Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
49 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
имплицитлик одатда кўпроқ илмий техникага оид атамаларни бошқа тилларга ўгиришда 
кўзга ташланади ва улар эксплицит усулда таржима қилинади. Масалан: Француз тилида 
“Сlear hotline” - ядро қуролининг бошқарув пулти маъносини; Инглиз тилида “Тhe keypads 
have a group of zone and system status lights” - тизимнинг ҳолатини кўрсатувчи электр 
лампалари маъносини англатади. 
Шундай қилиб тилга когнитив ёндашув муайян маданий муҳитдаги, кишилар 
томонидан тўпланган лисоний тушунчаларни оламни идрок этилишида шаклланган 
концептуал тизимларни концепциялаш ва категорияларга ажратишга ёрдам беради. 
Концептнинг 
вербаллашуви 
жараёнида 
алоҳида 
лисоний 
воситаларнинг 
қўлланилишининг ўзига хос хусусияти лингвомаданиятшунослик, психолингвистика
жамиятшунослик, тарих маданиятшунослик фанлари томонидан тўпланган илмий 
фактлардан фойдаланишни таққоза қилади. Чунки когнитив билимлар кўпинча имплицит 
равишда экстралингвистик факторлар орқали ҳам ифодаланади.
Масалан: Французча “Le poisson d’avrile” - биринчи апрель -ҳазиллашиб алдаш куни 
маъносини англатади. 
Лингвомаданиятшунослик аспектида лисоний бирликларнинг миллий маданий 
семантикаси шу тилда гапирувчи халқнинг бой имплицит ахборот манбайи ҳисобланади. 
Тадқиқотларда такидланишича бундай лисоний бирликлар муайян бир тилда гапирувчи 
кишиларнинг бой ҳаётий тажрибасини, кузатишларини, тарихини, маданиятини яшаш 
жойининг географиясига оид имплицит билимларни ўзида акс эттиради. 
Шундай қилиб лисоний бирликларнинг когнитив таҳлили нафақат у ёки бу ҳодисани, 
предметни номлаш жараёнини, балки уларга билдирилган муносабатни, лисоний бирлик 
ифодалаётган яширин (имплицит) ахборотнинг моҳияти ва мазмунини очиб беради. 
Когнитив таҳлил шунингдек оламнинг алоҳида фрагментларини тасаввур қилишга, уларни 
миллий нуқтаи назардан тадқиқ қилишга ҳам кенг имкониятлар очади. 
Тилдаги имплицитлик муаммосини ва унинг бадиий матнни тушунишдаги ролини 
тадқиқ қилиш ҳозирги замон прагмалингвистикаси, когнитив тилшунослиги билан 
шуғулланаётган тадқиқотчилар учун энг мураккаб ва қизиқарли масалалардан биридир. 
Ўзида имплицит ахборотни мужассам қилган, муаллиф томонидан вербал ифодаланмаган
қитобхон ёки тингловчининг ўзи англаб етишни кўзда тутадиган бундай яширин маънолар 
бадиий асарнинг эмоционал, прагматик таъсирини, муаллифнинг бадиий маҳоратини 
белгилаши бугунги кунда сир эмас. Бадиий матнда имплицит ифодаланган фикр, унинг 
ифодаланиш турлари ва воситалари бир асрдан бери нафақат тилшуносларни, балки 
адабиётшуносларни, файласуфларни, руҳшунос олимларни ҳам қизиқтириб келмоқда. Бу 
борада илгари сурилган ғоялар, концепциялар, йўналишлар шунчалик кўп бўлишига 
қарамасдан ҳанузгача имплицит ахборотнинг моҳияти, унинг тингловчининг (ўқувчининг) 
реакциясига боғлиқлиги, имплицит ахборотни тушуниш механизми борасида хилма-хил 
баҳслар давом этиб келаяпти. Бу борада лингвистик, психологик, психолингвистик, когнитив 
ва прагматик нуқтаи назардан амалга оширилган назарий ва экспериментал тадқиқотларнинг 
ўзиёқ тил ва нутқдаги имплицитлик муаммоси кўп аспектли ва кўп қиррали эканлигидан 
далолат беради. 
Бу муаммо имплицитлик асосида лингвистик ёки нолингвистик омиллар ётишига кўра 
ҳам турлича талқин қилинади ва бу тушунчани тилнинг қайси қатламида тадқиқ қилиш 
лозим деган саволни кўндаланг қилади. Имплицитликнинг айнан мана шу жиҳатлари рус 
олимлари Н.С.Власова, С.Е.Никитин, B.JI.Медынской, Г.Г.Инфантова, Т.А.Колосова, 
И.Р.Гальперин, 
В.А.Кухаренко, 
Т.И.Сильман, 
А.В.Бондарко, 
Е.Г.Борисоваларнинг 
тадқиқотларида атрофлича ўрганилган. 
А.С.Пешкованинг фикрича бадиий матндаги имплицит ифодаланадиган фикр камида 
учта когнитив ахборот ва прагматик мазмунидан ташкил топади: бу биринчидан матндаги 
лисоний воситалар орқали ифодаланган ахборот; иккинчидан китобхонга аввалдан маълум 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish