ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
204
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
SHunday qilib, tinglovchilar interaktiv texnologiyalar yordamida rahbar va mutaxassislar
real professional faoliyatiga mansub bo’lgan sotsial - psixologi va tipik boshqaruv muammolari
yechimlarini topishga jalb qiladilar. Malaka oshirish va kadrlarni qayta tayyorlash kurslari
qatnashchilari, turli boshqaruv va intelektual qurollarni (menedjer, metodist yoki aktiv tomoshabin
va x.k) o’ynab, ularni o’zlashtiradi. Bu qatnashchilar turli vaziyatlarda ularning hati - harakatini
xaqqoniy va maqsadga muvofiqligi bilan tanishadilar.
O’yin, trening yoki vaziyat analizi paytida berilgan rollarga muvofiq boshqaruv qarorlari
qabul qilinadi. Turli rollar maqsadlari bir biriga to’g’ri kelmasligi, o’yin qatnashchilari ko’pincha
konflikt vaziyatda qaror qabul qilishga majbur bo’ladilar va natijada konfliktni o’rganadilar.
O’yin mashg’ulotlari tenglovchilarni komanda a’zolari o’rtasida yuzaga keladigan holatlarga
va ularning emotsional reaktsiyasiga nisbatan sezgirligani oshiradi. O’yin orqali o’qitish jarayonida
tinglovchilarda o’zini anglash va boshqalarga yoqish extiyojni rivojlanadi.
БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИ ВА МЕТАКОМПЕТЕНЦИЯЛАР
Мирсолиева М.Т. –п.ф.д., ТДПУ, Ўзбекистон.
Халқаро тажрибалар таҳлилидан маълумки, мамлакатнинг Глобал инновацион
индекс рейтингидаги ўрни фан, ихтирочилик ва технологиялар трансферини
ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, инсон капитали ва кадрлар салоҳиятини
ривожлантириш билан узвий боғлиқдир. Шу нуқтаи-назардан, бугунги кунда миллий ва
халқаро майдонда олий таълимни халқаролаштириш, глобаллашуви асосида таълим
сифатини ошириш, кадрлар компетентлигини ривожлантириш ва бошқаришнинг
замонавий экотизимларини яратиш, уларда меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденцияларга
тезкор мослашиш имконини берувчи метакомпетенциялар (soft skills)ни қарор топтириш
олий таълим тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида
қаралмоқда.
Олий таълим муассасаси раҳбар кадрларининг касбий компетентлиги – таълимий,
бошқарув ва тадқиқотчилик соҳасида самарали фаолият олиб бориши учун зарур бўладиган
билим, кўникма ва малакаларга, шахсий-ижтимоий аҳамиятли сифатларга эга бўлиш, аниқ ва
ностандарт вазиятларда мустақил тўғри қарор қабул қила олиш, ўзини ўзи бошқариш ва ҳар
бир ҳатти-ҳаракати учун масъулиятни ҳис этиш билан боғлиқ тайёргарлик даражасидир.
Раҳбар кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш эса индивидуал
эҳтиёжлар ва малака талаблари асосида касбий маҳорат даражаси ва сифатини оширишга
қаратилган замонавий ёндашувлар, инновацион технологиялар, соҳага оид янги билим,
кўникма ва компетенцияларни ўзлаштириш асосидаги интеграциялашган жараён сифатида
қаралади.
Касбий компетентликни ривожлантириш мазмунини белгилашда тизимлилик,
умумийликдан хусусийликка тамойилига асосланиш, яъни корпоратив-таянч, профил
компетенциялар
тизимини
индивидуал-психологик
ёндашувга
асосланган
метакомпетенциялар билан уйғунлаштиришга бугун алоҳида эҳтиёж туғилмоқда.
Метакомпетентлик - касбий билим ва вазифаларни тушуниш, муносабат ва
билимларни боғлай олиш, бунда инструментал ва шахсий компонентлариаро муносабатлар,
ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фаолиятни режалаштириш, мослашувчанлик ва янги
ғояларни яратиш, билимларни амалиётда қўллай олиш, тадқиқотчилик, етакчи (лидер)лик,
мустақил таълим, лойиҳалар ярата олиш ва уларни бошқариш, ташаббус ва тадбиркорлик
қобилиятлари. Шу билан бирга, метакомпетенциялар касбий, ижтимоий ва когнитив
компетенциялар интеграцияси асосида шаклланган шахснинг мустақил ўзини ўзи касбий
ривожлантириш жараёни самарадорлигини таъминловчи шахсий сифатлар, мотив ва
қадриятлар, қобилиятлар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |