Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


баъзи махсус ҳаракат усуллари намоён бўлади



Download 2,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/91
Sana23.02.2022
Hajmi2,46 Mb.
#171319
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91
Bog'liq
3,2 МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

баъзи махсус ҳаракат усуллари намоён бўлади. Булар устига ва ёнига қўйиш, 
буюм шаклини текшириш, буюм қўлда тортиш, битталаб қўшиб санаш ва 
битталаб ажратиб санаш кабилардан иборат. 
Бу усулларни болалар кўрсатиш, тушунтириш, машқларни бажариш 
жараёнида эгаллаб оладилар ва кейинчалик улардан текширишда, исботлашда, 
тушунтириш ва саволларга жавобларда, ўйинлар ва фаолиятнинг бошқа 
турларида фойдаланадилар. 
Назорат саволлари: 
1. 
Математик тасаввурларни шакллантириш ишини ташкил қилишда болалар 
муассасаси мудираси ва катта тарбиячининг роли қандай?
2. 
Тарбиячилар билим даражасини ва маҳоратини ошириш шаклларини 
таърифланг.
8-маъруза: Мактабгача ёшдаги болаларнинг математик тафаккурини 
ривожлатиришда ахборот технологияларидан фойдаланиш 
Режа 
8.1. Мактабгача таълим муассасаларда замонавий компьютерли таълимий 
ўйинлар технологияси. 
8.2.Мактабгача 
таълим муассасаларда компьютерли таълимий ва 
ривожлантирувчи ўйинлар ўтказиш услубиёти.
Таянч тушунчалар: моделлаштириш, лойиҳалаштириш, воситали
гностик, имитацион ўйинлар. 
 
8.1.Мактабгача таълим муассасаларда замонавий компьютерли таълимий 
ўйинлар технологияси 
Ихтиёрий таълим муасссасида ўқитиш жараёнини бошқариш, умуман 
педагогик жараёнга ва тингловчиларнинг билимларини ташкил этишга таъсир 
жараёни ҳисобланади. Уни муваффақиятли амалга ошириш учун, педагогик 
тизимларда оптимал бошқаришни таъминлайдиган моделлар ишлаб чиқилмоқда. 
Бундай моделлар қаторига махсус ўқитиш технологияларининг услуб 
(услубиёт)ларини киритиш мумкин. В.П. Беспалько педагогик технологиянинг 
қуйидаги таърифини беради: педагогик технология - бу аввалдан 
лойиҳалаштирилган ўқув-тарбия жараёнини амалиётга тизимли сингдиришдир. 
Педагогик технологияларнинг бошқа услублардан фарқи, уларнинг 
тарбияланувчиларда ўрганилаётган материалга нисбатан қизиқиш орттириш ва 


107 
мотивацияларининг кўтарилиши ҳисобига самаралироқ таълим беришни 
таъминлашидан иборат. 
Ахборот технологияларини катта тезликда ривожланиши билан таълим 
тизимига масофали ўқитиш - Интернет тармоғи орқали ўқитиш технологиялари 
кириб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида замонавий психолого-педагогик 
услубиётларни қўллаш имкониятини кенг очмоқда. 
Ҳозирги пайтда таълим тизимида, шу жумладан, МТМларининг таълим-
тарбия жараёнида таълимга оид ўйинлар ва масофали таълим технологияларини 
фойдаланиш алоҳида ўрин туталтганлиги учун ушбу масалаларни кенгроқ 
ўрганиб чиқишни мақсад қилиб олинди. 
А. Таълимий ўйинлар: уларнинг вазифалари, хусусиятлари ва асосий 
турлари. Таълимга оид ўйинлар таълим беришнинг замонавий психолого-
педагогик технологияларида муҳим ўрин эгаллайди. Усул сифатида улар
XX асрнинг 70-йилларида кенг тарқалган. Ҳозирги вақтда қўлланилиш соҳасига 
мос равишда таълимий ўйинларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Масалан, 
зобитларни тайёрлашда ҳарбий ўйинлар, актёрлар учун сюжет-ролли ўйинлар, 
тижоратчилар ва раҳбарлар учун - махсус тренинглар мавжуд. 
Таълимга оид ўйинлар асосий уч вазифани бажарадилар: 
• воситали: аниқ бир кўникма ва малакаларни шакллантириш
гностик: ўқувчиларнинг билимларини шакллантириш ва фикрлашларини 
ривожлантииш; 
ижтимоий-психологик: коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш.
Ҳар бир вазифага ўйиннинг аниқ бир тури мос келади: инструментал вазифа 
ўйин машқларида, гностик - дидактик, ижтимоий-психологик эса - роллик 
ўйинларда ифодаланиши мумкин. 
Таълимий ўйинларини самарадорлигини ошириш учун унинг технологияси: 
• ўйинни таълим мақсадларига мос бўлиши; 
• иммитацион-ролли ўйинни амалий педагогик (психологик) вазиятга 
таъсир этиши; 
• ўйин қатнашчиларининг ўйин мазмунига мос келадиган махсус 
психологик тайёргарлиги; 
• ўйинда ижодий элементларидан фойдаланиш имкониятлари; 
• тарбиячи (психолог) нафақат раҳбар сифатида, балки ўйин жараёнида 
“тўғриловчи” ва маслаҳатчи сифатида ҳам иштирок этиш каби талабларга тайёр 
бўлиши керак.
Ихтиёрий таълим бериш ўйини бир неча босқичдан иборат бўлиши мумкин: 
1) ўйин муҳитини яратиш - бу босқичда ўйиннинг мазмуни ва асосий 
вазифаси аниқланади, унинг қатнашчиларини психологик тайёргарлиги амалга 
оширилади; 
2) ўйин жараёнини ташкил этиш -  бу босқичда қатнашчиларга ўйин қоида 
ва шартлари тушунтирилади ва улар орасида ролларни тақсимлаш амалга 
оширилади. 
3) ўйинни ўтказиш -  бунда қўйилган мақсад ҳал қилинади; 


108 
4) якун ясаш - бу босқичда 
қатнашчиларнинг 
ўзлари ҳам, 
махсус 
экспертлар 
(психолог, 
педагог) томонидан ҳам ўйин 
бориши ва натижалари таҳлил 
этилади. 
Шуни таъкидлаш керакки
таълимий ўйинларда фақат оддий 
ўйин услуби фойдаланилмайди. 
Ўйин жараёнида гуруҳий, яккама-
якка иш, биргаликда муҳокама, 
тест ўтказиш ва сўров, ролли 
вазият яратишлардан фойдаланиш 
мумкин. Бошқача қилиб айтганда, 
турли 

анкета 
ўтказиш, 
социометрия, «Ақлий ҳужум» ва 
бошқа услубларни чекланган миқдорида бирга олиб бориш ва фойдаланиш 
имкониятини беради. Шу билан бирга, ўйин услуби педагогикада қандайдир 
махсусликка эга. Таълим бериш жараёнида ўйин ёрдамчи элемент сифатида 
қисман назарий материалга қўшимча сифатида фойдаланилади ва у асосий услуб 
сифатида чиқа олмайди. 
Таълимий ўйинларнинг услуби ва ҳусусиятидан келиб чиқкан ҳолда, уларни 
қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 

Download 2,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish