Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиѐфаси



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

 
Таълим муассасалари рахбарларининг маънавий қиѐфаси, 
маданияти ва унга қўйилган талаблар 
Дунѐда касбий меҳнатнинг кўп турлари мавжуд ва улар муайян соҳалар 
ва тармоқларга ажратилган ҳолда бошқарилади, назорат қилинади. Айтиш 
жоизки, ҳар бир касб ва у бириктирилган бошқарув тармоғи ѐки соҳасининг 
ўзига хос маданий-ахлоқий анъаналари мавжуд. Лекин бугунги ҳаѐт 
1
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: ―Ўзбекистон миллий энциклопедияси‖ давлат илмий нашриѐти. 2004. 
41-42-б. 


121 
тажрибаси ҳанузга қадар кўплаб соҳалар қаторида бошқарувда ҳам 
ахлоқнинг меъѐрий ѐки қонуний талаблари ишлаб чиқилмаганлигини 
кўрсатади. Чунки ҳеч бир луғатда ―бошқарув ахлоқи‖ кодекси ѐки меъѐри 
тушунчасига дуч келинмайди, ваҳоланки шифокорлар ахлоқи, педагогик 
ахлоқи, ҳуқуқшунос ахлоқи, ҳарбийлар, сиѐсатчилар ва бошқалар ахлоқи 
ҳақида фикрлар жуда кўп билдирилади.
Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаѐтган ҳар қандай раҳбар 
учун, у бирон бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ѐки сиѐсий 
арбоб бўладими, одамлар билан мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли 
сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати сиѐсатини тўғри тушунтира 
олиш, мамлакатимизда олиб борилаѐтган туб ислоҳотлар жараѐнида фаол 
иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ѐрдам 
бериш муҳим аҳамиятга эга. 
Раҳбар ходим мураккаб, баҳсли ва тортишувлар шароитида оқиллик 
ҳолатида бўлиши керак. Ақлга суяниш ортиқча ҳатти-ҳаракатлардан 
сақлайди. Раҳбар ходим ўзини тута билишида жамоага ўрнак бўлиши керак. 
Акс ҳолда, раҳбар ходимнинг ўзни тута олмаслиги жамоада ноқулай 
кайфиятни келтириб чиқаради ва раҳбар обрўсига зиѐн етказади. Зеро, бу 
маданий фазилатлар раҳбар ходим томонидан тажриба воситасида изчил 
ўзлаштирилиб борилиши керак.
Шунинг учун ахлоқ инсоннинг шахсий қадриятига айланганда, унинг 
аниқ фаолияти ва хатти-ҳаракатларига кўчиб ўтганда реал йўналтирувчи 
кучга, бурчга айланади. Мазкур муносабатларсиз ахлоқнинг мавжудлигини 
таъминлаб бўлмайди. Айнан шу хусусиятлар ахлоқнинг жамиятда бир хил 
қоидалар асосида яшаѐтган турли манфаатли муносабатларни тартибга 
соладиган ижтимоий функциясини ифода қилади. 
Абу али Ибн Сино ―Ахлоқ ҳақида‖ ги рисоласида инсон тўғрисида 
гапириб, одамдаги яхши ва ѐмон ҳулқнинг ҳаммаси ижтимоий шароит, 
тарбия ва адолат натижасида вужудга келиши таъкидлайди. Яхши ахлоқли 
кишида инсоннинг энг яхши фазилатлари мужассамлашганини айтади. 
Шундай фазилатлар жумласига инсонпарварлик, ҳақиқий дўстлик, 
садоқатлик, келажакка ишонч билан қараш, меҳнатсеварлиик, мустаҳкам 
ироди, тадбиркорлик ва шу кабиларни кўрсатиб, у кишиларни шундай 
фазилат эгаси бўлишига чақиради. У кишилардаги қўрқоқлик, икки 
юзламачилик, алдамчилик, мунофиқлик, дангасалик ва очкўзлик каби 
салбий ҳислатларни қоралайди ва одамларни бундай иллатдан қочишга 
ундайди. 
Биринчи президентимиз И.А.Каримов ва давлатимиз раҳбари 
Ш.М.Мирзиѐев асрлари, нутқ ва маърузаларидан келиб чиққан ҳолда 
раҳбарнинг жамоага нисбатан қўйидаги хусусиятлари келтирилади:
 кишиларга хайрихоҳ ва илтифотли бўлиш;
 олижаноблик ва беғаразлик, холислик; 
 кишиларнинг қадр – қимматига етиш; 
 фуқаролик ва касбий бурчини бажариш


122 
 одамларга ишонч кишиларнинг ўз кучига қобилиятига бўлган 
ишончини қўллаб – қувватлай олиш уни шахсий камчиликларини бартараф 
қилишга йўналтира билиш; 
 юқори нутқ маданиятига эга бўлиш ва ташқи кўринишдаги 
озодалиги; 
 ҳушмуомалалик, сиполик; 
 камсуқумлик, вазминлик; 
 андишалилик, масъулиятлилик; 
 меҳнат ва дўстликдаги шерикчиликда ўзаро ѐрдам ва қўллаб - 
қувватлаш; 
принсипиаллик ва ишонч
 талабчанлик, қатъий тартиб-интизомни сақлаш; 
 танқидий таҳлил, шахсий жавобгарлик, масъулиятлилик; 
 юқори даражадаги фуқаролик ватанпарварлик ва байналминаллик. 
Жамият бахт – саодати йўлида ҳалол меҳнат қилиш жамият бойлигини 
кўпайтириш ҳақида ғамхўрлик қилиш. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish