ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
613
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
рўйҳатига киритиш белгилаб қўйилди
2
. Демак, олий таълимни янги сифат босқичига
кўтариш масаласи, энг долзарб вазифа сифатида қаралмоқда.
Бундай улкан натижаларга эришиш албатта, таълим соҳасидаги халқаро
алоқаларни ривожлантириш, кадрлар алмашув дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалиётга табиқ этишни талаб этади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги кунда таълим
соҳасидаги муваффақиятлари билан юқори рейтингларни эгаллаб келаётган Европа
Иттифоқининг энг иқтисодий барқарор давлати бўлган Германия билан амалга
ошириш ҳар жиҳатдан фойдалидир.
Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги илм ва фан
йўналишидаги ҳамкорлик алоқаларида Германиянинг ўрни алоҳида ажралиб туради.
Ўзаро ҳамкорлик алоқаларини икки йўналишда яъни таълим ва илм-фан соҳаларида
изчил ривожланиб келаётганлигини кўришимиз мумкин.
Мамлакат ривожида, унинг давомли тараққиётида таълимнинг ва шу соҳада
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни беқиёсдир. Шу билан бирга, ҳозирги кунда
Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ўртасида
таълимнинг турли соҳаларига оид ҳамкорлик ишлари амалга оширилаётган бўлиб,
бунда ҳамкорликнинг университетлараро тури алоҳида ўринга эга
3
. Сўнги йилларда
Германия томонидан таълим соҳасидаги алоқаларни қўллаб қувватлаш мақсадида
кўплаб гранд лойиҳаларини ажратмоқда.
Жумладан, Германиядан олинган грант асосида Тошкент архитектура институти
«Қурилиш архитектураси» кафедраси ўқитувчиси В. Абдусаломов Германия халқаро
илмий жамғармасининг “ғолиби” деб топилди. Бу иқтидорли ёш тадқиқотчи жамғарма
йўлланмаси билан илмий ишларини давом эттириш учун Германиянинг Веймар
шаҳридаги Архитектура қурилиш университетига юборилди. Бундай алоқа
Германиянинг Штутгард шаҳридаги Архитектура-қурилиш университети билан ҳам
давом этмоқда. Профессор Х. Убайдуллаев бошчилигида йўлга қўйилаётган бу хайрли
иш ўзининг дастлабки самарасини бермоқда
4
.
Ўзбекистон таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг
касбий тайёргарлигини яхшилаш, малакасини ошириш, ўқитиш услубиятини
такомиллаштириш, турли илмий лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Германия
томони “Профессионал таълимни ривожлантиришга кўмаклашиш”лойиҳасини таклиф
этди ва битим имзоланди. Таълим тизимида анча тажрибага эга Германия билан ушбу
тизимни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик диққатга сазовордир. Германия
ҳукумати “Профессионал таълимни ривожлантиришига кўмаклашиш ”лойиҳаси
доирасида Ўзбекистондаги таълим тизимини такомиллаштириш учун 7,6 млн. евро
ажратди
5
. Бу албатта, ўзининг ижобий натижаларини бериб келмоқда.
Икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишида Ўзбекистон
Президенти Ш.М. Мирзиёевни 2019 йил 20 январда Берлинга ташрифи, муносабатлар
тарихида янги даврни очди
6
. Ташриф давомида ўтган чорак асрда эришилган
ютуқлар таҳлил этилиб, истиқболда ижтимоий – иқтисодий ва маданий - гуманитар
алоқаларни изчил ривожлантириш кераклиги таъкидланди. Икки томонлама
муносабатларда барча соҳалар каби таълим йўналишида ҳам ҳамкорликни
кенгайтиришнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ривожига Конрад Аденауэр, Фридрих Эберт
жамғармалари, Гёте номидаги институт
7
, Германия академик алмашинувлар
хизмати, Германия олий ўқув юртлари, университетлари ректорлари конференцияси,
«Ўзбекистон - Германия» дўстлик жамияти катта ҳисса қўшмоқдалар.
Аденауэр жамғармаси кўмагида Сант-Аугустин шаҳрида “Амир Темур ва унинг
жаҳон тарихида тутган ўрни” мавзуида илмий конференция, “Орол экологик
Do'stlaringiz bilan baham: |