103
Саволлар болаларнинг идрок, хотира, нутқларини активлаштиради,
материалнинг тушунилишини ва ўзлаштирилишини таъминлайди.
Элементар
математик тасаввурларни шакллантиришда бир қанча саволлардан фой-
даланилади. Булар буюмнинг конкрет белгилари, хоссаларини, амалий иш
натижаларини тавсифлашга йўналтирилган,
яъни унинг хусусиятларини қайд қилувчи энг
содда
саволлардан бошлаб, боғланишлар,
муносабатлар, алоқалар ўрнатишни, уларни
асослаш ва тушунтириб беришни, энг оддий
исбоглашларни талаб қилувчи мураккаб
саволлар
жуда
муҳимдир.
Бундай
саволларкўпинча
тарбиячи
намуна
кўрсатганидан кейин, болалар машқларни
бажариб бўлганларидан кейин берилади.
Масалан, болалар қоғоз тўғри тўртбурчакни
тенг икки қисмга бўлганларидан
кейин
тарбиячи сўрайди: “Сен нима қилдинг? Бу
қисмлар нима деб аталади? Нега бу икки
қисмнинг ҳар бирини яримта деб аташ
мумкмн? Қисмларнинг шакли қандай?
Квадратлар ҳосил бўлганини қандай исботлаш
мумкин? Тўғри тўртбурчакни тўртта тенг қисмга бўлиш учун нима қилиш
керак?”
Характери бўйича турли саволлар ҳар хил типдаги билиш фаолиятини, яъни
ўрганилган материални қайта тикловчи репродуктив фаолиятдан бошлаб,
муаммола масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган продуктив фаолиятларга
даъват қилади, ундайди.
Методик усул сифатида саволларга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
-аниқлик, конкретлик, гўзаллик (лаконизм);
-ифодаларнинг
турли-туманлиги, яъни бир нарсанинг ўзини ҳар хил сўраш:
-мантиқий изчиллик;
-болаларнинг ёшлари ва ўрганиладнган материалга боғлиқ ҳолда
репродуктив ва продуктив саволлар орасидаги оптимал муносабат;
-саволлар
боланинг
фикрини
уйғотишй,
унинг
тафаккурини
ривожлантириш, ўйлашга мажбур қилиши, керакли нарсани ажратиши, таҳлил
ўтказиши, таққослаши, қарши қўйиши. умумлаштиришни талаб қилишикерак;
-саволлар миқдори кўп бўлмаслиги, аммо қўйилган дидактик мақсадга
эришиш учун етарли бўлиши керак;
-йўл-йўриқ берувчи ва альтернатив саволлардан фойдаланмаслик керак.
Тарбиячи одатда саволни бутун гуруҳга беради, унга жавобни чақирилган
болагина беради. Айрим ҳолларда, айниқса, кичик гуруҳларда жўр (хор) бўлиб
ялпи жавоб беришлари ҳам мумкин. Болаларга жавобни ўйлашлари учун
имконият бериш керак.
104
Катта ёшдаги болаларга саволларни мустақил ифодалашни ўргатиш керак.
Конкрет вазиятда, дидактик материалдан фойдаланиб, тарбиячи болаларга
буюмларнинг миқдори, уларнинг тартиб ўринлари, ўлчами, шакли, ўлчаш
усуллари ҳақида бир-бирларидан сўрашни таклиф қилади. Тарбиячи бевосита
таққослаш натижалари бўйича саволлар (“Карим квадрат билан тўғри
тўртбурчакни таққослади. Ундан нима ҳақида сўрашмумкин?”), доска олдида
бажарилган амалий ишдан кейин саволлар (Ҳилоладан сўранг-чи, у буюмларни
икки қаторга ёйиб ниманн билиб олди? Қаранг, мен нима қилдим. Мендан нима
ҳақида сўрайсиз?), бир қатор-да ёнма-ён ўтирган бола бажарган ҳаракатлар
асосида (“Шерзоддан нима ҳақида сўраш мумкин?”) беришга ўргатади. Агар
саволлар аниқ шахсга -тарбиячига, ўртоғига, йўналган бўлса, болалар саволлар
бериш
малакасини самарали, муваффақиятли эгаллайдилар.
Болаларнинг жавоблари саволларнинг характерига кўра:
-қисқа ёки тўлиқ,
-мустақил, тушуниладиган,
-аниқ, равшан, етарлича жарангдор,
-грамматик жиҳатдан тўғри (сўзлар тартибига қоидасига, уларнинг
мослашувларига, махсус атамалардан фойдаланишига амал қилинган) бўлиши
керак.
Мактабгача таълим ёшидаги болалар билан ишлашда катталарга кўпинча
жавобни қайта ифодалаш усулидан фойдаланишга тўғри келади, унинг тўғри
намунасини беради ва такрорлашни таклиф қилади. Масалан: «Токчада тўртта
қўзиқорин», «Токчадаги қўзиқоринлар тўртта», — деб аниқлаштиради тарбиячн.
5.
Текшириш ва баҳолаш. Бу усуллар ўзаро узвий боғланган. Текшириш
болаларнинг топшириқни бажариш жараёнини кузатиш улар ишларининг
натижалари, жавоблари орқали амалга оширилади. Мазкур усуллар кўрсатмалар,
тушунтиришлар, уқдиришлар, катталар томонидан ҳаракатларнинг намуна
сифатида кўрсатилиши бевосита ёрдам бериш билан қўшиб
олиб борилади,
бунга хатоларни тузатиш ҳам қўшилади.
Тарбиячи болалар билан бажариладиган якка ва жамоа ишлари жараёнида
хатоларни тузатишни амалга оширади. Амалий таъсир кўрсатадиган ва нутқ
хатолари тузатилиши керак. Тарбиячи хато сабабларини тушунтиради, намуна
беради ёкн мисол сифатида бошқа болаларнинг ҳаракатлари, жавобларидан
фойдаланади. Тарбиячи секин-аста текширишни ўзини-ўзи текшириш ва ўзаро
текширишлар билан қўшиб олиб боради. Болалар санашда, ўлчашда, оддий
ҳисоблашларда йўл қўйишлари мумкин бўлган типик хатоларни билгани ҳолда
унинг олдини олишга ҳаракат қилади.
Болаларнинг ҳаракат усул ва натижалари, хулқлари баҳоланиши керак.
Катталарнинг намуна бўйича йўналиш олишга ўргатувчи баҳолари,
ўртоқларининг баҳолари ва ўзини-ўзи баҳолаш билан қўшиб олиб борилади. Бу
усулдан машқларнинг, ўйинларнинг, машғулотларнинг
боришида ва охирида
фойдаланилади.
Болаларнинг ёшларига қараб билимлари ва ҳаракат усулларини
105
ўзлаштирганликларини текшириш ва баҳолаш ўзига хос хусусиятига эга.
Натижалар ҳам текширилади, баҳонинг дифференциаллашганлиги ва
мазмунлилиги ортади. Ўргатувчи усуллардан ташқари бу ҳамма усуллар
тарбияловчи функцияларни ҳам бажарадилар: ўртоқларига
нисбатан яхши
муносабатда бўлиш, уларга ёрдам бериш истаги ва малакасини тарбиялашга
ёрдам беради.
6. Мактабгача таълим ёшидаги болаларда элементар математик
тасаввурларни шакллантиришни боришида
таққослаш, таҳлил, синтез,
Do'stlaringiz bilan baham: