ЗАМОНАВИЙ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ: ИННОВАЦИЯ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
242
ХАЛҚАРО МИҚЁСИДАГИ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ
8. Hindman & Wasik, 2008, Head Start teacher’s beliefs about language and literacy
instruction. Early childhood Research Quarterly, 23, 479-492.
9.
Annemarie H. Hindman, Barbara A. Wasik, Head Start teachers’ beliefs about language
and literacy instruction, Early Childhood Research Quarterly, Volume 23, Issue 4, 2008, Pages 479-
492, ISSN 0885-2006,
https://doi.org/10.1016/j.ecresq.2008.06.002.
10.
(Espinosa, Linda M. (2002)High-Quality Preschool: Why We Need It and What
It Looks Like. NIEER Preschool Policy Matters, Issue 1).
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ
ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИДА ДЕФЕКТОЛОГНИНГ ЎРНИ
Муминова Л.Р. – п.ф.д., проф, РБИММ, Мусаева Н.С. – PhD, в/б доцент,
ТДПУ,Ўзбекистон.
Аннотация: Интелектида нуқсони бўлган болаларнинг кўпчилик қисмида нутқ
камчиликлари учрайди, бу ўз навбатида уларни луғат заҳирасини ўсишига салбий таъсир
кўрсатади. Ушбу муммоларни қандай йўллар орқали бартараф этиш мумкинлигини билиш
масадида дефектологларда сўровнома ўтказилди, ҳамда сўровномадан олинган маълумотлар
асосида хулоса чиқарилди.
Калит сўзлар: интеллект, нуқсон, педагог, нутқ, луғат, бола, дефектолог, сўровнома,
педагогик технология
Аннотация: У большинства детей с нарушениями интеллекта есть дефекты речи,
что, в свою очередь, негативно сказывается на росте их словарного запаса. Чтобы выяснить,
как решить эти проблемы, был проведен опрос среди логопедов, и на основании данных
опроса был сделан вывод.
Ключевые слова: интеллект, дефект, педагог, речь, словарь, ребенок, дефектолог,
опросник, педагогическая технология.
Annatation: Most children with intellectual disabilities have speech defects, which in turn
negatively affects their vocabulary growth. Defectologists were interviewed to find out how these
problems could be addressed, and conclusions were drawn from the survey.
Keywords: intellect, defect, pedagogue, speech, dictionary, child, defectologist,
questionnaire, pedagogical technology.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мустақил
давлат сифатида шаклланиши, жамият ҳаётининг барча соҳаларида тубдан ислоҳатлар
ўтказилиши таълим-тарбия тизимини янгиланишига олиб келди. Мустақиллик йилларида
Ўзбекистон Республикасида демократик, инсонпарвар ва ҳуқуқий жамиятни барпо этиш,
жамиятда соғлом муҳитни қарор тотириш, фуқароларни маънавиятини шаклантириш ва
такомиллаштириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди [2].
Мустақил Ўзбекистонмизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилишнинг янги Давлат
таълим стандартлари асосида таълим ва тарбия жараёнини ташкил этишга қаратилган айни
дамда дефектолог фаолиятига, унинг маҳоратига алоҳида эътибор берилмоқда.
Педагог-дефектологлар меҳнат фаолиятини махсус таълим муассасаларида,
психологик-тиббий-ижтимоий,
реабилитацион,
консультатив-ташхисий
марказларда,
психологик-тиббий-педагогик консультацияларда, логопедик пунктларида, шунингдек
умумий таълим муассасаларида, меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатларда олиб
борадилар ҳамда ҳар хил тоифадаги ногирон болаларни коррекцион-педагогик ишини ўз
ичига олувчи таълим-тарбияни амалга оширадилар.
Ҳозирги замон дефектологлари ўз касбига садоқатли, ўз касбини севадиган,
инсоннийлик туйғулари билан бирга меҳр-оқибатли, давлат ва жамият ҳаётида содир
Do'stlaringiz bilan baham: |