Битирув ишининг мақсади: “Батик композицияси” модулини ўқитишда муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш
Битирув ишининг вазифалари: 1. Матога бадиий ишлов бериш фанида батик санъатининг тараққиёти ва ривожланиш тарихини ўрганиш.
2. Муаммоли таълим технологияси талабаларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантирувчи омил эканлиги аниқлаш.
3. Батик компацияси модулини ўқитиш бўйича методикалар ишлаб чиқиш.
Битирув ишининг предмети: Батик компацияси модулини ўқитишнинг мазмуни, шакли, метод ва воситалари.
Битирув ишининг объекти: Талабаларга Батик компацияси модулини ўқитиш жараёни
Битирув ишининг амалий аҳамияти. Матога бадиий ишлов машғулотлари орқали талабаларни келажак фаолиятларидаги мустақил ишларига ижодий муносабатларини тарбиялаш. Талабаларни қадимий ҳамда хозирги санъатимиз билан таништириш. Тасвирий санъатнинг асосий қонун ва қоидаларини намойиш этувчи плакатларни ўргатиш. Иқтидорли талабаларнинг ишлаган ижодийишларидан кўргазмалар тузиш.
Ишнинг тузилиши: битирув иши кириш, икки боб, параграфлар, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ. “МАТОГА БАДИИЙ ИШЛОВ БЕРИШ” ФАНИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Матога бадиий ишлов бериш фанида батик санъатининг тараққиёти ва ривожланиш тарихи
Бадиий асар яратиш халқ амалий санъатида мураккаб ижодий жараёндир. Мусаввир ўз тасаввурини, ижод маъсулини ҳаётга татбиқ қилиш учун шу санъатнинг турли воситаларидан фойдаланади. Бу ижодий жараённинг асоси композиция уйғунлигини, нақш ритмини, ранг ва материални излашдир. Декоратив тўқимачилик асари композицияси - буюм текислигини ритмик, тартибли тақсимланиши ва ҳамма нақш (орнаментал), тасвирий элементларининг ягона бадиий, техник усулда бажарилганлиги ва умумий бадиий-декоратив ғоянинг яхлитлигидир. Умуман айтганда материал, бадиий воситалар, ғоявий-образли моҳиятнинг ички уйғунлигидир. Мусаввирнинг янги асар яратиши буюмнинг вазифаси, мақсадига монанд мавзу танлашдан бошланади. Бу босқичда фақат тасвир этилаётган элементлардаги маълум бир маълумот эмас, балки декоратив сиймо, ҳис туйғу кайфиятини турли бадиий воситалар орқали кўрсатиб бериш лозим. Турли бадиий ва технологик усуллардан фойдаланиб, нақш ва ранглар мутаносиблиги воситалари билан ҳис туйғу: баҳор кенглиги, шиддатли ҳаракат, мувозанатли сокинлик ва бошқаларни кўрсатиб бериш мумкин. Мукаммал ўйланган композицион схема яхши бадиий асар яратишга асос бўлади. Ишни композицион схемани масштабда ёки аииқ катталикда чизматасвирда чизишдан бошланади. Композицион схемани чоракта ёки яримта чизиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки иш жараёнида мос келмайдиган туташувлар бўлиши мумкин. Схеманинг қурилиши, нақш ечими характери бўйича композиция икки хил бўлади: статик (турун) ва динамик (ҳаракатда, тебраниш). Статик композицион схемалар кўпинча симметрик ва орнамент ечимида қатъийлик талаб қилинади
Ўзбек декаратив санъати қадим замонлардан бери мақтовга сазовор бўлиб келган ва ўзбек маданияти ривожланҳаётган тарихий шароитда унга аҳамият берилган. Кўп асрлар давомида ўзбек халқи бу санъатнинг бой ҳамда ранг-баранг амалий бадиий анъаналарини яратиб келган. Амалий санъат – халқнинг турмуш санъатидир. Унинг энг муҳим белгиси бадиий ижод билан моддий талабнинг чамбарчас боланганлигидадир; бадиият ва амалий заруриятнинг ўзаро узвий боғлилиги уларнинг ғоявий-бадиий ва ижтимоий-амалий моҳиятларининг бирлигини вужугда келтиради.
Амалий санъат асарларини шаклнинг мақсадга мувофилиги шакл ва таъсир бирлиги ажралиб туради.
Декаратив санъатнинг ижтимоий моҳияти – унинг коллектив маҳоратининг маъсули эканлигидандир, у насллардан наслларга мерос бўлиб ўтган ва ўзида бир қатор қатламларни мужассамлаштирганки, унинг қадимий намуналари ўзбек халқининг тарихан шаклланган маданияти белгиларини ўзида чуқур акс эттиради.
Ўзбек амалий санъатнинг анъанавий принциплари асосини орнаментализм ёйилик, муайян услубларга мойил тасвирнинг шартлилигига ва беқиёс ранглар мутаносиблиги ташкил қилади. Бунда ҳамиша очиқ бир-бирига зид ранглар ишлатилади.
Халқнинг бадиий анъаналари ниҳоятда барарор: халқнинг турмуш шароити билан бирга ўрганиб, бойиб боради, лекин ўз миллй асосини сақлаб қолади. Амалий санъатнинг янги вазифа ва талабларга биноан ривожланиши унинг ривожини таъминловчи асосий омилдир. Бизнинг давримизда энг қадимий санъат анъаналари билан замонавий санъат усуллари бир-бирига уюнлашиб кетган.
Халқнинг декаратив – амалий санъатига бўлган қизиқишнинг тобора ортиб борҳаётганлигига унинг тарихий, маданий роли, достон ва мусиқа, шеърият ва расда бўлгани каби хал характерининг энг теран хусусиятлари, эстетик қарашлари, диди, дунёқараши ва маҳоратини ўзида намоён қилиши билан белгиланади.
Халқнинг миллий анъаналари маҳоратли усталарнинг кўплаб насллари томонидан авайлаб сақланиб, қайта жонлаштирилиб ва ижодий ривожлантирилиб келинмода. Уларнинг замон талаби ва вазифаларига мос равишда қўлланиши Ўзбекистонда декаратив – амалий санъатнинг муваффақиятли ривожининг зарурий омилидир.
Ўзбекистонда бадиий газламаларни безаш санъати чиндан ҳам хал санъатида мисли кўринмаган ҳодисадир.
Унда қадимий санъатининг юксак анъаналари билан бирга хозирги замонни жонли ҳис қилишда ундайдиган санъат ажойиб тарзда мужассамлашган. Газламани безаш санъатида ажойиб солномадай, унинг мураккаб кўп асрли тарихининг тарихий даврлари акс этган, минг-минглаб маҳоратли уста санъаткорларнинг ижоди из олдирган. ХИХ асрнинг иккинчи ярмида кўпгина шаҳар ва қишлоқларда (Марғилон, Наманган, Бухоро, Андижон, Самаранд, Китоб, Ғиждувон, Ургут, Бешари ва бошқалар) хилма-хил сидира ва гулдор ип ипак ва ярим ипак хомаки газламалар сода ва мураккаб усулда тўқиб чиқарилган. Бу матолардан кийим-кечак тўқишган, шунингдек, уйни безаш учун ҳам фойдаланилган. Айниқса пахта ва ипакдан тўқилган матолар: духоба, бахмал; чуву шойилар; адрас, беқасам, банорас; нафис ва ипак рўмол: қалғай; шилдиро ва товланувчи шохи-канавузлар; беқиёс кўркам, бўёққларининг бир-биридан тафовути ва қуйғунлиги билан ажралиб турадиган атлас якруя, хонатласлар; Фарғона ва Самарқанднинг нимранг ва майин гулли чойшаблари кенг шуҳрат қозонган.
Бу матоларнинг безаш усуллари асосан гулдор ва йўл-йўл шаклда бўлган, уларнинг асосан ўзига хослиги тархиннинг ноаниқ ва хиралигидадур. Ўрта Осиёда бу усул абрбанди деб аталади. Абрбанди матоларни ишлаб чиқаришда асосий элемент ранг бўёққларининг ноани тархли нақшларда, камалаксимон бирикишидир, чивили матоларни ишлаб чиқаришда эса асосий нарса ҳар хил ранг ва ҳар хил катталикдаги йўлларнинг турли ритмда – маромда алмашинувидир.
Чиви матоларда ҳам, абрбанди матоларда ҳам қаро асосий гул ясовчи аҳамиятга эга, ўриш иплари эса мато гҳаммасига муайян тус берадиган ёрдамчи рол ўйнайди. Абрбанди матоларда гул ясовчи қаро иплари дастгоҳга жойлаштирилҳаётган пайтда албатта жойидан қўзғалади. Шунинг учун гул тарҳи ноаниқ тус олади ва шаклнинг муайянлиги йўқолади. Натижада кескин фарқсиз бир рангдан иккинчи рангга кўчади.
Ўзбек матоларда биринчи навбатда ранглар гўзаллиги кўзга яқол ташланади; соф ёрқин бўёқлар фавқулодда нафис бирикмаларда берилади.
Усталар бир хилда бутунлай бир-бирига зид, бир хилда эса бир-бирига нафис туюнлашган ҳамоанг рангларни ишлатиб, ниҳоятда тиғиз рангларни бунёд этишади. Миллий матоларнинг ранглар тузилиши замирида гўё умларнинг заррин ранги, водийлар кўкаламзори, қўллар зилоллиги, ботҳаётган қуёш шафаи, шафтоли ва ўрикзор боғларнинг гуллари жилолангандай туюлади. Амалий-бадиий безак санъати – санъатнинг театр кино, мусиқа, тасвирий санъат турлари қатори мустақил аҳамият касб этади. У ўз номига кўра амалиётда, яъни турмушда қўлланилҳаётган безак санъати маъносини англатади. Амалий-безак санъати турли хил буюмлар кўчалар майдонлар, истироҳат боғлари, ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув тарбиявий муассасалар, спорт ва маданий иншоотларни безатиш билан боғлиқдир. Шунингдек, у кийим-кечаклар, заргарлик буюмлари безагини ҳам ўз ичига олади. Амалий-безак санъати кишилар турмушида шунчалик кенг қўлланиладики, усиз турмушни тасаввур этиш қийин. Ўзбекистон халқ санъатида мато нақшлаш буюмлар алоҳида ўрин эгаллайди. Мато нақшлаш санъатининг бошқа турлари зардўзлик, каштачилик, читгарлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, нақш солиш санъатларини тўлдириб, турар жой ва бошқа майда рўзғор буюмларни тўла-тўкис безатишга ёрдам беради. У миллий кийимларда ҳам, байрамларда ҳам кундалик кийиладиган кийимларда кенг тарқалган. Нақшланган матолар халқ орасида кенг фойдаланилади.
Хозирги кунда энг қадимий амалий санъат турларидан уста – хунармандларимиз ва методист ўкитувчиларимиз томонидан бир қатор ижодий ишлар устида иш олиб борилмоқда. Батик техникасида шойига нақш солишнинг бир қанча услублари мавжуд бўлиб, улардан асосийларини шартли равишда қуйидагиларга ажратиш мумкин: иссиқ, совуқ ва эркин усулда нақш солиш турлари.
Батикнинг иссиқ ва совуқ ҳолда нақш солиш технологиялари фақат эҳтиёт жамлама таркибларнинг ҳарорати билан эмас, балки нақш услуби билан ҳам фарқ қилади. Масалан, совуқ батик ўзининг аниқ ифодаланган график тасвирлари билан тавсифланади.
Бу услубда иш бошлашдан олдин табиий хом ашё бўлган шойи мато олиш керак. Биринчи марта ишлаганда жуда ҳам юпқа бўлмаган матони, масалан, крепдешинни танлаган маъқул. Аввало шойини бирор бир бетараф ювиш воситаси ёрдамида, масалан, хўжалик совуқни билан (фақат порошок билан эмас) ювиб ташлаш керак. Сўнгра ҳўл ёки дазмолланган матони йиртилиб кетмаслиги учун эҳтиёткорлик билан ёғочдан ясалган ромга тортиб ўрнатиш ва унинг букланиб ёки қайрилиб қолишига йўл қўймаслик лозим.
Танланган тасвир матога қалам билан ёки олдиндан тайёрланган нусха қоғоз воситасида ўтказилади. Бунинг учун мато тўғнағич ёки тугма михчалар ёрдамида тасвир устига бириктирилади ва кўриниб турган тасвир унинг юзасига қайта чизилади.
Агарда қоғоздаги тасвир аниқ ва қалинроқ чизиқлар билан солинган бўлса, уни матога кўчириш анча осон кечади. Энди совуқ ҳолда ҳҳосил ққилинадиган батик жараёнларидан бирини кўриб чиқамиз. Қаламда чизилган тасвир чизиқлари бўйича матога унинг керакли қисмларини бўялиб қолишдан сақлайдиган ва махсус усулда тайёрланган эҳтиёт жамлама қопланади.
Бунинг учун аввало жамлама таркиб найча ичига қуйилиши, яъни, унинг букланган бир учи эҳтиёт жамламали идишга солинади ва иккинчи учига резина груша ўрнатилиб, унинг воситасида сўриб олинади. Найчанинг ингичкалашиб борган учига яқин бўлган жойда ҳҳосил қилинган шарчасимон идиш-кенг ликда жамлама керакли миқдорда йиғилади ва учи латта ёки пахта билан артилиб, учи матога тегизилган ҳолда тасвирнинг устидаги чизиқлар устида юргизилади. Эҳтиёт жамлама билан тасвирнинг контурларини бўяшдан ташқари унда ушбу таркиб воситасида штрих ва ёзувлар ҳам ҳҳосил қилиш мумкин. Нақш жараёнида ишнинг юришига қараб, чизилган фонни таркиб билан бир неча орқалиқ вақт давомида қоплаш мумкин. Нақш солиш услублари акварел билан ишлаш услубларига ўхшаб кетади ва бунда бўёққ қуруқ ва ҳўл матога қопланиши туффайли акварел ҳҳосил қиладиган жозибаларга эришилади. Нақш солишда ишлатиладиган асосий қурол сифатида олмахоннинг юмшоқ тукларидан ясалган мўқаламдан фойдаланилади. Бироқ муайян бир таъсирларни яратиш учун қаттиқ ёллардан ясалган мўйқаламлар ҳам керак бўлади. Батик - VII-XIII асрда олдин Индонезиянинг Ява оролида батик санъати пайдо бўлган. XVII асрда Шумере, Перу, Китай, Японии, Шри-Ланке, Индокитае, в Африка шахарларига этиб келган. Эвропада батик санъати ХИХ асрда бошланган. Россияда батик санъати ХХ асрда пайдо бўлди.
Рус рассомлари кейинчалик шарфлар, рўмоллар ва батикли пардалар ишлай бошладилар. 30 йилларда Батик дарслиги ва ўқув қўлланмаси чиқди, фабрикалар ишга ўтмишдан бери келган бу санъат тури бошқа санъат турлари орасида ўз ўрнини топган.
Матодаги рангли безак таассуротлар илк бор Плениянинг Табиий ҳикояларда кўрсатилган. Матонинг турли усулларда безатилиши, ҳар хил безатиш таассуротларини вужудга келтиради. Энгқадимийчегараланиш услубларида ишлаш, яъни матони бўяшда, чегараланган жойларда бўёққнинг ўчмаслиги учун қўлланилади.
Буларнинг барчаси бизнинг давргача этиб келган. Қадим замонлардан бизга маълум бўлган қўлда нақшланган Япония, Хитой, Индонезия, Африка матолари мавжуд.
Дунёда машур Индонезия батиклари нодир, камдан-кам учрайдиган услуб ва бадиий мукҳаммалликни бирлаштириш натижаси унинг нақшлари эъзозлаб, сақланиб, бизнинг давргача этиб келган. Уларнинг сони ўн мингдан ортиқ сақланади. ХХ аср ўрталаридаги Ява батиклари намуналаридаги айрим мативлар бизга таниш. Асосий кўк рангдаги бир талай нуқтачалар юлдузли осмонга ўхшаб кетади. Жигари рангдаги нақшлар эса юлдузлар туркумини ифодалайди. Унинг асл маъмосига этиш осон эмас. Чунки Ява батикининг асосий мативи бизгача неолит ва бронза давридан этиб келган. Аммо буни аниқлашга ҳаракат қиламиз. Авваламбор „ юлдузлар “прозаик маънони билдиради, аммо асосий талини бу – гуруч дони, яъни серҳосиллик тимсоли, бахтли ва хотиржам ҳаёт тилаги.
Матони безаш усулларида Арманистон, Азарбайжон ва Россияда ҳам таниш бўлган. Осиёда уларни „ батик “деб номланган.
Бу сўзнинг келиб чиқиши аниқ маълум эмас. Масалан, Явада „ амбатик “деган сўз учрайди. Унинг таржимаси “уйиш”, “расм солиш”, “ёзиш”. Бу матони чегараланувчи қоришма билан расм солиш мослигидан хабар беради.
Ява хали учун батик – бу фақат расм солинган мато эмас. Бу қандайдир тирик мавжудот. Унда она томонидан аждодлар ўз ўзида макон топган. Ўзи эса аёллар учун ёмон кўзлардан саланувчи деб исобланади. Шу эрдан, бўяш Ява яратилиши жуда мураккаб жараён. Мато бўлаклари (масалан, 220х105, 250х150) икки ҳафтадан ярим йилгача нақшланади. Жуда майин нақшли матони икки йилгача нақшлайдилар.
Қадимий батиклар фақат кўк рангда бўялган. Кейин 1700-йилларда қўшимча жигар ранг киритилган. Индиго билан бўялгандан кейин мум қириб олинади. Жойлари жигар рангда бўягани ва расмнинг кўк контурлари мум билан ёпилади.
Индонезия батиклари рўзғорда кенг қўлланилади мато сифатида, улардан замонавий кийим тикишади. Анъанавий, замонавий ва абстракт сюжетли, батиклардан ўй мемонхона ва ресторанлар ички исмини безашади.
XIX асрнинг охири ХХ аср бошларидан Индонезия батиклари билан Голландия орқали Эвропада ҳам танишган. Лекин унга унчалик назарга илмаган Эвропалик назарида бу буюмлар „ бадиийликка зид ва нафислиги кам “деб туюларди.
Маълумки Францтияда Индонезия мум батики усулида ишлаб чиқарилган. Улар „ чинни босма “деб аталган.
Францтияда 80-йилларида танҳолик тугади, чунки бўяш сирлари бошқа давлатларда маълум бўлди. Россияда шунга ўхшаш усулда матони нақшлашган. XVI-XVII асрларда улар кенг ривожланган бўлган. Чегараланиш учун мумдан ташқари лой ачиқ тош гречка элими ишлатилган. Мўйқалам орқали расм чизишган. Индиго бўёқғида мато бўялган. Кейинчалик ҳўл ишларини дастголарда ишлаб чиқариш алмашган.
Иссиқ батик 1930-йилларда яна тикланган ва яги услублар ривожланган бўлиб, улардан катта ва кичик рўмоллар, шарфлар нақшланган. Ҳозирги кунда иссиқ батикда нафақат кийимларни, ҳатто ўйнинг ички қисмларини картиналар катта панолар орқали безатадилар.
Қадимда яна бирта қизиқарли матони безаш усули мавжуд бўлган. Унинг номи “бандана”. Матонинг айрим жойлари қаттиқ, зич боғланади ва паст рангдаги бўёққда мато бўялади. Мато қуригандан кейин боғламаларни очиш ёки қисман матонинг бўлагини бўялган жойларини яна бўёққа солиб тўқ рангда бўяшган. Матони бўягандан сўнг боғламалар очишади, матода икки-уч хил ранг ҳҳосил бўлади (бу бир неча марта бўёққа солинган бўлса) ва матода ҳар хил юлдузчалар, чизиқлар, эгри ва тўғри расмлар ҳҳосил бўлади.
Маълумки тугунлар услуби Хитойда VII асрда пайдо бўлган. Кейинчалик унинг излари Ҳиндистонда кузатилган. У эрда банхей (бандхана, бадхни) деб номланган, маъноси “бола – буйга”, хозирги кунгача кенг қўлланилади. Нақш кўпгина кўп миқдорда ва бўялган нуқтачалардан иборат. Шунда ўхшаш нақшларниқадимийфрескаларда, бронза ва тош ҳайкалларда кўриш мумкин.
Ҳиндистон фолклорида бундай матоларни ёшлик қувонч ва бахтли оила билан боғлайдилар. Ҳозирги пайтда улардан келин либослари, байрам кийимлари, сари, шарф, кофта юбка ва кийимни тўлдирувчи буюмлар тайёрлайдилар. Айтганча, қанчалик мато нуқтачалар кўп ва кичик бўлса, шунчалик унинг нархи қиммат бўлар экан. Кейинчалик боғламалар билан матони безаш Японияда пайдо бўлган ва “шибори” деб номланган. Ушбу услуб VII аср солномаларида айтиб ўтилган.
Индонезияда икат санъатини, батик санъатидан олдин пайдо бўлган деб ҳисобланади. У бир неча минг йиллар давомида танилган. Икат тайёрлаш учун 1-2 йил кетади, икки қаватли икат 8 йилгача, чунки жуда юпқа матоларни 3 мартадан боғламасдан, ҳатто ундан кўпроқ 6-12. Улар жуда қиммат баҳоланади. Фақатгина кўп меҳнат талаб қилингани учун эмас, улар миллий ва анъанавий кийим бўлганлиги учун ҳам. Малайзия Индонезия тугунлар услуби „ планги “деб номланади, бу „ оло бўш жой “ англатади. Суматрада матолар мунчоли кашталар билан тўлдирилади.
Ушбу услуб Америкада ҳам таниш Кавказ, Тибет, Туркия, Эрон, Сурия, Египет, Марокко, Алжир ва Ливияда доимий турмушдаги эҳтиёжларда.
Европада ХХ аср бошларида рассомлар тугунлар услубидан фойдаланганлар. 20-йилларда у замонавий бўлиб кийим ва ўйларни жиҳозлашда фойдаланилган (гиламча, парда, кўрпа-конлар ва бошқа ).
Do'stlaringiz bilan baham: |