123
Ш.М.Мирзиѐев раҳбар ходимлар қуйидаги хислат ва қирраларга
эга бўлишини кўрсатиб ўтади:
шахснинг ақлий, аҳлоқий ва руҳий жиҳатдан раҳбарликка мослиги;
маънавий-маданий қиѐфасининг юксаклиги.
раҳбарлик салоҳиятини ҳис эта олиш.
раҳбарлик маданияти, ўз тажриба ва малакасини мунтазам ошириб
бориш.
ўзликни англаш, тарих ва миллий қадриятларга муносабати,
миллий
ғурури, ифтихори, миллий истиқлол ғоясига содиқлиги.
ижтимоий ҳаѐтда ҳалоллик, адолат, қонунчилик ва ҳақиқатга
таяниши.
бошқарувда демократик тамойилларни қўллай олиш қобилияти.
ўз манфаатинихалқ-одамлар манфаати билан уйғун кўриши, жамият
манфаатини кўзлаши.
фаолиятда манфаатпарастлик, шахсиятпарастлик, боқимандалик,
маҳаллийчилик, таъмагирлик каби иллатларга муросасиз кураш олиб
бориш.
кадрлар
захирасини яратиш, уларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва
ҳалол, ҳақиқат юзасидан уларни жой-жойига қўйиш.
Ҳар бир раҳбар ўзи учун мулоқотнинг этикавий тартибларини
ўзлаштиради, шахсий фазилатлари ва тажрибалари билан бойитади,
манфаат ҳамда эҳтиѐжлари доирасида ундан фойдаланади. Муҳими у, ўз-
ўзини баҳолай олиш, ташқаридан кузатиш, хатти-ҳаракатларини мунтаазам
равишда таҳлил қилиш, танқидий баҳо бериш салоҳиятига эга бўлиши
лозим. Мазкур этикавий нормаларга амал қилиш, зеро, унинг талаблари
ахлоққа нисбатан нисбий кўриниш касб қилсада, профессионал хизмат
доирасида мувофаққиятга эришиш гарови бўлиб хизмат қилади.
Амалиѐтда кўпчилик раҳбарларнинг бошқарув фаолияти
самарадорлиги
кўп жиҳатдан раҳбарнинг ўз лавозимида қанча муддат ишлаганига, яъни
бошқарув жараѐнида орттирган тажрибасига боғлиқ деб ҳисобланади.
Тадқиқотларда эса, таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва
такомиллаштиришда раҳбарларнинг бошқарув фаолияти самарадорлиги
асосан уларнинг бошқарув йўналишидаги тушунчалари, билими, кўникма ва
малакалари даражасига ҳамда уларнинг шахсий хусусиятлари,
касбий
тайѐргарлигига ва шахсий сифатларига боғлиқ, деб кўрсатилади.
Мазкур фикрга асосланган ҳолда, адабиѐтларда келтирилган раҳбар
шахси ва унинг шахсий хусусиятлари ҳамда касбий тайѐргарлигига ва эга
бўлган шахсий сифатларига хос қуйидаги талабларни келтириш мумкин.
Барча бўғинларда инсофли, диѐнатли, билимдон, тажрибали раҳбар
бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг
манфаати учун мардлик,
жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз
кўнгилдагидек бўлмайди.
Раҳбар ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзини тута олиши, ташаббускор
бўлиши, ҳар қандай вазиятлардан жамоани олиб чиқа олиши, тараққиѐт
билан баробар қадам ташлаши, кўпчилик дарди билан яшаши, ҳамкорлик,
124
ҳамжиҳатлик, ҳамижодкорлик билан иш юритиши, касбий-услубий маҳорат
эгаси бўлиши, сўзи билан иши бир бўлиши, мақсадни аниқ қўя оладиган ва
унинг ижросини таъминлайдиган бўлиши, виждонли ва адолатли бўлиши,
самимий, вазмин, бағрикенг бўлиши, ижодкор, бунѐдкор ва яратувчан
бўлиши, талабчан ва меҳрибон, вақтнинг қадрига
етадиган, хушмуомала
инсон бўлиши керак.
Лавозим вазифалари бўйича қўйилган талабларда раҳбар ва педагог
кадрлар томонидан биринчи навбатда давлат сиѐсатини, таълим соҳасига
оид бўлган меъѐрий ҳужжатларни, таълим-тарбия жараѐнини илмий асосда
ташкил этиш қоидаларини чуқур билишига ва ўз фаолиятида қўллаш
кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилган.
У.И.Иноятовнинг таъкидлашича, таълим муассасаси раҳбарларининг
билими, кўникма ва малакалари даражасини баҳолаш мезонида
баҳолашнинг алоҳида кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларга
эътибор
қаратилади:
1.
Квалификация – бу раҳбарнинг педагогика соҳасидаги билими,
таълим-тарбия жараѐнини ташкил этиш, таълим-тарбия жараѐни
иштирокчилари
ҳамда
ходимларнинг
педагогик
ва
психологик
хусусиятлари, мутахассислиги ҳамда касбига нисбатан қўйилаѐтган
ижтимоий меъѐр ва талабларни билиши, шунингдек, бўлажак мутахассис
квалификацияси ҳамда таълим муассасасини бошқаришнинг
назарий
асослари йўналишида тушунчаларга эга бўлиши.
2.
Касбий маҳорат – бу мавжуд ягона педагогик талаблар асосида,
педагогик ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг имкониятларини ўрганиб, уларни
ҳисобга олган ҳолда, мактаб жамоасини шакллантириш, унинг фаолиятини
мувофиқлаштириш, жамоа олдида турган вазифаларни бажаришда мавжуд
муаммоларни ва масалаларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш; жамоатчилик
ташкилотларини тузиш ва уларни мактабни бошқариш ишларига жалб
этиш; ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш асосида педагогик
ходимлар билан таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил
этиш, танқид ва ўз-ўзини танқид заруриятини ҳисобга олган ҳолда уларнинг
хатти-ҳаракатларини
мувофиқлаштириш,
тартиб-интизомни
ва
уюшқоқликни сақлаш; бошқарув фаолиятининг мақсад ва
вазифаларини
белгилаш; мактаб жамоаси фаолияти ҳамда педагогик ходимларнинг
фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш йўналишларидаги
ижтимоий-психологик кўникма ва малакалардан иборат.
3.
Фаолият унумдорлиги – бу таълим олувчиларнинг давлат таълим
стандартлари асосидаги ўзлаштириш кўрсаткичлари.
Do'stlaringiz bilan baham: