ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
205
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг метакомпетентлиги
функционал компетентликдан фарқли равишда мустақил ҳаракатланиш ва ўзгарувчан меҳнат
шароитларига тезкор мослашиш, ўз билим ҳамда кўникмаларини амалиётга муваффақиятли
жорий этиш, инновацион-ижодий ёндашувлар асосида касбий ривожланиш траекториясини
янги ривожланиш йўналишлари ва стратегияларини белгилаш, шунингдек акмеологик
ривожланиш мотивациясини таъминлаш имконини беради.
Тадқиқотларимиз доирасида олиб борилган сўровлар натижасида олий таълим
муассасасининг раҳбар ва педагог кадрлари томонидан таҳлилий-ижодий фикрлаш, муаммо
ечимига қаратилган оптимал қарорлар қабул қилиш, вақт менежменти, ахборотларни
интерпретациялаш ва соҳага йўналтириш, лойиҳаларни бошқариш, тармоқлараро
коммуникация, тадбиркорлик, мослашувчанлик каби компетенцияларга устуворлик
берилганлиги, шу билан бирга, уларнинг аксарияти (57,4%) иш стажидан қатъий назар, ўз
касбий билим ва кўникмаларини инновацион талабларга мувофиқ доимий янгилаб боришга
эҳтиёж сезиши аниқланди.
Маълумки, замонавий фан тараққиётида касбий компетентликни ривожлантиришнинг
истиқбол йўналишларини белгилашда форсайт методологияси самарали механизмлардан
ҳисобланади.
Форсайт методологияси - ижтимоий-иқтисодий самарадорликни таъминлашга хизмат
қилувчи тадқиқотлар ва янги технологияларнинг стратегик йўналишларини аниқлаш
мақсадида фан, технологиялар, иқтисодиёт ва жамиятнинг узоқ истиқболли йўналишларини
тизимли равишда баҳолашдир.
“Сколково” Москва бошқарув мактаби томонидан олиб борилган «Форсайт
компетенциялар 2030» илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида технологик ривожланишларнинг
бошқарув моделларини ўзгартиришга нисбатан таъсири, давлатнинг замонавий билимларга
эга бўлган мутахассисларга бўлган ижтимоий буюртмасининг ривожланиши, меҳнат
бозоридаги малакали мутахассисларга бўлган рақобатнинг ортиши ҳамда олий таълимнинг
халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги заруратлар кадрлар касбий
компетентлигини рвожлантириш мазмуни ва форматларини инновацион ёндашувлар асосида
ўзгартириш зарруатини келтириб чиқарганлиги хулосаланади.
Мазкур лойиҳа доирасида айнан таълим менежменти соҳасидаги замонавий касбий
кўникмалар
сифатида
тармоқаларкоммуникация,
сунъий
интелект,
креативлик,
мультимедиалилик, аналитик фикрлаш каби муҳим метакомпетенциялар кластери
келтирилади. Тадқиқотчи Т.Базаров эса, кадрлар менежменти йўналишидаги илмий
изланишларида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида мутахассисларнинг замонавий
касбий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган институционал
механзмларни такомиллаштириш хусусида тўхталиб ўтиб, бу борада таълим соҳаларига
ихтисослаштирилган компетенциялар тизимини шакллантириш; касбий мулоқот тизимини
(семинарлар, маҳорат дарслари, конференциялар ва бошқ.) ривожлантириш; малака ошириш
ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг инновацион шакллари, ёндашувлари
касбий компетентликни ривожлантиришдаги муҳим омиллар эканлигини таъкидлайди.
Шунингдек, тадқиқотчи, замонавий ҳамжамият учун муҳим бўлган инновационлик,
мулоқотчанлик, лидерлик каби метакомпетенциялар кластерига асосланган моделни таклиф
этади.
Демак, таянч касбий компетентлик бўлажак мутахассиснинг касбий шаклланиш
жараёнлари учун муҳим омил сифатида қараладиган бўлса, раҳбарнинг инновацион
бошқарув стратегияларини тўғри белгилай олиши ва амалга ошириши, креатив ва лидерлик
қобилиятларини ривожлантириши ва ўз-ўзини касбий ривожлантиришида метакомпетентлик
муҳим омил сифатида баҳоланди.
Адабиётлар рўйхати:
Do'stlaringiz bilan baham: |