2.4. Мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар
Талабалар мустақил ишини ташқил этишда ўқитувчининг раҳбарлиги, назорати остида муайян ўқув ишларини мустақил бажариш учун зарур билим, кўникма, малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш мақсади кўзланади.
Мустақил ишини ташқил этишда ҳар бир талабанинг билим, фан асосларини пухта ўзлаштириш даражаси ва қобилияти ҳисобга олинади. Талабаларнинг мустақил ишлари қуйидаги шаклларда ташқил этилади: муайян мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш; назарий билимларни амалиётда қўллаш; семинар машғулотларини ташқил этишга тайёргарлик кўриш; ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда муайян мавзулар моҳиятини ёритувчи макетлар, моделлар, ижодий ишларни яратиш, илмий мақолалар, нашр ишларида чоп этилган педагогик мазмундаги мақолалар юзасидан тақризлар ёзиш, муаллифлик дастурлари, илмий лойиҳалар, дарс ишланмалари, маънавий-маърифий ишларнинг сценарийларини тайёрлаш.
Талабалар мустақил ишини назорат қилиш ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Талабалар учун тегишли фан бўйича мустақил иш топшириқлари масъул кафедра профессори томонидан ўқув машғулотини бевосита олиб борувчи ўқитувчи билан биргаликда тўзилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади.
Мустақил ишни бажариш учун талабаларга ахборот манбаси сифатида дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, методик кўрсатма, тавсияномалар, маълумотлар тўплами ва банки, илмий ва оммавий даврий нашрлар, Интернет материаллари, мавзу бўйича аввал бажарилган ишлар рўйхати, алфавитли каталог кабилар тақдим этилади.
УМУМИЙ ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Ўзбек декоратив амалий санъати қадим замонлардан бери мақтовларга сазовор бўлиб келган ва ўзбек маданияти ривожланаётган тарихий шароитда унга алоҳида аҳамият берилган. Амалий санъат халқнинг турмуш санъатидир, унинг энг муҳим белгиси ижод билан моддий талабнинг чамбарчарс боғланганлигидадир: бадиий ва амалий заруриятнинг ўзаро боғликлиги, уларнинг ғоявий-бадиий ва ижтимоий амалий моҳиятларининг бирлигини вужудга келтиради.
Мустақиллик шарофати билан таълим олувчиларга ўзбек халқ амалий санъати ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунча бериш, амалий санъат асарларини идрок этишга ўргатиш бадиий эстетик дидни ўстириш ва уларнинг бадиий фикр доирасини кенгайтириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш.
Ёшларда халқ амалий санъатини уларнинг бадиий дидни ўстириш билан бир қаторда борлиқни идрок этиш ва эстетик муносабатни шакллантиришга хизмат қилади. У ёшларнинг бадиий амалий жиҳатдан тўғри йўналтириш, кейинчалик, уй жиҳозлари, кийим- кечакларга тўғри муносабатда бўлишини қадимги ва хозирги замон амалий-безак санъати асарларининг эстетик моҳиятини тушуниб этишига кўмаклашади.
Амалий санъат бўйича ёшларнинг қуйидаги тушунча ва маълумотларга эга бўлишлари талаб этилади. Бу – қадимги ва хозирги халқ амалий санъати усталари, юқори бадиий савияда ишлаган амалий санъат намуналари, шунингдек чет элларда сақланаётганлиги ҳақида маълумотга эга бўлиш, халқ амалий санъати билан боғлиқ бўлган йирик музейларни билиши, Ўзбекистонда мавжуд бўлган аввалги ва кейинги даврлардаги халқ амалий санъати билан боғлиқ бўлган йирик тарихий ва маданий ёдгорликларни билиш, Республикамизда халқҳунармандлиги ривож топган шаҳар ва қишлоқларни билиши, халқ амалий санъатининг турлари, унда ишлатиладиган асбоб ва материаллар қўлланиладиган усулларни билиш, халқ амалий санъатидан асосий ибораларни билиш. Халқ амалий санъатини ўрганиш ёшларнинг бадиий дидини ўстириш, борлиқа эстетик муносабатни шакллантириш ва бадиий фикр доирасини кенгайтириш борасидагина эмас, балки у ёшларнинг тасвирий ижодий ҳаёт билан боғлиқ бўлган мавзуда расм ишлар эканлар, улар, бевосита уй жиҳозларини (сўзана, гилам, патнис, лаган, товоқ, чойнак, паёла, дутти, офтоба, лаъли, хум, сандиқ ва бошқа нарсалар амалий санъат нарсаларини тасвирлашларига тўғри келади. Бунда уларга халқ амалий санъатидан олган билим ва кўникмалари қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |