Nizomiy nomidagi toshkent davlat pedagogika universiteti zamonaviy uzluksiz ta


ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР



Download 8,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/759
Sana25.02.2022
Hajmi8,89 Mb.
#289267
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   759
Bog'liq
2584-Текст статьи-6976-1-10-20200711

 ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
 
46 
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ 
бориш, масаланинг ечилганлигини, тугалланганлигини баҳолаш) узлуксиз тарзда кетма-кет 
кечадиган жараёндир. Бошланғич синфларда компьютерли ўқитиш – предметлар муҳитини 
элементларини ўзгартирувчи ва бойитувчи сифатида қаралади.
Бошланғич синф ўқувчиларида айнан бундай ёшда боланинг ақлий қобилиятларини 
жадал ривожланиш жараёни кечади, унинг интеллектуал салоҳиятини ривожланиши учун 
фундамент 
яратилади. 
Ўқув 
жараёнида 
педагогик, 
инновацион 
ва 
ахборот 
технологияларидан фойдаланиш бошланғич таълимнинг долзарб масалаларини самарали 
ечиш учун имконият яратади, жумладан: ўқув жараёнини қизиқарли ва маҳсулдор қилиш 
ҳисобига ўқувчида материални англаб олиш мотивацияси ортади; мустақил ишлаш ва ўзини-
ўзи назорат қилиш кўникмаси ривожланади; дарснинг самарадорлигини ва ҳар бир 
ўқувчининг ўзлаштиришини таъминлайди; ҳар бир ўқувчининг фикрлашини, билиш 
ҳиссиётини, мақсад сари интилишларини, маънавий тасаввурларини ривожлантириш 
ҳисобига умумий фаол ривожланишга эришилади; синфдаги барча болаларнинг фаол 
ишлаши таъминланади.
Инновацион ва ахборот технологияларини таълим жараёнига тадбиқ қилишни 
замонавий ахборот дунёсини ривожланишидаги мантиқий ва зарурий қадам деб характерлаш 
мумкин. Компьютерларнинг ўқув жараёнига жадал кириб келиши педагоглар ҳаётида мисли 
кўрилмаган даражада ўқитишнинг янги турларини, шаклларини келтириб чиқарди. 
Бошланғич таълимда ахборот технологияларидан фойдаланиш компетенцияси иккита асосий 
масалани ечиш билан боғлиқ: болаларни янги техникавий воситалардан фойдаланишга 
ўргатиш ва ўқувчиларнинг ўқиш ва ўқишдан ташқари фаолиятида янги имкониятларини 
очиш ва такомиллаштириш мақсадида компьютер технологияларидан фойдаланиш.
Замонавий педагог компьютердан фойдаланишни билиши, компьютер ёрдамида 
ўқитиш воситаларидан фойдалана олиш ва уни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш кўникмаларига 
эга бўлиши, ўз билимини компьютерли ўқитиш бўйича доимо такомиллаштириб бориши ва 
ҳакозалар зарур. Чунки 1 -4 синф ўқувчиларида кўргазмали-образли фикрлаш ривожланган, 
шу боисдан ҳам дарс жараёнини компьютер технологияларидан фойдаланиб ташкил қилиш 
жуда муҳим. Бунинг учун сифатли кўргазмали материалларни мақсадли тарзда жуда кўп 
тайёрлаш ва ундан фойдаланиш зарур, билимни қабул қилиш жараёнига янги кўринишларни 
тадбиқ қилиш, товушлар, слайдлар, анимациялар билан. Бошланғич мактабда турли 
дарсларда АКТдан фойдаланиш ўқитишнинг кўргазмали-тасвирли-тушунтириш услубидан 
фаолиятли услубга ўтишга имконият яратади, бунда ўқувчи ўқув жараёнининг фаол 
иштирокчисига, субъектига айланади. Бу эса ўқувчида билимни англаган ҳолда 
ўзлаштиришга имкон яратади.
Шу боисдан ҳам замонавий таълим тизимида бошланғич синфларда компьютер 
технологияларини қўллаб дарс жараёнини ташкил қилиш жуда кўп новатор педагоглар 
томонидан амалга оширилмоқда, бу жуда кўпчилик педагогларнинг ҳаётий иш нормасига 
айланиб бормоқда. АКТ – бу ўқитувчи қўлидаги жуда қувватли, кўп қиррали, универсал 
инструментал восита ҳисобланади, буни эгаллаб олиши ва ўзининг предмети бўйича 
дарсларда ундан мақсадли фойдаланиши зарур. Компьютер бошланғич мактаб таълим 
технологиясига замонавий технологиялардан ҳисобланган лойихалаш технологияси 
элементларини олиб киришга имконият яратди. Лойиҳаларни яратиш бошланғич синф 
ўқувчисида билим олишга бўлган қизиқишларини, ижодий ва интеллектуал сифатларини 
шаклланишига, эстетик жиҳатдан тарбияланишига, мустақил ҳаракат қилишини 
ривожланишига олиб келади.
Мустақил фаолиятнинг ривожланиши – бу шундай жараёнки, мактабдаги бутун ўқув 
даврида узликсиз давом этади. Бошланғия синфга қабул қилинган мактаб боласида даставвал 
мустақил фаолият кўрсатишнинг куртаклари шаклланади, ундан кейин эса билим олиш. 
Ўқувчининг мустақил фаолият олиб бориш сифатлари – ўқув фаолиятининг субъекти 



Download 8,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   759




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish