан асосланган.
Техника олий таълим муассасаларида математиканинг бошқа
фанлар билан
алоқадорликда ўқитишга бағишланган илмий тадқиқотларда фанлараро алоқаларни
самарали амалга ошириш муаммоси жуда муҳим ҳисобланиши, чунки айнан ушбу
алоқалар ўқув жараёнининг барча таркибий элементларини (таълим мазмуни,
шакллари, усуллари ва воситаларини) бир бутунга бирлаштириши ва унинг
унумдорлиги ошишига кўмаклашиши таъкидланади [4,5].
Масалан И.В. Евграфова [4] техника олий таълим
муассасаларида фанлараро
алоқаларни амалга ошириш муаммосини қуйидаги масалаларга ечим топиш йўли билан
бартараф қилиш таклиф қилинади:
- мавзуларни истиқболли, йўлдош ва изчил баён қилишни аниқлаш мақсадида
курслар дастурларини таҳлил қилиш;
- курсларнинг асосий мавзуларини аниқлаш;
- талабаларнинг касбий жиҳатдан муҳим кўникмаларини аниқлаш ва уларнинг
шаклланиши учун фанлараро масалалар тизимини тузиш;