ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
243
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
бўлаётган ўзгаришлардан доимо хабардор бўлиш каби фазилатларига эга бўлиши лозим.
Дефектологларнинг касбий талабларидан бири бу ногирон болаларни ижтимоий хаётга
мослаштириш хисобланади. Ногирон болаларни ижтимоий хаётга мослаштиришда уларнинг
нутқини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Нутқ –кишилараро алоқа қуроли, барча соҳаларнинг қудратли муомила воситасидир.
Нутқий алоқани эгаллаш қобилияти инсон учун муҳим бўлган ижтимоий алоқаларни
ўзлаштириш, атроф дунё ҳақидаги тасаввурларни ҳосил қилишга имкон беради.
Маълумки, инсоннинг нутқий негизини луғат заҳираси ташкил этади, унда
учрайдиган камчиликлар эса ижтимоий адаптация жараёнини мураккаблаштиради. Ногирон
болаларнинг нутқий камчиликлари атрофидаги инсонларнинг нутқини тушуниш, ўз
фикрларини аниқ тушунтириб бериш имкониятларини чегаралайди. Луғат заҳирасининг
камбағаллиги, дифференциаллашмаганлиги сўзларни меъёрда қўлланилишини бузилишига
олиб келади, бу эса болаларни атроф-оламни мустақил равишда англаб тушуниш
имкониятларини кескин чегаралайди. Бола томонидан тўпланган тасаввур, тушунча,
билимлар унинг нутқини ривожланишида муҳим омил саналади. Бола мулоқотга киришиш
талабини ҳис этганда, атроф-олам хақида етарлича билим заҳирасига эга бўлгандагина
гапиришни бошлайди[1].
Биз махсус муассасалардаги ногирон болаларнинг луғатининг холати, мулоқот
қилиш жараёнларининг ривожланиши, болаларнинг ижтимоий мослашуви бўйича махсус
муассасаларда олиб борилаётган коррекцион-ривожлантирувчи ишлар, дефектологлар дуч
келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳридаги МТМ дефектологларида
анкета-сўровномаларини ўтказдик. Саволларга дефектологлар ўзлари таълим берадиган
мактабгача таълим муассаси ногирон болаларининг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган
холда жавоблар беришди. Анкета саволномамизда 21 нафар дефектолог, яъни 15 нафар
“Махсус мактабгача муассаса” дефектологи (71%), 5 нафар (24%) “Мактабгача таълим
муассаса дефектологи” хамда 1 нафар (5%) “Оилавий поликлиника” дефектологи қатнашди.
Дефектологларнинг иш тажрибалари қанчалик юқори эканлигини ўрганиш мақсадида
биз анкета-саволномамизда уларнинг иш стажларини сўраган эдик, анкета-саволномамизда
қатнашган дефектологларнинг 38% “5 йилгача”, 19% “5-10 йилгача”, 43% “10 йилдан юқори”
бўлган иш стажига эга эканлар. Бундан кўриниб турибдики саволномамизда қатнашган
дефектологларнинг кўп қисми кўп йиллик иш тажрибасига эга экан.
Мактабгача таълим муассасасига илк мротаба келган болаларнинг луғати қай
даражада бўлади? Деган саволимизга 62% “Жуда паст”, 24% “Паст” хамда 14% “Ўрта”
даражада деб жавоб беришди. Берилган жавоблардан шуни билишимиз мумкинки болалар
илк маротаба мактабгача таълим муассасасига келганларида луғат заҳиралари камбағал
бўлар экан.
“Нима деб ўйлайсиз болалар луғат бойлигини оширишда, мулоқот қилиш
кўникмаларини ривожлантиришда нималар тўсқинлик қилади?” деган саволимизга 47%
дефектолог “Ота-оналарнинг фарзандига эътиборсизлиги” яъни ота-оналар болаларининг
луғатини бойитиш бўйича коррекцион ишлар олиб бормаслиги, машғулотларда берилган
топшириқларни уйларида болалари билан биргаликда такрорламасликларини, бу эса
болаларнинг луғат заҳирасини ривожланишини бир мунча орқада қолишига, бунинг
оқибатида эса мулоқот қилиш кўникмаларини ривожланишини секинлашишига олиб
келишини айтиб ўтдилар. 24% дефектолог “Психик жараёнларининг ривожланмаганлиги”
билан боғладилар. Билиш жараёнларининг ривожланмаганлиги оқибатида болаларнинг
хотирасининг сустлиги, диққатини тарқоқлиги, тафаккур операцияларининг яхши
шаклланмаганлиги эътироф этдилар. Яна 24% дефектолог “Бош миянинг органик
жароҳатланиши” оқибатида луғат заҳирасини, мулоқот кўникмаларини ривожлантириш
мушкуллигини этиб ўтдилар. 5% дефектолог эса ушбу саволимизга жавоб бермади.
Do'stlaringiz bilan baham: |