ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
614
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
фожеасининг миллий ва халқаро аспектлари” симпозиумлари ўтказилди. Журналистлар
гуруҳи ва немис ижодий зиёлилари вакиллари ташаббуси билан Орол ҳақида ҳужжатли
фильм олинди. Қорақалпоғистондаги болалар касалхоналарига дори-дармонлар ва
тиббиёт ускуналари учун маблағ йиғиш ташкил қилинди, шунингдек, бу ҳудудда сув
тозалаш иншоотларини яратиш учун маблағ тўпланди.
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд университетларининг
Германиядаги Гумбольдт номидаги ҳамда Бамберг ва Гётгинген шаҳарларидаги
университетлар билан ҳамкорлиги самарали ривожланаётир.
2016 йил 28-30 март кунлари Германиянинг Фрайбург, Хайдельберг ва
Оффенберг шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилди
8
. Уч кун
давомида бўлиб ўтган тадбир дастурларидан ГФР таниқли олимларининг Ўзбекистон
тарихий мероси ва замонавий ривожланиши, Наврўз байрамининг ўзига хослигига оид
маърузалари ва тақдимотлари бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Хайдельберг
педагогика институти ректори Ханс-Варнер Хуанке, икки томонлама ҳамкорликда
илмий-маърифий йўналишлар ҳам жиддий ривожланиб борётганини таъкидлади.
Унингча, ўзи раҳбарлик қилаётган олий ўқув юрти ва Низомий номидаги Тошкент
давлат педагогик университети ўртасида академик алмашувларнинг жадаллашиб
бораётгани кузатилмоқда. Мазкур таълим муассасалари талабалар учун стипендия
ажратаётганидан ташқари, Ўзбекистонда “Германистика” йўналиши учун қўшма ўқув
дастурлари тайёрланиб, амалиётга самарали тадбиқ этилмоқда.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш ўринлики, таълим соҳасидаги алоқалар ўзининг
ижобий самараларини бермоқда. Бу ўз навбатида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш
учун пухта замин бўлиб хизмат қилади. Албатта, ушбу йўналишда амалга оширлаётган
ислоҳотлар, харакатлар стратегиясида қўйилган мақсадлар, концепцияда белгиланган
режалар, келажакда, таълим соҳасида ўзига ҳос “портлаш эффекти” бўлишига олиб
келиши, шубҳасиздир.
Адабиётлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони // Ўзбекистон Республикаси конун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий
таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш”
тўғрисидаги Фармони // Халқ сўзи. – 2019 . – 9 октябрь.
3. Universite Sciences Sociales Grenoble 2 Mendes France // Universite Pierre Mendes
France Sciences sociales et humaines 151, rue des Universites Boite postale 47 // 38040
Grenoble cedex 9 France; http: //www.umpf-grenoble.fr
4. Ҳамкорликнинг истиқболли йўллари // Халқ сўзи. – 2003. – 24 май.
5. Германия хукуматининг беғараз ёрдами // Халқ сўзи. – 2002. – 5 июль.
6. Ўзбекистон – Германия: янги мазмун касб этган ҳамкорликни мустаҳкамлаш
йўлида // Халқ сўзи. 2019. 20 январь.
7. Ўзбекистон – Германия: янги мазмун касб этган ҳамкорликни мустаҳкамлаш
йўлида // Халқ сўзи. 2019. 20 январь.
8. Германияда Ўзбекистон маданияти кунлари // Халқ сўзи. – 2016. – 30 март.
Do'stlaringiz bilan baham: |