Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти йилларида шу нарса аниқ исботини топдики, озод ва фаравон ҳаётни барпо этишнинг асосий омилларидан бири - барқарорликдир. Сўнги йилларда жаҳон ҳамжамиятида барқарор ривожланиш концепсияси кенг оммовийлашмоқда. Хусусан, БМТ хужжатларида ҳам барқарор тараққиёт олий қадрият сифатида таҳлил қилиниши баробарида унинг универсал хусусиятлари, турли моделларнинг кучли ва заиф томонларини таҳлил этади. Ўз ўрнида айтиб ўтиш жоизки, "барқарорлик" тушунчаси кўплаб ёндашувларни ўзига жамлаган. Ўзбекистон халқларининг тарихи, қадриятлари, илм-фан, маданият дурдоналарини ҳар томонлама илмий ўрганиш ва таҳлил этиш ғоят муҳим. «Бугун бизнинг олдимизда шундай тарихий имконият пайдо бўлдики, – дея таъкидлаган эди биринчи Президентимиз И. Каримов – «Биз босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб, миллий давлатчилигимиз негизларини аниқлаб, буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимизга қайтиб, ўтмишдаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига тадбиқ этмоғимиз керак». Шу мақсадда республикамизнинг қатор ҳужжатлари Ватанимизнинг ҳар томонлама жаҳон андозалари асосида ривожланишига қаратилмоқда. Жумладан, ёшларга таълим – тарбия беришда маданиятимиз, қадриятларимиз, миллий санъатимиз намуналаридан, аждодларимиз томонидан яратилган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб санъат намуналаридан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов" Юксак билимли ва интелектуал ривожланган авлодни тарбиялаш мамлакатни барарор тарақий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги халқаро конферентциясининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида "Миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий билимларни, интелектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ў золдимизга қўйган стратегик тараққиёт маъсулларига эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Ушбу фикрлари мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган давлат сиёсатининг мазмун моҳиятини ёрқин ифодалаш билан таълим тизимининг юқори босқичига кўтариш, ҳар томонлама баркамол шахсни тарбиялаш, илғор педагогик технологиялар ҳамда ўқитиш шаклларини жорий этиш, ўқитувчи кадрларни тайёрлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш каби бир қатор вазифаларни белгилаб берди.
Албатта ушбу вазифалар, биринчи навбатда юксак салоҳиятли авлодни тарбиялашга, уларнинг жаҳон андозаларига мос шароитда билим олишини, жисмоний ва маънавий жиҳатда нетукинсонлар бўлиб улғайишини таъминлаш, қобилят ва иқтидориниинг телектуал салоҳиятини юзага чиқариш, қалбида она юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини шакллантиришни тақазо этади. Бу эса баркамол, етук шахсларни тарбиялаш, жамиятимизга керакли кадрлар тайёрлашни давр талаби даражасига кўтариш, таълимни бозор иқтисодиёти муносабатларига асосланган механизмини яратиш, унинг мазмунини янада такомиллаштириш олий таълимда талаба ва ўқитувчиларнинг таълим тарбия жараёнида янгича муносабатларни, қарашларни шакллантириш каби масалаларни қамраб олади.
2019 йил 30 ноябрда қабул қилинган “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳам мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш асосий мақсад қилиб белгиланган. Бундан ташқари 2019 йилнинг 12 сентябрь куни Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва унинг доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий-санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказилиши ҳам бугунги кунда ўзбек миллий санъати жумладан ҳунармандчилик тарихини ўрганишни янада тақазо этади.
Санъат меҳнат жараёнининг тараққиёти натижасида пайдо бўлди. Меҳнат жараёнида инсон тафаккури камол топди, гўзаллик ҳисси ортди, воқеликдаги гўзаллик, қулайлик ва фойдалилик тушунчалари кенгайди. Синфий жамият вужудга келиши билан эса ижтимоий тараққиётда катта ўзгаришлар содир бўлди; ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқа бошлади. Фан ва санъат ривожида муҳим, аҳамият касб этди. Профессионал санъат ва санъаткорлар шу даврда пайдо бўлди. Санъат эса ўзининг ўзига хос хусусиятини, синфийлигини намоён этиб, ҳукмрон синфнинг идеологиясини тарғиб этувчи кучли ғоявий қуролга айланди. Лекин шунга қарамай, омма орасидан етишиб чиққан истеъдодли ижодкорлар меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-истакларини, уларнинг гўзаллик ва худбинлик, олийжаноблик ва инсонпарварлик, ҳақидаги тушунчаларини ифода этувчи асарлар яратдилар. Халқнинг турмуши, ҳулқ ва одатлари, ютуқ ва мағлубиятлари уларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Ҳар бир даврда мавжуд бўлган ана шундай санъат ҳаёт гўзалликларини тасвирлаб, одамларда юксак хислат ва фазилатларни камол топтирди, уларни тенглик, озодлик, биродарлик, ёрқин келажакка интилишга даъват этди. Амалий бадиий безак санъати турли хил буюмлар, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, ишлаб чиқариш корхоналари, ўқув тарбиявий муассасалар, спорт ва маданий иншоотларни безатиш билан боғлиқдир. Шунингдек у кийим- кечаклар, заргарлик буюмлари безагини ҳам ўз ичига олади. Амалий безак санъати кишилар турмушида шунчалик кенг қўлланиладики, усиз турмушни тасаввур этиш қийин.
Амалий-бадиий безак санъати идиш-товоқлар, кийим-кечаклар, уй жиҳозлари, интерер, экстеер безаги газмоллар безаги ва турли хил безакларда қўлланади. Амалий безак санъати кишиларнинг меҳнат фаолиятлари ва эҳтиёжлари билан болиқҳолда пайдо бўлган, санъатнинг бу турининг дастлабки намуналари тош даврида пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Уйғониш давригача уй ҳунари шаклида кейин халқ бадиий ҳунармандчилиги тариқасида шаклланди. Шаҳарларда амалий безак буюмлари махсус корхоналарда ишлаб чиқариладиган бўлди. Аста секин халқҳунармандчилиги буюмлар юксак бадиий савияда ишланган. Натижада улар амалий санъат намуналарига айланди. Турмуш учун мўлжалланган кийим кечак, идиш товоқ амалий санъат буюмига айланиши учун уларга маълум талаблар қўйилди. Яъни улар юксак бадиий савияда бажарилиши лозим. Бунда уларнинг тузилиши, шакли, безак композицияси, ранглари, материали назарда тутилади.
Жаҳонда ҳар бир халқнинг ўзига хос амалий безак санъати бор. Масалан, Хитойда чиннисозлик, Россияда матрешка ўйинчоқлар ясаш, Туркманистонда гиламчилик, Болтиқ бўйи мамлакатларида дастурхон ва сочиқлар тикиш, Ўзбекистонда эса кулолчилик, мисгарлик, чиннисозлик, каштачилик тарақий етди. Шуниси диқатга сазоворки, амалий безак санъатида ҳар бир буюмни тайёрлашда ҳар бир ҳунарманд ўз материали, ўз технологияси, ўз услублари, безак гуллари ва рангларини қўллайди.
Амалий безак санъатининг асосий мақсади кишилар яшайдиган муҳитни ва ўзини ўраб олган буюмларни композиция жиҳатидан ва замон талабига мос қилишдан иборат. Санъатнинг бу турида гўзаллик бирлиги деган ибора бор. У буюмларни фақат турмушда қўлланилганидагина гўзал бўлиши мумкинлигини билдиради. Ҳатто айрим буюмлар безаксиз бўлганда ҳам гўзал ва бадиий бўлиши мумкин. Бунда бу буюмнинг шакли ва материали катта, аҳамият касб этади. Ўзингиз тасаввур этиб кўринг, бирон бир уста ниҳоятда ажойиб бир шаклдаги, тузилишидаги, рангдаги, безакдаги буюмни яратган. У ҳар жиҳатдан кишилар эътиборини ўзига тортди. Амалий безак санъатида шакл муҳим аҳамият касб етади. Амалийбезак санъати буюмларини тайёрлашда уни материалини тўғри танлаш катта аҳамият касб етади. Бу сўзсиз, кишиларда ҳаётий тажрибаларнинг бойишига, ҳаётга янада кенг ва атрофлича ёндошишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |