ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
646
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
Бу тезкорликнинг элементлар шакллари нисбатан бир-бири билан боғлиқ эмас.
Айниқса тезлик реакцияси вақти айрим ҳаракатлар тезлиги ёки ҳаракат
частотаси билан
яхши коррекция бермайди.
Амалиётда тезкорликнинг бу шаклларини мажмуа ҳолда учратамиз. Масалан:
югуришнинг натижаси:
Стартдаги реакциянинг вақтига,
Айрим ҳаракатлар тезлигига (депсиниш, сонни олдинга олиб чиқиш),
Қадамлар темпига боғлиқ.
Максимал тезлик билан бажариладиган кўпгина ҳаракатларда 2 фазани учратамиз:
I - тезликни ошиш фазаси (фаза разгона)
II - тезликка нисбатан турғунлашиш фазаси.
Биринчи фаза - старт тезланиши ва иккинчи фаза - масофа тезлиги билан
характерланади.
Реакциянинг латент вақти бешта таркибий қисмдан иборат:
1.Рецепторда қўзғалишнинг пайдо бўлиши.
2.Қўзғалишнинг марказий асаб тизимига узатилиши.
3.Қўзғалишнинг асаб йўллари бўйича ўтиши ва эффектор сигнал ҳосил бўлиши.
4.Сигналнинг марказий асаб тизимидан мушакга ўтказилиши.
5.Мушак қўзғалиши ва унда механик фаоллик пайдо бўлиши.
Фазани бажарилиши учун энг кўп вақт сарфланади.
Жисмоний тезланишда бажариладиган ҳаракатлар физиологик характеристикасига
кўра секинроқ ҳаракатлардан фарқ қиладилар. Булар орасидаги энг муҳим фарқ
шундан
иборатки, ҳаракатларни максимал тезликда бажариш давомида сенсор боғланишларни ҳосил
бўлиши қийинлашади: рефлектор ёки импульсларни ташиб улгуролмайди. Тезлик жуда
катта бўлганида ҳаракатларни етарлича аниқлик билан бажариш қийинлиги мана шу билан
боғлиқдир. Илмий текширишлар (Генри, Трофтон, 1951) Натижасида аниқланганки,
старт
тезлиги билан масофа тезлиги ўртасида алоқа йўқ.
Масалан: Стартчи стартдан тез чиқишга қодир, лекин масофа тезлиги паст бўлиши
мумкин. Максимал тезлик билан бажариладиган ҳаракатлардаги 2 фаза спорт амалиётида
катта аҳамиятга эга. Шундай спорт турлари борки, у ерда старт тезланиши катта аҳамиятга
эга. Масалан: баскетбол, теннис, бокс, кураш. Иккинчи спорт турларида масофа тезлигининг
роли катта. Масалан: спринт югуришлар, велоспорт, сузиш ва х.к.
Юқоридаги тезкорлик қобилиятининг иккинчи фазаси бир хил бўлмагани учун
унинг воситалари ва тарбиялаш методикалари ҳам ҳар хил бўлади.
Ҳаракат тезлигини тарбиялаш вазифаси - бу
организмнинг функционал
имкониятларини ҳар томонлама оширишдир.
Тезкорликни тарбиялаш учун биринчи навбатда уч гурух машқлар қўлланилади:
Тез бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар
(У. Р. М.)
2) Ўзи танлаб олган спорт турининг махсус машқлари,
3)Бошқа спорт турларининг машқлари.
Спортчилар бу машқларни бажарибгина қолмасдан, уларни малака шаклига олиб
келишлари керак, яъни бу машқларни бажарганда ирода кучланиши машқни тўғри
бажаришга эмас, балки уни максимал тезлигида бажаришга қаратилган бўлиши керак.
1. Тез бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар (УРМ) қуйидаги
харакатлардан иборат: силтанишлар (размахивание), айланишлар (вращения), бурилишлар
(повороты) ва бошқа тез бажарилувчи ҳаракатлар. Умумий тезликни ошириш учун (спорт
ўйинларидан футбол,
волейбол, баскетбол ва бошқа турлар катта аҳамиятга эга). Лекин бу
спорт ўйинларини кичирайтирилган майдонларда ўйнаш ижобий натижа беради. Бу